Авраменко Тетяна Василивна (4-сентябр, 1958-йил Чоркесар, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР — 11-ноябр 2022-йил, Вюрцбург, Бавария, Германия)[1] — Украина акушер-гинекологи, тиббиёт фанлари доктори (2005), профессор (2006). Украинада хизмат кўрсатган шифокор. Украина акушерлар ва гинекологлар уюшмаси аъзоси. Украинадаги акушерлик эндокринология мактабининг асосчиси. Қандли диабетни ўрганиш бўйича Европа мактаби ўқитувчиси[2].

Авраменко Тетяна Василивна

Тетяна Авраменко
Таваллуди 4-сентябр 1958-йил
Чоркесар шаҳарчаси, Поп тумани, Наманган вилояти, ЎзССР
Вафоти 11-ноябр 2022-йил(2022-11-11)
(64 ёшда)
Вюрцбург, Бавария, Германия
Истиқомат жойлари Ўзбекистон, Украина, Германия
Фуқаролиги

SSSR bayrogʻi СССР

Украина
Касби Гинеколог
Таълими Днепр давлат тиббиёт университети
Илмий даражаси Тиббиёт фанлари номзоди
Илмий унвони Профессор
Машҳур шогирдлари 1 тиббиёт фанлари доктори
5 тиббиёт фанлари номзоди
10 клиник ординат
Машҳур ишлари Қандли диабетда ҳомилани перинатал парвариш қилишнинг янги тизими
Таъсир олган Украинада оналар ва перинатал ўлим кўрсаткичларини 6 баравар камайтирди
Мукофотлари

Таълими

Днепропетровск тиббиёт университетини тамомлаган (1981). 1982-йилдан АМНУ Педиатрия, акушерлик ва гинекология институтида (Киев) ишлаган. 2007-йилда акушерлик кардиологияси кафедрасининг илмий раҳбари бўлди. 2011-йилдан „Акушерлик эндокринологияси ва ҳомила патологияси“ кафедраси илмий мудири. 1999-2006-йилларда Украина ҳарбий тиббиёт академиясининг ҳарбий жарроҳлик кафедрасида дарс берган, профессор. 20 йилдан ортиқ вақт давомида у Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббий авиация бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Илмий қизиқишлари

2011-йилдан буён акушерлик эндокринологияси ва ҳомила ривожланиши патологияси кафедраси илмий мудири лавозимида ишлаган, бунгача акушерлик кардиологияси кафедраси илмий мудири сифатида фаолият кўрсатган. У ҳомиладорлик, туғиш ва туғруқдан кейинги давр, жигар ва ўт йўлларининг сурункали касалликлари бўлган аёлларда иммунологик реактивлик ҳолати билан боғлиқ билимларни амалиётга тарғиб қилди; Украинанинг пренатал марказларида амалга оширилган қандли диабет билан ҳомилага перинатал ёрдам кўрсатишнинг босқичма-босқич тизимини ишлаб чиқди. У бир неча бор Португалия ва Канададаги клиникаларда амалиёт ўтаган ва Европа акушер-гинекологлар ассоциацияси аъзоси, Америка ва Украина эндокринологлар ассоциацияси аъзоси, 2000-йилдан бери Украинадан Сент-Винсент декларацияси аъзоси. У 39 йиллик илмий тажрибага эга, иш тажрибаси давомида 150 минг болани дунёга келтирган[1].

Айнан Тетяна Авраменко биринчи бўлиб Украинанинг барча перинатал марказларида амалга оширилган ва қандли диабетни ўрганиш бўйича Европа мактаби томонидан ўрганилган қандли диабетда ҳомилани перинатал парвариш қилишнинг янги тизимини ишлаб чиқди. Илмий ишланмалар ва замонавий амалий ёндашувларнинг татбиқ этилиши Украинада оналар ва перинатал ўлим кўрсаткичларини 6 баравар камайтириш имконини берди.

Илмий раҳбар сифатида битта тиббиёт фанлари доктори, 5 нафар тиббиёт фанлари номзоди ва 10 нафар клиник ординаторларни тайёрлади.

Илмий ишлари

240 дан ортиқ босма ишлар, 2 та талабалар учун ўқув қўлланма, 2 та монография, 4 та услубий тавсиялар, 10 та патентлари мавжуд[3].

Мукофот ва унвонлари

Тетяна Авраменко   бир неча бор Украина Тиббиёт фанлари академиясининг мақтов ёрлиқлари билан тақдирланган. Унга акушерлик эндокринологияси соҳасидаги илмий ютуқлари учун КМДА томонидан миннатдорчилик билдирилган[2].

Ҳомиладор аёлларда диабетни даволашда янги ёндашувларни ўрганишдаги ютуқлари учун у Авлиё малика Олга ордени билан тақдирланган[4].

2021-йилда Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг фармони билан у давлат мукофоти — Борис Патон фан ва технология соҳасидаги Украина Миллий мукофоти билан тақдирланган[5].

Манбалар

Ҳаволалар