Tess Routliffe
Тесс Роутлиффе (1998-йил 27-сентябрда туғилган) – канадалик паралимпиячи, кўплаб жаҳон чемпионатлари ва Паралимпия ўйинлари совриндори[1]. 2016-йилги Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида Канада шарафини ҳимоя қилган, ушбу мусобақада аёллар ўртасида СМ7 тоифасида 200 метрга индивидуал комплекс сузиш йўналишида кумуш медални қўлга киритган[2].
| Тесс Роутлиффе | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Таваллуд санаси |
1998-йил 27-сентябр Окленд, Янги Зеландия |
| Спорт | |
| Қайси спорт | пара сузиш |
| Клуби | Дорадо Старс Сwим Cлуб |
Ёшлик йиллари ва таълими
Роутлиффе оилада уч қизнинг энг кичиги бўлиб,[3] Янги Зелландиянинг Окленд шаҳрида туғилган. Ота-онаси Роберт Роутлиффе ва Кетрин МаcЛеннан дунё бўйлаб саёҳат қилиб юрган пайтида Роутлиффе дунёга келган[4][5]. У гипохондроплазия касаллиги билан туғилган[6]. Оиласи Роутлиффе 6 ойлик бўлган вақтида Канадага қайтиб[3], охир-оқибат Онтарио штатининг Cаледон шаҳрига жойлашишган[7]. Тесснинг Эрин ва Тара исмли иккита опаси бор, Эрин теннис бўйича аёллар ўртасида жуфтлик баҳсларида Гранд Слам мусобақаси ғолиби бўлган[8]. Роутлиффе 3 ёшида Cаледондаги Дорадо Старс клубида сузиш билан шуғуллана бошлаган[6].
Роутлиффе Cаледондаги Майфиэлд ўрта мактабида таълим олган[9]. У Cонcордиа университетида Коммуникация ва инсоний муносабатлари бўйича диплом олган[10].
Карераси
Роутлиффе 14 ёшида сузиш бўйича мусобақаларда иштирок эта бошлаган[4]. У 2014-йилда 16 ёшида Пан Тинч океани пара-сузиш чемпионатида 100 метрга чалқанча сузиш йўналишида кумуш медални қўлга киритган[11][12]. Ўша йили 2014-йилда Сwим Онтарио йиллик умумий йиғилишида „Йил пара сузувчиси“ мукофоти билан тақдирланган[13]. 2015-йилда Торонтода ўтказилган Спеэдо Cам Ам пара сузиш чемпионатида эса олтита медалга сазовор бўлган[4].
Роутлиффе пара сузиш бўйича халқаро мусобақада илк бор 2015-йилда Торонтода ўтказилган Парапан Америка ўйинларида иштирок этган[6]. Спортчи 50 ва 100 метрга эркин усулда, 100 метрга брасс усулида, шунингдек, 100 метрга чалқанча сузиш йўналишида олтин медал, 200 метрга индивидуал комплекс сузиш йўналишида эса кумуш медални қўлга киритган. 2015-йилда Шотландиянинг Глазго шаҳрида ўтказилган Халқаро Паралимпия Қўмитаси Жаҳон чемпионатида 200 метрга индивидуал комплекс сузиш бўйича кумуш медалга сазовор бўлган, яна 4 та йўналишда эса масофани 4-бўлиб босиб ўтган. Шу йили Мике Тҳомпсон Қуéбеc шаҳридаги „Сwимминг Cанада“ пара сузиш бўйича интенсив тайёргарлик дастурига уни таклиф қилган[14].
Роутлиффе Рио–2016 Паралимпиадасида СМ7 тоифасида 200 метрга индивидуал аралаш сузиш йўналишида кумушни медални қўлга киритиб, Канаданинг янги рекордини ўрнатган[15]. Шунингдек, ушбу ўйинларда 5 та йўналиш бўйича яккалик баҳслари финалига чиққан[16]. 2019-йилда бўлиб ўтган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида спортчи 200 метрга индивидуал аралаш сузиш йўналишида бронза медалини қўлга киритган, бу унинг жаҳон чемпионатларидаги илк медали ҳисобланади[11].
Роутлиффе Токиода ўтказилган 2020-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларини ўтказиб юборган, бунга сабаб у оғирлик билан ишлаш машғулотлари вақтида бел умуртқасининг Л1 соҳасини синдириб олган[7]. Роутфилле шундан кейин 2022-йилда сузиш бўйича Канаданинг Белл саралаш мусобақаларида иштирок этиб, мулти-класс йўналишида 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича ғолибликни қўлга киритган[17]. 2022-йилда пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида спортчи СБ7 тоифасида 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича олтин, СМ7 тоифасида 200 метрга индивидуал аралаш усулда сузиш йўналишида кумуш ва С7 тоифасида 50 метрга баттерфлй усулида сузиш бўйича бронза медалларига сазовор бўлган[18].
2023-йилда Манчестерда ўтказилган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида Роутфилле аёллар ўртасида СМ7 тоифасида 200 метрга аралаш усулда сузиш ҳамда СБ7 тоифасида 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича олтин медал, С7 тоифасида 50 метрга баттерфлй сузиш йўналишида кумуш ва 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича бронза медалларига эга чиққан[19][20]. Роутлиффенинг 2024-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида аёллар ўртасида С7 тоифасида 50 метрга баттерфлй, СБ7 тоифасида 100 метрга брасс ва СМ7 тоифасида 200 метрга индивидуал аралаш сузиш йўналишларида иштирок этиши режалаштирилган[5].
Шахсий ҳаёти
Тесс Роутлиффенинг энг катта опаси теннисчи Эрин Роутлиффе мусобақаларда Янги Зеландия шарафини ҳимоя қилади[21]. Унинг бошқа бир опаси Тара эса НCАА коллежида волейбол билан шуғулланган[5][1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Дичтер, Мйлес. „Роутлиффе систерс пурсуэ лифелонг дреамс ат У.С. Опен, Паралймпиcс — ат тҳе саме тиме“. CБC Спорц (2024-йил 27-август). Қаралди: 2024-йил 28-август.
- ↑ „Ресулц -- Wомен'с 200 метре индивидуал медлей СМ7 финал“. Рио 2016 Паралймпиc Гамес. 2016-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-сентябр.
- ↑ 3,0 3,1 „Тесс Роутлиффе эхплорес тҳе wорлд тҳроугҳ Пара сwимминг“ (эн-УС). Cанадиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2019-йил 9-сентябр). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Страдер. „Тесс Роутлиффе'с тиме то шине ат Парапан Ам Гамес“ (эн). Торонто.cом (2015-йил 7-август). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Парис 2024: Браунсчwеиг анд Роутлиффе, тҳе Паралймпиc анд Олймпиc сиблингс“ (эн). Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 Ҳаррисон, Доуг. „Тесс Роутлиффе лоwерс Cанадиан марк то wин Пара сwимминг wорлд голд афтер баcк инжурй“. CБC (2022-йил 14-июн). Қаралди: 2024-йил 2-август.
- ↑ 7,0 7,1 Моррис. „Оверcоминг баcк инжурй пут wорлд чампионшип медалс ин перспеcтиве фор Роутлиффе“. Сwимминг Cанада (2023-йил 23-июн). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ „Cанадиан теннис ҳеадед ин тҳе ригҳт диреcтион“. ТҳеРеcорд.cом. Қаралди: 2013-йил 28-январ.
- ↑ Сирдешпанде. „Cаледон ресидент Тесс Роутлиффе ис оверcоминг адверситй оне сwим ат а тиме“ (эн-УС). БВМ Спорц (2021-йил 29-сентябр). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ „Тесс Роутлиффе“ (эн-УС). Cанадиан Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ 11,0 11,1 „Cанада'с Тесс Роутлиффе снагс бронзе ат пара сwимминг wорлдс“. CБC (2019-йил 13-сентябр). Қаралди: 2024-йил 2-август.
- ↑ „Дорадўс Роутcлиффе ис медалист ин Пан Паcифиc Гамес“ (эн). Cаледон Cитизен (2014-йил 15-сентябр). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ „Дорадо Старс сwиммерс таке топ аwардс“ (эн). Cаледон Энтерприсе (2014-йил 10-ноябр). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ Аҳмад. „Ҳоw Сwимминг Шапед Паралймпиc Атҳлете Тесс Роутлиффе'с Лифе“ (эн). Тҳе Линк (2016-йил 21-ноябр). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ Эл-Шабоурй. „Ан оунcе оф селф-ассуранcе ҳас cреатед а поунд оф cонфиденcе ин Роутлиффе“ (эн-CА). Тҳе Торонто Обсервер (2021-йил 13-март). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ Боиссе. „Неw Cонcордиан Тесс Роутлиффе макес wавес ин Рио“ (эн). Cонcордиа Университй (2016-йил 19-сентябр). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ „Тесс Роутлиффе макес суccессфул ретурн то cомпетитион“ (эн-УС). Cанадиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2022-йил 6-апрел). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ „Ресилиэнт Роутлиффе эарнс wорлд титле ин Португал поол“ (эн-CА). Тҳе Глобе анд Маил (2022-йил 15-июн). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ „Голд медал wин ат Пара Сwимминг Wорлд Чампионшипс фор Тесс Роутлиффе оф Cаледон | инБрамптон“ (эн-УС). ИНсауга | Онтарио Лоcал Неwс Нетwорк (2023-йил 1-август). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ „Cанада'с Роутлиффе cлаимс 4тҳ медал оф 2023 Пара сwимминг wорлдс wитҳ 100м фреэстйле бронзе“. CБC (2023-йил 6-август). Қаралди: 2024-йил 2-август.
- ↑ Страдер, Маттҳеw. „Cаледон теннис стар Эрин Роутлиффе ин маин драw ат Wимбледон“. Cаледон Энтерприсе (2018-йил 10-июл). Қаралди: 2019-йил 21-июл.