Texnik shartlar
Техник шартлар — саноат корхонасида ишлаб чиқарилган маҳсулот (буюм, машина ва бошқалар) учун тузиладиган техник ҳужжатлар тўпламига кирувчи ҳужжат. Унда ўша маҳсулотга қўйиладиган техник талаблар, уни қабул қилиш ва жўнатиш қоидалари, назорат қилиш усуллари, ташиш, фойдаланиш ва сақлаш шартлари кўрсатилади. Техник талаблар маҳсулотнинг асосий кўрсаткичлари, ўлчамлари, хоссалари ва фойдаланиш тафеилотлари, сифат кўрсаткичлари, бутлилиги ва бошқаларни белгилайди. Қабул қилиш ва жўнатиш қоидалар и да махсулотни тайёрлаган корхона уни буюртмачига (ёки сотишга) топшириши ва буюртмачи (ёки харидор) нинг уни қабул қилиб олиши пайтида маҳсулотни синаш тартиби ва шартлари ўз аксини топади. Назорат қилиш (синаш, анализ қилиш, ўлчаш ва бошқалар) бўлимида маҳсулотнинг барча кўрсаткичлари ва тафеилотларини аниқлаш усуллари; намуналарни танлаб олиш, синаш жиҳозлари, асбоблари, ашёлари ва реактивларни танлаш қоидалари; синовлар, анализ қилиш, ўлчаш ва натижаларни ишлашга таерланиш ва уларни бажариш услубияти белгилаб қўйилади. Маҳсулотдан фойдаланиш, уни ташиш ва сақлаш бўлимида махсулотни йиғиш, ўрнатиш ва қўллашга доир кўрсатмалар, уни идишга жойлаш (ўраш) ва ташиш кридалари; сақлаш жойи, шартлари ва муддатига доир кўрсатмалар бўлади. Техник шартларнинг алоҳида маҳсулот (буюм) ёки бир неча турдаги маҳсулот (маҳсулотлар гуруҳи) га доир (гуруҳий Техник шартлар) турлари бўлади. Техник шартлар муайян стандартлар бўйича ишлаб чиқилади. Техник шартларлар махсулотни ишлаб чиқарган корхонада тузилади. Ўзбекистонда Техник шартларни назорат қилишга доир масалалар билан "Ўзстандарт" агентлиги шуғулланади (яна қаранг Стандарт, Стандартлаш).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |