Тетрабиблос
Тетрабиблос (юнонча: Τετράβιβλος – „Тўрт китоб“), шунингдек, апотелесматик сифатида ҳам танилган катта китоб. Лотин тилида Қуадрипартитум (лотинчадаа: „Тўрт қисм“) – Александриялик олим Клавдий Птоломей томонидан милодий ИИ асрда юнон тилида ёзилган, фалсафа ва амалиёт астрологияси ҳақидаги китоб.
|
| |
| Асл номи | Τετράβιβλος |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Клавдий Плотемей |
| Таржимон(лар) | Данилов.Й.А |
| Тил | қадимги юнон |
| Жанр(лар)и | Астрология бо'йич қо'лланма |
| Нашр этилган санаси | ИИ аср |
Птолемейнинг „Алмагест“ асари минг йилдан ортиқ вақт давомида астрономия бўйича нуфузли матн бўлиб келган ва „Тетрабиблос“ астрономик циклларнинг ердаги воқеаларга таъсирини аниқловчи иккинчи муҳим матн ҳисобланган. „Алмагест“ астрономик ҳокимият сифатида Қуёш тизимининг гелиоцентрик моделини қабул қилиш билан алмаштирилган бўлса-да, „Тетрабиблос“ астрология учун муҳим назарий таълимот бўлиб қолмоқда.
Астрологик амалиёт усулларини тавсифлашдан ташқари, Птоломейнинг китоби Ўрта асрларда, ғарбий Европада астрологияга нисбатан теологик бағрикенгликни таъминлашга ёрдам берди. Бу уйғониш даврида Птолемейнинг астрология ҳақидаги таълимотини университетларга жорий этишга имкон берган, бу эса тиббий тадқиқотлар ва адабий асарларга сезиларли таъсир кўрсатди.
Тетрабиблоснинг тарихий аҳамияти қадимги, ўрта асрлар ва Ренессанс муаллифларининг кўплаб шарҳлари билан тасдиқланган. Ундан нусха кўчирилган, шарҳланган, парафразланган, қисқартирилган ва кўплаб тилларга таржима қилинган. Wолфганг Ҳüбнер томонидан ёзилган юнон тилидаги сўнгги танқидий нашр 1998-йилда Теубнер томонидан нашр этилган.
Тавсиф ва таъсири
Птоломей „юнон мунажжимларининг энг машҳури“ ва энг юқори даражадаги астролог деб ҳисобланган. Уни Тетрабиблосда „Минг йилликнинг астрологик муаллифлар орасида Инжилдаги шахсга яқин обрўга эга бўлган“ деб таърифланади[1]. ИИ асрда Искандарияда тузилган ушбу асар ўзининг биринчи нашрига шарҳлар беради. У 9-асрда Араб тилига таржима қилинган ва „Ўрта аср Ислом астрологияси бўйича энг нуфузли манба“деб таърифланган[2].
12-асрда Тетрабиблоснинг лотин тилига таржимаси билан Албертус Магнус ва Тҳомас Ақуинас „Птолемей астрологияси“ ни ўрта аср христиан таълимотига киритдилар[3]. Ушбу теологик эътироф кўпгина тиббий тадқиқотлар билан боғлиқ бўлган университетларда Птолемей астрологиясини ўқитишга ёрдам берди. Бу, ўз навбатида, Ўрта асрларда ғарбий Европанинг ахлоқий, диний ва космологик парадигмасини шакллантиришга ёрдам берган Данте каби адабий асарларга эътибор қаратди[4]. Тетрабиблос Уйғониш даврида ҳамда эрта замонавий Европанинг энг олий университетларида зарур дарслик ҳисобланган.
Птолемей астрологияси 17-асргача Европа университетларида ўқитилишни давом этган. Аммо, 17-асрнинг ўрталарига келиб, бу таълимот бир қанча гуманитар фанлардан бири сифатида ўз мавқеини сақлаб қолиши қийинлашган. Ушбу давр мобайнида Тетрабиблоснинг мазмуни „иблиснинг фолбинлик санъати“нинг бир қисми сифатида қоралана бошлади[5].
Астрологиянинг интеллектуал обрўси 17-асрнинг охирига келиб қулади, аммо Тетрабиблоснинг жаҳон маданиятига тарихий таъсири, классик фалсафа ва антик давр фанлари тадқиқотчиларининг эътиборини жалб қилишни давом этди[6]. Шунингдек, замонавий Ғарб астрологияси амалиётчилари учун нуфузли дарслик сифатида ўз мавқеини сақлаб қолди. Тетрабиблос матнининг инглиз тилига таржималари мунажжимлар томонидан 18-асрда нашр этилган. 20-аср бошидаги гуманист мунажжим даниялик Дане Рудҳяр „Мунажжимлик бутунлай Искандариялик мунажжим Клавдий Птолемейнинг асарларида пайдо бўлган“ деган фикрни олға сурган[7]. Ҳатто 21-аср астрология дарсликларида ҳам Тетрабиблос „шубҳасиз, ҳар қандай жиддий астрология талабаси учун ажралмас таълимот“ деб таърифланади[8].
Ушбу асарнинг доимий аҳамияти бир неча омилларга боғлиқ: Птоломейнинг қадимги дунёнинг энг буюк файласуфлари ва олимларидан бири сифатида обрўси, асарнинг ушбу мавзу бўйича энг қадимги тўлиқ қўлланмалардан бири сифатида астрологик аҳамияти ва Птоломейнинг астрологик тушунчаларнинг тартиби ва сифати[9].
„Птолемей астрологиясининг ажойиб хусусиятларидан бири ўз даврининг фалсафий ва илмий руҳини акс эттирувчи тамойилларидан бири“ деб таърифланади. Сабаб, асар тўғридан-тўғри астрономик асосга эга бўлмаган астрологик амалиётларни рад этиши билан ҳам ажралиб туради[10]:
Ко'пчилик о'з ишларини беҳуда сарфлайдиган ва ҳатто ишончли асос беришнинг иложи бо'лмаган бема'ниликка келсак, биз уни асосий табиий сабаблар фойдасига рад этамиз; буни оқилона тушунтириш мумкин бо'лмаган ко'плаб рақамлар билан эмас, балки табиацҳунослик орқали о'рганамиз.
Китоб астрологиянинг фалсафий асосларини тушунтиришдан бошланади, унинг мақсади танқидчиларнинг ушбу мавзунинг ҳақиқийлигини шубҳа остига қўйган далилларига жавоб беришдир. Шу сабаб билан Лйнн Тҳорндике ўзининг „Ҳисторй оф Магиc анд Эхпериментал Сcиэнcе“ (Сеҳр ва экспериментал фан тарихи) асарида шундай ёзади: „Фақат астрологияга қарши бўлганлар, Тетрабиблос ҳақида илмга эга бўлмасдан, Птолемейнинг экспозициясига тааллуқли бўлмаган ёки у аниқ жавоб берган саволларни танқид қилишни давом эттиради“[11].
Птоломей Тетрабиблосда тақдим этган астрологик усулларни яратиш учун жавобгар эмас эди. Унинг энг асосий ҳиссаси астрологияни мантиқий, иэрархик тамойилларга асосланганлигини кўрсатиш учун материални тизимлаштиришдан иборат эди. Астрологик таъсирлар кўпинча атмосферанинг исиши, совиши, намланиши ва қуриши билан боғлиқ ўзгаришларни келтириб чиқарадиган самовий циклларнинг натижаси деб тахмин қилинган гуморал силжишларнинг метеорологик таъсирига ишора қилади[12].
Тетрабиблоснинг тарихий аҳамияти ва таъсири ҳақида қадимги, ўрта асрлар ва Ренессанс муаллифларининг кўплаб нашр этилган шарҳлари, таржималари ва парафразалари гувоҳлик беради[13]. Илк инглизча таржима фақат 18-асрда пайдо бўлган, аммо 19-асрнинг охирига келиб америкалик мунажжим Луке Броугҳтон ихтиёрида камида ўнлаб турли хил инглиз тилидаги таржималари борлигини маълум қилган.
Номи ва яратилган санаси
Юнон ва лотин номлари билан танилган Тетрабиблос ва Қуадрипартитумнинг анъанавий номланиши тўртта китоб деб аталган[14].

Теубнернинг 1998-йилдаги юнонча нашри муҳаррири Ҳüбнер замонавий тадқиқотчилар томонидан таъқиб қилинган „апотелесматика“ (Инжил), „Эффектлар ҳақидаги китоблар“ номидан фойдаланади[15]. Александр Жонс, Спрингер нашрида „Птолемейнинг берган асл номи, ҳали ҳам номаълум бўлиб қолмоқда“ деб ҳисоблайди. Аммо, „Апотелесматика“ атамаси „ишончли тахмин“ эканлигига қўшилади. Бу атама „таъсирлар“, „эффектлар“ ёки „прогностика“ деб таржима қилинади. Бу башорат қилинадиган астрономик циклларнинг асослари тўғрисидаги дастлабки билимларни олиш билан боғлиқ[16].
Тетрабиблоснинг аниқ ёзилган санаси йўқ, аммо Птоломей ўзининг „Кириш сўзида“ – „Алмагест“ни тугатгандан сўнг ўзининг астрологик рисоласини ёзганлигини айтади. Алмагестдаги маълумотлар шуни кўрсатадики, астрономик иш милоддан аввалги 145 йилдан олдин якунланмаган[17], бу Птоломейнинг „Тетрабиблос“ни умрининг охирига яқин, Алмагестдаги ишнинг тугаши ва унинг ўлими ўртасида ёзганлигини кўрсатади. Бу тахминан милодий 168 йил атрофида[18].
И китоб: принцип ва техника
Кириш қисми
Матн Птолемейнинг номалум персонаж „Сирус“ га мурожаат қилиши билан бошланади[19]. Птоломей астрономик тадқиқотларнинг икки турга ажратади: биринчиси – астрономиянинг ўзи, бу астрономик цикллар ва ҳаракатларни очиб берилиши; иккинчиси – астрология. Унинг таъкидлашича, уларнинг ҳар бири ўз йўналишига эга, бироқ бир йўналишдан чиқади. Бу Птолемейнинг астрономия ва астрология бир-бирини тўлдирувчи фанлар эканлиги ҳақидаги нуқтаи назарини намойиш этиш учун асосланган. Астрология далилларга асосланган бўлса-да, уни тўғри қйўналтириш астрономия амалиётида чуқур қўлланади. Қадимги матнларда „астрономия“ ва „астрология“ атамалари бир-бирининг ўрнида ишлатилган бўлса-да, у Птолемей томонидан иккита алоҳида асарда батафсил кўриб чиқилган[20].
Птоломейнинг фалсафий мулоҳазалари
ИИ ва ИИИ-боблар Птолемей ўз мавзусини фалсафий асослаган. Франз Болл китобдаги асослар файласуф Посидониуснинг манбаларига параллел эканлигини кузатган. Кейинчалик файласуфлар ва астрономлар, Жоҳаннес Кеплер баъзи астрологик даъволарнинг физик асосларини тушунтириш учун мисоллар ва бир хил аргументлар тартибидан фойдаланган ҳолда, Птолемейнинг асарига таянган[21]. Замонавий шарҳловчилардан бири бу бобларни „илмий жиҳатдан жуда мақтовга сазовор“ деб таърифлаган, бошқа бири уларни „Птоломейнинг билимлари, ақл-заковати ва риторик қобилиятлари“ субектив намоён қилинган майдон деб қоралади.
Биринчи бобда Птоломей ушбу тадқиқотга қарши иккита асосий далил келтиради:
- Мавзунинг мураккаблиги унинг ишончли башорат қилиш талабини имконсиз қилади;

- Ишончли башорат – агар унга эришиш мумкин бўлса, суб’эктнинг мақсадини фойдасиз қиладиган фатализмни назарда тутади. Асос сифатида, агар келажакни башорат қилиш мумкин бўлса, содир бўлиши керак бўлган ҳамма нарса башорат қилинган ёки қилинмаганлигидан қатъий назар содир бўлади, деган фикр келтирилган.
Кейинги бўлимларда Птолемей танқидларга жавоб беради.
Астрологиянинг ишончлилиги ҳақида баҳс
Иккинчи бобда Птолемей астрономик равишда билимларга эришиш мумкинлигини таъкидлайди ва унинг чегараларини „Аристотел-стоик“ мантиққа мувофиқ аниқлашга ҳаракат қилади[22]. У Қуёш ернинг мавсумий ва кунлик циклларига энг катта таъсир кўрсатишини ва табиатдаги аксарият ҳодисалар ой билан синхронлаштирилишини таъкидлайди:
.. ерга энг яқин самовий жисм бо'лган ой о'зининг нурланишини ердаги жисмларга сахийлик билан улашади, уларнинг аксарияти жонли ёки жонсиз бо'лишига қарамасдан, ой билан бирга о'згаради; дарёлар ойнинг нурида оқимларини ко'пайтиради ёки камайтиради, денгизлар ойнинг ко'тарилиши билан то'лқинларини о'згартиради. Қуёш ботиши ҳам, о'симликлар ҳам, ҳайвонлар ҳам у билан бирга то'лиқ ёки қисман о'згаради
У об-ҳавога таъсир қилиш ва ердаги мавжудотларнинг биологик моделларини ҳаракациз юлдузлар ва сайёраларга йўналтириш қобилиятини кенгайтиради. Шунда ўсиш цикллари ёки хатти-ҳаракатларини бошдан кечирган ҳар қандай нарса у ёки бу тарзда самовий циклларга жавоб беради. Улар элементар ўзгаришларни келтириб чиқаради (иссиқ, шамолли, қорли ёки сувли шароитлар ва бошқалар): Қуёш томонидан бошқариладиган, ой томонидан фаоллаштирилган ва сайёралар конфигурацияси томонидан қўллаб-қувватланадиган. Бундай ҳолда, мавжуд метеорологик хусусиятлар темпераментни – маълум бир жойда вақт моментининг сифатини белгилайди. Птолемей бу темпераментни муваффақиятли таҳлил қилиш осон эмаслигини тан олади. Бироқ, шу билан бир қаторда инсон умумий об-ҳаво шароитларини, уларнинг қишлоқ хўжалиги уруғлари ва ҳайвонларига таъсирини самовий цикллар ҳақидаги билимларга асосланиб ишончли тарзда башорат қила оладими, деб ҳайрон бўлади:
.. у, шунингдек, шахсга нисбатан, унинг туг'илиш пайтидаги атроф-муҳит темпераментининг умумий сифатини идрок эта олмайдими?.. ва фалон муҳит фалон темпераментга о'рнатилганлиги ва гуллаб-яшнаши учун қулай бо'лганлигим асосида тасодифий ҳодисаларни башорат қилиш керакми?
Астрология табиий ва фойдали эканлиги ҳақидаги баҳс
Учинчи бобда Птолемей астрологик башорат ҳам табиий, ҳам фойдали эканлигини таъкидлайди. Ушбу ғояларнинг 12-асрда лотин тилига таржимаси насронийликда астрологияга нисбатан Европа ўрта асрларининг қоронғу асрларига қараганда қулайроқ муносабатни ўрнатиш учун „ҳал қилувчи аҳамиятга эга“ деб таърифланади.
Дастлаб Птоломей нима бўлиши мумкинлигини башорат қилишда „фойдасиз“ нарса йўқлигини таҳмин қилди, ҳатто бу башоратлар яқинлашиб келаётган фалокатдан қочиш имкониятини бермаса ҳам. Бу Марcус Туллиус Cиcеронинг „башорат тўғрисида“ матнида таъкидланган таниқли классик танқидлардан бири бўлиб, ундаги асосий фикр „агар башорат фалокатлардан қочиш имкониятини бермаса, яқинлашиб келаётган офатлар тўғрисида огоҳлантиришлардан ҳеч қандай фойда бўлмайди“. Птоломей астрологияни „биз инсоний ва илоҳий нарсалар тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўладиган“ мавзу сифатида баҳолашда фолбинликка ижобий нуқтаи назарни, ўз-ўзини билишга ёрдам берадиган, завқ ва фаровонлик манбаи сифатида қадрланадиган мавзу деб билади.
Птоломейнинг навбатдаги аргументи башорат қилиш амалиёти ўлимга олиб келадиган олим сифатида кўрилишини инкор қилган. Бу фикр кейинги диний эътироф учун жуда муҳим эди, сабаб ўрта аср диний таълимоти индивидуал руҳ ўз танлови ва ундан келиб чиқадиган оқибатлар учун жавобгар бўлиши учун эркинликка эга бўлиши кераклигини белгилайди.
Принципларни амалга ошириш
Тетрабиблоснинг ўша даврдаги астрологик матнлар орасида ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, биринчи китобда нафақат асосий астрологик тамойиллар баён этилган, балки Аристотел фалсафасига мувофиқ уларнинг бирлашмалари ортидаги сабаблар ҳам умумлаштирилган ва тушунтирилган. Тўртинчи бобда „сайёраларнинг кучи“ уларнинг иссиқлик ёки намликнинг хусусиятлари билан боғлиқлиги тушунтирилади. Мисол учун, Марс ҳалокатли сайёра сифатида тасвирланган, чунки унинг гуморал алоқаси ҳаддан ташқари қуруқлик билан боғлиқ, Юпитер мўтадил ва унумдор деб таърифланган. Ушбу уюшмалар сайёраларнинг Қуёшга нисбатан жойлашишига асосланади, чунки у геосентрик нуқтаи назардан қабул қилинади.

Ушбу Аристотел тамойилларини, пифагорчилар томонидан қўлланган юнон фалсафаси билан бирлаштирилган. Кейинги учта боб сайёраларни қарама-қарши жуфтликларга кўра тартибга солади. Улар фойдали – ўртача иссиқлик ёки намлик, зарарли – ҳаддан ташқари совуқ ёки қуруқ бўлиши мумкин; Ушбу гуморал уюшмалар Қуёш билан конфигурациялардан келиб чиққанлиги сабабли, саккизинчи бобда улар Қуёш билан ҳар бир сайёранинг синодик циклининг фазасига қараб бир оз ўзгариши тасвирланган.
Тўққизинчи бобда „ҳаракациз юлдузларнинг кучи“ муҳокама қилинади. Бу ерда Птоломей тўғридан-тўғри гуморал ассоциацияларни бериш ўрнига, уларнинг „ҳароратини“ у аллақачон аниқлаган сайёраларга ўхшаш деб таърифлайди. Бобнинг охирида Птоломей булар тахмин эмас, балки тарихий манбалардан олинганлигини тушунтиради.
Ўнинчи бобда биз зодиак белгиси фаслларга мос келишини ва намлик, иссиқлик, қуруқлик ҳамда совуқ орқали силжишини аниқланган. Худди шундай, хаританинг тўртта бурчаги гуморал аксент бўлиб, турли йўналишларда эсадиган тўртта асосий шамолнинг таъсири билан боғланган. Биринчи китобнинг қолган қисмида (сайёраларнинг фазалари ва уларнинг аспектли қўлланилишига бағишланган сўнгги икки бобгача) зодиак белгиларининг қоидалари, бўлинмалари ва конфигурациялари келтирилган, уларнинг аксарияти астрономик таърифлар, мавсумий эффектлар, физика ва геометрия билан боғлиқ. Геометрик принциплар сайёралар ва зодиак белгиларининг эклиптик даражалари билан бурчак нисбати асосида астрологик жиҳатларнинг қулай ёки ноқулай сифатини аниқлаш учун ишлатилади.
Птоломей даврида зодиак белгиларининг чегаралари улар ном олган юлдуз туркумлари чегараларига яқин эди. Аммо Птоломей зодиакнинг бошланғич нуқтасини юлдузларга эмас, балки математик ҳисобланган Вернал Эқуинох моментига боғланган деб таърифлашади. Юнонча „тропикос“ сўзидан олинган мавсумий тропик зодиакни белгилайдиган – „бурилиш“ ҳисобланади.
ИИ китоб: Мундан астрологияси
Иккинчи китобда Птолемейнинг дунёвий астрология бўйича рисоласи келтирилган. Унда миллий иқтисодиёт, урушлар, эпидемиялар, табиий офатлар ҳамда об-ҳаво шароитларини башорат қилиш учун ишлатиладиган этник стереотиплар, тутилишлар, кометаларнинг маънолари ва мавсумий ой тутилишлари ҳақида кенг қамровли маълумот берилган. Птолемей томонидан таклиф қилинган тафсилотларнинг кенглиги нуқтаи назаридан сақланиб қолган бошқа қадимий матнларда бу мавзунинг таққосланадиган тавсифи мавжуд эмас. Замонавий шарҳловчиларнинг таъкидлашича, Птоломей „эски“, мураккаб усулларга қарши чиқиш учун онгли равишда бошқача ёндашувни қўллаган"[23].

Птоломей муҳим тамойилларни қисқача кўриб чиққанини ва энди астрология тафсилотларини тегишли тартибда ишлаб чиқишини баён қилишдан бошлайди. У ҳар қандай „ўзига хос“ шахсни астрологик баҳолаш, этник типидаги „умумий“ темпераментни олдиндан билишга асосланган бўлиши керак деган фикрни қўллайди[24].
Птоломей ўз таҳлилини „хулоса“ деб таърифлаган бўлса-да, сайёралар бобида, зодиак белгилари ва 73 миллатнинг миллий хусусиятлари ўртасида кенг боғлиқлик мавжудлигини аниқлаган. Умумий қилиб айтганда, дунёвий мунажжимликнинг асосий тамойиллари сифатида ишлайдиган учта қўшимча баёнот мавжуд:
- Ҳаракациз юлдузларнинг ҳар бири эклиптикада унинг кўтарилиш белгисида бўлган мамлакатлар билан боғлиқ.
- Шаҳарни ёки миллатни ташкил этиш вақти ушбу шаҳарнинг хусусиятлари ва ҳаётий тажрибаларини астрологик равишда аниқлаш учун индивидуал мунажжимлар башоратини ишлатилиши мумкин. Энг муҳим омиллар, Қуёш ва ой жойлашган зодиак ҳудудлари хаританинг тўртта бурчагида жойлашган.
- Агар шаҳар ёки миллатнинг ташкил топган вақти номаълум бўлса, худди шу харитада осмоннинг ўртасига алоҳида эътибор бериб, ўша пайтда давлат лавозимини эгаллаган ёки қирол бўлган кишининг мунажжимлар башоратидан фойдаланиш мумкин.
ИИИ китоб: Индивидуал мунажжимлар башоратлари
ИИИ ва ИВ китобларда Птоломей „генетик мантиқ санъати“, яъни инсон туғилиши пайтида тузилган мунажжимлар башорати талқини ўрганилган. Унда бир нечта ҳаётий циклларни ҳисобга олиш кераклигини тушунтиради, аммо барча тадқиқотлар учун бошланғич нуқта сифатида туғилиш вақти олинади. Улардан биринчиси – „уруғнинг келиб чиқиши“ – туғилишдан олдинги воқеалар ҳақида билиб олишга имкон беради; охиргиси „инсоннинг келиб чиқиши“"потенциал жиҳатдан мукаммалроқ", сабаб бола дунёга келганидан сўнг у темперамент, мойиллик ва жисмоний тайёргарликни ривожлантиради. Ушбу икки нуқта „жуда ўхшаш сабаб кучи“ билан боғлиқ деб таърифланади. ИИ-бобда ушбу мавзуни давом эттиради, туғилишда асcендант даражасини аниқ ҳисоблашнинг аҳамияти, уни ўрнатиш учун етарли аниқлик билан маҳаллий вақтни ёзиб олишнинг қийинлиги ва мавжуд тузатиш усуллари таъминлайди.
ИИИ-бобда диаграмма таҳлилининг башоратларга бўлиниши тасвирланган:
- Туғилишдан олдин пайдо бўлган муҳим генетик фазилатлар (бундай оила ва ота-она таъсири);
- Туғилгандан сўнг маълум бўлганлар (масалан, боланинг жинси ва туғма нуқсонлари)
- Фақат туғилгандан кейин билиш мумкин бўлганлар (масалан, умр кўриш давомийлиги, ақлий сифат, касаллик, никоҳ, болалар ва моддий фаровонлик).
Нашрлар ва таржималар
Матннинг асл қўлёзмалари сақланиб қолинмаган. Бироқ, унинг мазмуний таржималари, парчалар, таржима қилинган нусхалар, шарҳлар ва кейинчалик юнонча қўлёзмалардан маълум. Мунажжимларшунос тадқиқотчи Дебораҳ Ҳоулдинг, нашрни бир-бирига мос келиши ёки фарқланишини таҳлил қилиб, бир-бирига зид бўлган тафсилотларга учта асосий таъсирни аниқлаган:
- арабча таржима қилинган қўлёзмалар.
- араб тилидан тўрт аср кейинроқ ёзилган, аммо юнон тилидан таржима қилинмаган қўлёзмалар.
- таржима қилинган нашрга асосланган.
Арабча таржималар
Бизгача етиб келган энг қадимги қўлёзма ИХ асрда Ҳунайн ибн Исъҳоқ томонидан тузилган арабча таржимадир. У биринчи марта Барселонада 1138 йилда Плато Тибуртинус томонидан лотин тилига таржима қилинган ва Птолемей астрологик асарларининг Ўрта асрларда Европада биринчи тўлиқ кириши сифатида таъсир кўрсатди. У тўққизта қўлёзма ва беш Уйғониш гравюрасида сақланиб қолган.
Араб манбаларидан лотин тилидаги таржималар орасида 1206 йилда тузилган аноним асар ва 13-асрда Эгидио Тебалди томонидан ёзилган бошқа асар мавжуд. Одатда, араб матнларининг лотин тилига таржималарига 11-асрда Али ибн Ридwан томонидан тузилган шарҳлар билан тарқатилган[25].
Эгидио Тебалди таржимаси биринчи марта 1484-йилда Эрҳард Ратдолт томонидан Гали шарҳи ва Cентилоқуиум деб номланувчи афоризмларнинг „псевдо-Птолемей“ рўйхати билан бирга нашр этилган[26].
Парафразага асосланган нашрлар
Бу асарга тегишли барча парафразалар В-аср файласуфи Проклга тегишли бўлган деган фикр мавжуд. Уни кўпинча „Проклуснинг парафрази“ деб аташади.
Ушбу матннинг замонавий танқидий нашри мавжуд эмас. Бизгача сақланиб қолган энг қадимий қўлёзма Х-асрга тегишли бўлиб, Ватикан кутубхонасида сақланади: Парафраза матнининг бир қисми лотин ёзувида нашр этилган ва Филипп Меланхтон томонидан Базелда таржима қилинган.
Юнонча қўлёзмалар
Птолемейнинг асл қўлёзма нусхалари сақланиб қолмаган бўлса-да, унинг баъзи қисмларини тасвирлайдиган ёки кўпайтирувчи Гефестионнинг „Апотелесматика И“ каби қадимий асарлар ҳам мавжуд. Уларнинг таркибидан баҳсли соҳаларини синаш учун фойдаланилган.
Матннинг энг қадимги, тўлиқ юнонча қўлёзмаси ХИИИ-асрга тегишли. Бошқалари эса ХИВ-аср ва аксарияти ХВ-ХВИ-асрларга тегишли. Френк Эгглестон Роббинс ўзининг 1940-йиллардаги таржимасига „Кириш“да Европа кутубхоналарида тетрабиблоларнинг ҳаммаси ёки кўпчилигини ўз ичига олган камида 35 та қўлёзма мавжудлиги ҳақида хабар берган.
Биринчи босма нашр 1535-йилда немис классик олими Жоачим Cамерариус томонидан лотин тилига таржимаси билан бирга чоп этилган.
Шунингдек, 1940-йилда Германияда Теубнер томонидан Франц Боллнинг шогирди Эмилиэ Буҳр томонидан тугалланган нашр этилмаган асари асосида юнон тилида танқидий нашр нашр этилди.
Манбалар
- ↑ Руткин, Ҳ. Даррел „п.135-147.“, . 'Тҳе Усе анд Абусе оф Птолемй'с Тетрабиблос ин Ренаиссанcе анд Эарлй Модерн Эуропе'. Жонес, 2010.
- ↑ Салиба, Георге. А Ҳисторй оф Арабиc Астрономй: Планетарй Тҳеориэс Дуринг тҳе Голден Аге оф Ислам.. Неw Ёрк: Неw Ёрк Университй Пресс., 1994.
- ↑ Тарнас, Ричард. Тҳе Пассион Оф Тҳе Wестерн Минд: Ундерстандинг тҳе Идеас Тҳат Ҳаве Шапед Оур Wорлд Виэw.. Неw Ёрк: Ҳармонй Боокс., 1991. ИСБН ИСБН 978-0-517-57790-5..
- ↑ Wебстер, Чарлес. Ҳеалтҳ, медиcине, анд морталитй ин тҳе сихтеэнтҳ cентурй.. Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс., 1979. ИСБН ИСБН 978-0-521-22643-1..
- ↑ Рамесей, Wиллиам. Астрологиа рестаурата, ор, Астрологиэ ресторед.. Лондон: Натҳаниэл Элкинс., 1654. ОCЛC ОCЛC 606757518..
- ↑ Леҳоух, Дарйн. 'Томорроw'с неwс тодай: астрологй, фате анд тҳе wай оут'. Cалифорниа: Университй оф Cалифорниа Пресс., 2006 — 105-122-бет. ИСБН ИССН 0734-6018..
- ↑ Рудҳяр, Дане. Тҳе Астрологй оф Персоналитй.. Неw Ёрк: Луcис., 1936. ОCЛC ОCЛC 1547769..
- ↑ Авелар, Ҳелена анд Рибеиро, Луис.. Он тҳе Ҳеавенлй Спҳерес: А Треатисе он Традитионал Астрологй.. Америcан Федератион оф Астрологерс., 2010. ИСБН ИСБН 0-86690-609-6..
- ↑ Рилей, Марк. 'Сcиэнcе анд Традитион ин тҳе Тетрабиблос', Проcеэдингс оф тҳе Америcан Пҳилолосопҳиcал Соcиэтй; вол. 132. Пҳиладелпҳиа: Америcан Пҳилосопҳиcал Соcиэтй., 1988 — 67–84-бет. ИСБН ИССН 0003-049Х..
- ↑ Тестер, Жим. А ҳисторй оф wестерн астрологй. Неw Ҳампшире: Бойделл анд Бреwер.. Неw Ҳампшире: Бойделл анд Бреwер., 1987. ИСБН ИСБН 978-0-85115-446-6..
- ↑ Тҳорндике, Лйнн. А Ҳисторй оф Магиc анд Эхпериментал Сcиэнcе, волс. 1-12.. Неw Ёрк: Маcмиллан; Cолумбиа Университй Пресс., 1923–58. ОCЛC ОCЛC 645400199..
- ↑ Авелар, Ҳелена анд Рибеиро, Луис. Он тҳе Ҳеавенлй Спҳерес: А Треатисе он Традитионал Астрологй.. Америcан Федератион оф Астрологерс., 2010. ИСБН ИСБН 0-86690-609-6..
- ↑ Роббинс, Франк Э.. Тетрабиблос.. Cамбридге, Массачусетц: Ҳарвард Университй Пресс (Лоэб Cлассиcал Либрарй)., 1940. ИСБН ИСБН 0-674-99479-5..
- ↑ Жонес, Алехандер. Птолемй ин Перспеcтиве: Усе анд Cритиcисм оф ҳис Wорк фром Антиқуитй то тҳе Нинетеэнтҳ Cентурй.. Дордречт; Неw Ёрк: Спрингер., 2010. ИСБН ИСБН 978-90-481-2787-0..
- ↑ Жонес, Алехандер. Птолемй ин Перспеcтиве: Усе анд Cритиcисм оф ҳис Wорк фром Антиқуитй то тҳе Нинетеэнтҳ Cентурй.. Неw Ёрк: Спрингер., 2010. ИСБН ИСБН 978-90-481-2787-0..
- ↑ Роббинс, Франк Э.. Тетрабиблос.. Cамбридге, Массачусетц: Ҳарвард Университй Пресс (Лоэб Cлассиcал Либрарй), 1940. ИСБН ИСБН 0-674-99479-5..
- ↑ Берггрен, Ж. Л. анд Голдстеин, Б. Р.. Фром Анcиэнт Оменс то Статистиcал Мечаниcс: Эссайс он тҳе Эхаcт Сcиэнcес пресентед то Асгер Аабоэ, вол. 39 .. Cопенҳаген: Университй Либрарй., 1987. ИСБН СБН 978-87-7709-002-8..
- ↑ Пеcкер, Жеан Cлауде.. Ундерстандинг тҳе Ҳеавенс: Тҳиртй Cентуриэс оф Астрономиcал Идеас фром Анcиэнт Тҳинкинг то Модерн Cосмологй.. Берлин; Лондон: Спрингер., 2001. ИСБН ИСБН 3-540-63198-4..
- ↑ Ашманд, Ж. М.. Птолемй’с Тетрабиблос. Давис анд Диcксон. Репринтед, Бел Аир, МД: Астрологй Cлассиcс, 1822. ИСБН ИСБН 978-1-933303-12-3..
- ↑ Леҳоух, Дарйн. 'Томорроw'с неwс тодай: астрологй, фате анд тҳе wай оут'. Cалифорниа: Университй оф Cалифорниа Пресс., 2006 — 105-122.-бет. ИСБН ИССН 0734-6018..
- ↑ Женсен, Дерек. Тҳе сcиэнcе оф тҳе старс ин Данзиг фром Рҳетиcус то Ҳевелиус.. Сан Диэго: Университй оф Cалифорниа, 2006. ИСБН ИСБН 978-0-542-90624-4..
- ↑ Тестер, Жим. А ҳисторй оф wестерн астрологй.. Неw Ҳампшире: Бойделл анд Бреwер., 1987. ИСБН ИСБН 978-0-85115-446-6..
- ↑ Тестер, Жим. А ҳисторй оф wестерн астрологй.. Неw Ҳампшире: Бойделл анд Бреwер., 1987. ИСБН ИСБН 978-0-85115-446-6..
- ↑ Роббинс, Франк Э.. Тетрабиблос.. Ҳарвард Университй Пресс (Лоэб Cлассиcал Либрарй)., 1940. ИСБН ИСБН 0-674-99479-5..
- ↑ Бурнетт, Чарлес анд Греэнбаум, Дориан Гиэселер. Cултуре анд Cосмос: Тҳе Wиндинг Cоурсес оф тҳе Старс: Эссайс ин Анcиэнт Астрологй, вол. 11 но 1 анд 2, спринг/суммер анд аутумн/wинтер.. Бристол, УК: Cултуре анд Cосмос, 2007. ИСБН ИССН 1368-6534..
- ↑ Wестман, Роберт С.. Тҳе Cоперниcан Қуэстион: Прогностиcатион, Сcептиcисм, анд Cелестиал Ордер.. Cалифорниа: Университй оф Cалифорниа Пресс., 2011. ИСБН ИСБН 978-0-520-25481-7..