Техас уруши (183536) - Техасга келиб жойлашган америкалик плантаторларнинг Техасни Мексикадан ажратиб олиш мақсадида Мексика ҳукуматига қарши уруши. Мексика қўшинлари мағлубиятга учрагач, Техас "мустақил" республика деб эълон қилинган, 1845-йилда АҚСҲ таркибига киритилган.