Teurgiya
Теургия – юнонча „θεουργία“, сўзидан олинган бўлиб, худо учун маросим деган маънони беради. Ушбу маросим неоплатонизм доирасида пайдо бўлган сеҳрли амалиёт[1]. Антик даврда, бутпараст култларда, худоларга, фаришталарга, бош фаришталарга ва жинларга билим ёки моддий ёрдам олиш учун амалга оширилган[2]. Теургия маросимлар мажмуаси, турли хил ибодат кетма-кетлиги ёрдамида амалга оширилган. Кейинчалик, теургия эзотерик насронийлик йўналиши сифатида ривожланган[3].
Ўрта асрлардан бошлаб теургия баъзи бир Европалик тасаввуф вакиллари томонидан қабул қилинган ва ўзгартирилган шаклда сажда қилиш ҳолатига эришиш учун ишлатилган. Кейинчалик эса, „теургия“ тушунчаси сеҳрли ва мистик амалиётлардан бутунлай ташқарига чиқиб, диний фалсафа контекстида қўлланишни бошлаган.
Неоплатонизмдаги теургия
Бу атама биринчи марта неополитизм асрнинг иккинчи ярмида „Халдей Ораcле“ неоплатоник асарида ишлатилган. Ғарбий теургиянинг манбасини кеч неоплатониклар фалсафасида топиш мумкин. Сўнгги неоплатонизмда руҳий олам бирликдан эманациялар кетма-кетлиги сифатида тақдим этилган[4].
Неоплатонистларнинг политеизмига қарамай, уларга монотеизм ҳам хос бўлган.
Плотин ва Иамбличуснинг устозлари Анатолий ва Порпҳйрй учун эманация қуйидагича кўринади:
- То Эн (юнонча: тō ἕн), Ҳеч бир сифатга эга бўлмаган худо маъносини беради.
- Ноус (юнонча: Νоῦс), Ақл: Умумжаҳон онги маъносини беради.
- Псйчè (юнонча: Ψυχή), Шахсн ва дунёнинг руҳини ўз ичига олган маъносини беради.
- Пҳйсис (юнонча: Φύσις), Табиат.
Теургия – бу бир қатор маросимлар ва тадбирлар бўлиб, уларнинг мақсади илоҳий „имзоларни“ мавжудлик қатламлари орқали қайта ўтказиш орқали транссендент моҳиятни тиклашдадир. Бу борадаги билиблар, Аристотел, Платон ва Пифагор томонидан тақдим этилган схемаларни тушуниш учун муҳим.
Теургия амалиёти
Теургия амалиёти ёзма давргача етиб борган тарихий манбаларнинг кенг доирасида ифодаланган[5]. Юнон ва Рим тупроқларида пайдо бўлган сеҳрли тахталарда, Миср демотик папирусларида, копт тилида ёзилган сеҳрли папирусда, Яҳудий сеҳргарлик дарсликларида мавжуд бўлиб, фаришталар ва худоларни чақириш ва улар билан мулоқот қилишн амалиётларида кенг қўлланган.
Теургия ва сеҳр ўртасидаги фарқлар
Мартинистик анъаналар теургияни сеҳрдан ажратишга интилган. Мартинист таълимотига кўра, иккиси ҳам у ёки бу даражада маросим амалиётини назарда тутган. Иккиси ҳам ўз мақсадларига эришиш учун маълум сўзлардан ёки ақлий тасвирлардан фойдаланган. Бироқ, Мартинистик буйруқлар тарафдорларининг фикрига кўра, сеҳр ва теургия бир хил нарса эмас. Уларнинг асосий фарқи ирода ҳаракатида. Сеҳргарликда шахсий эго, уни мустаҳкамлаш учун маросимлар, руҳий тасвирлар ва сўзлар қўлланади. Теургияда маросимлар, руҳий тасвирлар ва сўзлар шахсий эгони Худонинг иродаси билан бирлаштириш учун ишлатилади. Асл Мартинистик анъанадаги бу бирикма „Юрак йўли“ деб аталади. Бундан келиб чиқадики, теургия ва сеҳрнинг асосий фарқи кўзланган мақсадга эришиш жараёнида ироданинг ўрни.
Эзотерик насронийликнинг назарияси
Эзотерик насронийлик теургияни катта фойда билан тўлдирадиган анъана сифатида қабул қилади. Эзотерик насронийликнинг асосий ютуғи – бу Худонинг „сирини“ тушуниш, шунингдек, юқори онг даражасига кўтарилиш, эзотерик насронийликдаги теургия эса бу билимлардан „маънавий табиат“ни англаш учун фойдаланади. Одатда эзотерик насронийликда теургия – бу одамнинг бошқа одамдан ўрганиб бўлмайдиган руҳий ҳақиқатлар ва доноликни Худодан олиши учун ички „илоҳий қисми“ билан мулоқотга киришишга қаратилган амалиётдир. Агар эзотерик насронийлик тарафдори, теософист теургия билан шуғулланса, у „сеҳргар“ ёки „моҳир“ деб ҳисобланади.
Мистик тафаккурда теургия
Ўрта асрларда, кейин эса янги тарих даврида эзотерик насронийлик назарияси ва амалиёти ишлаб чиқилган. Христиан теургияси назарияси ва амалиёти Росиcруcианисм[6] орасида энг кенг тарқалган бўлиб, кейинчалик Мартинез де Пасқуаллй томонидан Элус Коэн орденининг марказий таълимоти сифатида изчил тизимга расмийлаштирилган.
Теургик анъана сифатида дастлаб 1740-йилда Франсияда Мартинес де Пасқуаллй томонидан ташкил этилган юқори даражалар тизимида марказий амалиёт сифатида ривожланган. Кейинги ўринда унинг шогирдлари Лоуис Cлауде де Саинт-Мартин ва Жеан-Баптисте Wиллермоз томонидан икки хил шаклда ривожлантирган.
Теургия „танланган руҳоний“нинг махсус йўли сифатида мураккаб маросимлар, яширин ибодатлар ва операторни ўқитиш усулларидан бўлган кетма-кет амалиётларининг махфий усулидир. Мартинес де Пасқуаллй томонидан Элус Коэн орденида теургик анъана ифодаланган. Ушбу амалиётнинг фалсафий ва теологик асослари Мартинес де Пасқуаллй томонидан ёзилган мавжудодларнинг асл сифатлари ва кучлари, руҳий ва илоҳий интеграциялашуви тўғрисидаги ягона китобда берилган.
Рус фалсафасида теургия
Владимир Соловёв рамзийлик эстетикаси доирасида „эркин теургия“ диний ва мистик концепцияси гўзалликнинг энг юқори шакли – ҳақиқий бирликни яратиши сифатида тасвирлаган. 20-аср бошларида рус эстетика фалсафасида теургия атамаси Николаи Бердяэв томонидан янги талқинда таърифланган:
“Теургия - бу бошқа дунё, бошқа мавжудот, бошқа ҳаёт, борлиқ сифатида го'залликни яратадиган сан'атидир. Теургия ижод фожиасини енгиб чиқади, ижодий қувватни янги ҳаётга йўналтиради... Теургия инсоннинг Худо билан биргаликдаги ҳаракати – илоҳий фаолият, илоҳий-инсоний ижоддир”.
Теургия танқиди
Иммануил Кантнинг фикрича, ҳозирги даврда классик рационалистик тизимларнинг шаклланиши ва ривожланиши билан бирга теургияга қизиқиш кескин пасайиб бормоқда. Кант теургияни „бошқа ўта сезгир мавжудотларни ҳис қилиш ва уларга таъсир ўтказиш мумкин бўлган фанатик алданиш“ деб атайди.
Қо'шимча 0'қиш учун
Манбалар
- ↑ Лосев А. Ф.. «История античной философии в конспективном изложении», 1998.
- ↑ Огурцов А. П.. Новая философская энциклопедия / Ин-т философии РАН;. Нац. обществ.-науч. фонд; Предс. научно-ред. совета В. С. Стёпин, 2010. ИСБН ИСБН 978-5-244-01115-9..
- ↑ Кевин Магилл, Брадлей Б. Ониши. Чристиан Мйстиcисм: Ан Интродуcтион то Cонтемпорарй Тҳеоретиcал Аппроачес бй Лоуисе Нелстроп. Ашгате Публишинг, 2009 — 109-110-бет.
- ↑ Леwй Ҳанс. Чалдаэан Ораcлес анд Тҳеургй. Cаиро, 1956.
- ↑ Ноcк А.Д.. Эссайс он религион анд тҳе анcиэнт wорлд. Cамбридге., 1972 — 176—194-бет.
- ↑ Жеан-Баптисте Мартин, Франçоис Лаплантине, Массимо Интровигне. «Ле дéфи магиқуэ». «Прессес Университаирес де Лён», 1994 — 66-бет. ИСБН ИСБН 2-7297-0496-5, ИСБН 978-2-7297-0496-4.