Texnika
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Техника (течне — маҳорат, санъат) — моддий бойлик олиш ҳамда одамлар ва жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида инсон атрофдаги табиатга таъсир қилишига имкон берадиган воситалар ва кўникмалар мажмуи. Асосий вазифаси — инсон меҳнатини енгиллаштириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш. У табиат ресурсларидан самарали фойдаланишга, Ер қаърини, Дунё океанини, космик фазони ўзлаштиришга имкон беради.
„Т.“ термини бирор иш (ҳунар) ёки санъатда қўлланиладиган усулларни ҳам билдиради (мас., тўқувчилик Т.си, этикдўзлик Т.си, шахмат ўйини Т.си ва бошқалар).
Т. воситалари доимо такомиллашиб боради, янги технология, янгича маҳсулот и. ч. зарурияти туғилиши билан янгидан янги Т. яратилади. Т. тарихи ибтидоий жамиятга бориб тақалади. Умуман Т. тарихини қуйидаги 7 босқичга бўлиш мумкин: 7— оддий и. ч. қуроллари ва усуллари яратилиши; 2 — мураккаброқ и. ч. қуроллари ва усуллари яратилиши; 3 — одам томонидан бошқариладиган мураккаб меҳнат қуроллари яратилиши; 4 — мануфактура и. ч. шароитида машина Т.сининг яратилиши; 5 — илғор мамлакатларда буғ двигатели асосида иш машиналарининг пайдо бўлиши; 6 — электр энергияси асосидаги машиналар тизимининг яратилиши; 7 — автоматлаштирилган машиналар тизими ва космик Т.нинг тараққий этиши, ахборотлар технологияси (масалан, интернет)нинг ривожланиши.
Т.нинг эволюция босқичи анча узоққа чўзилади. Ибтидоий жамоа тузумида даставвал тош қуроллар, кейинчалик ўқ-ёй, лойдан ясалган идишлар, тош болта ва мис қуроллар пайдо бўлган.
Кейинчалик (мил. ав. 4 — 3 минг йилликда) жездан ясалган меҳнат қуроллари вужудга келди. Кейинроқ темир эритиш ва ундан фойдаланишга ўтилди. Хитойда мил. ав. 2357-йиллардаёқ темир маълум эди. Мустаҳкам меҳнат қуролларига бўлган талаб пўлат ишлаб чиқариш.га олиб келди. Деҳқончилик ривожлана бошлагач, сув чиқариш қурилмалари, чархпалак пайдо бўлди.
Ҳарбий Т.да ўқ ёйдан ташқари пўлат қиличлардан фойдаланила бошланди. Кейинчалик қурилишда турли юк кўтариш ричаглари ихтиро қилинди. Одамлар йўлларини яқин қилиш мақсадида сувдан фойдаланиш учун дарахт танасидан қайиқ ясашни ўргандилар. Кейинчалик кўп эшкакли кемалар пайдо бўлди. Тўқимачилик дастгоҳлари яратилди. Кейинги даврларда деҳқончилик билан бирга ҳунармандчилик ривожланди. Елканли кемалар, шамол тегирмонлари яратилди. Техникада ғилдиракли оғир ва енгил плуглар пайдо бўлди.
ХВ—ХВИ аср асрларда анча такомиллашган домна печлари қурилди. Асосий двигател ўрнида гидравлик машиналардан фойдаланилди. Бу даврда кончилик, металлургия ривожлана бошлади (қаранг: Кон саноати). Ҳарбий Т.да ўт очиш куроллари, машина ва механизмлар пайдо бўлди.
ХВИИИ аср охирида буғ машинаси ва тўқимачилик машиналарининг пайдо бўлиши саноатда инқилобнинг бошланишидан дарак берди.
ХИХ асрда босма машина, телеграф аппаратў, фотография, ички йўнув двигатели, самолёт, радио, телефон, кинематография, автомобил яратилди, ҳарбий техника, темир йўл транспорта ривожланди ва бошқа ХХ асрда электр энергиясидан фойдаланиш кучайди, авиация, атом техникаси, ҳисоблаш техникаси, электроника, телевидение, ракетасозлик, автоматика, космонавтика ва бошқа тараққий этди. ХХИ аср бошларидан ахборотлар технологияси (интернет, уяли телефон ва бошқалар) ривожлана бошлади.
Қандай вазифани бажаришига қараб, Т. ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш. да катнашмайдиган Т.га (маиший хизмат кўрсатиш, илмий тадқиқот, маориф ва маданият, ҳарбий, тиббиёт Т.сига) ажралади. Ишлаб чиқариш Т.сига машиналар, механизмлар, асбоблар, машина, технологик жараёнлар, бошқариладиган аппаратлар, саноат бинолари ва иншоотлари, йўллар, кўприклар, каналлар, транспорт, коммуникация, алоқа воситалари ва бошқа киради. Ишлаб чиқариш Т.сининг фаол қисми машинадир. Унга технологик машиналар — металлга ишлов бериш, қурилиш, тоғ-кон, металлургия, қишлоқ хўжалиги., тўқимачилик, озиқ-овқат, қоғоз тайёрлаш машиналари ва бошқа, транспорт машиналари — автомобиллар, тепловозлар, самолётлар ва бошқа, конвеерлар, элеваторлар, кранлар ва бошқа, назоратбошқариш ва ҳисоблаш машиналари — электр машиналари, ички ёнув двигателлари, турбиналар ва бошқа киради. Техника техника воситалари орасида энергия ҳосил қилиш ва уни бир турдан иккинчисига айлантиришга хизмат қиладиган энергетика Т.сининг аҳамияти катта. Ҳарбий Т. (танклар, артиллерия, ракета қурилмалари, учиш аппаратлари, сув ости ва сув усти кемалари ва бошқалар) алоҳида Т. воситалари гуруҳини ташкил қилади.
Ишлаб чиқаришда қатнашмайдиган Т.га маиший хизмат кўрсатиш Т.си (кир ювиш, ошхона машиналари ва бошқалар); транспорт Т.си (енгил автомобиллар, велосипедлар ва бошқалар); спорт Т.си (пойга мотоцикллари ва бошқалар) киради. Ишлаб чиқаришнинг тармоқ структурасига қараб (мас., саноат Т.си, транспорт Т.си, қишлоқ хўжалиги Т.си) ёки и. ч. нинг алоҳида структура бўлинмаларига қараб (мас., авиация Т.си, мелиорация Т.си), баъзан Т. алоҳида тармоқларининг табиий-илмий асосига қараб (мас., ядро Т.си, совитиш Т.си, ҳисоблаш Т.си ва бошқалар) таснифланади.
Унумдорлик, пухталик ва тежамлилик Т.нинг энг муҳим кўрсаткичларидир. Т.нинг унумдорлиги вақт бирлиги ичида тайёрланган (ишлов берилган, ташилган ва бошқалар) маҳсулот миқдори билан аниқланади. Т.нинг пухталиги зарур миқдорда сифатли маҳсулот бериш хусусияти ёки технологик вазифани белгиланган муддатда бажариш билан ифодаланади. Т.нинг те жамлилиги ишлатиладиган хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, ёрдамчи қурилмаларнинг таннархи билан белгиланади.
Т.нинг унумдорлиги, пухталиги ва тежамлилигини ошириш учун уни такомиллаштириб бориш, иш жараёнларини автоматлаштириш зарур.
Т.нинг тараққиёт даври Т. воситаларини янгилаш суръатини янада тезлаштириш, буюмларни стандартлаш ва унификациялаш, радиотехника, электроника, авиация, космонавтика, автоматик бошқариш ва ростлаш тизимлари, ҳисоблаш Т.си, ахборотлар технологияси ва бошқа ривожланиши билан ифодаланади. Саноатда автоматлаштиришнинг ривожланиши автомат линиялар ва автомат сехлар, автомат заводлар яратишга олиб келди, ахборотлар технологиялари ривожланди.
Т.ни ривожлантириш фан ва техника тараққиётининг муҳим шартидир. Т.ни ривожлантиришда фан ютуқларидан кенг фойдаланилади. Ҳозирги замон фани, и. ч.нинг муҳим ютуқлари табиий ва Т. фанлари кашфиётларига таянади. Т. фан ютуқлари асосида ривожланиб бориб, фан олдига янги масалалар қўяди. Фан ва Т.нинг ривожланиб, улар орасидаги ўзаро боғланишни тақозо этади. Т.нинг ривожланиши мамлакатларнинг географик, иқлим шароити ва бошқаларга ҳам боғлиқ. Масалан, Буюк Британияда кемасозлик, денгиз ва порт ишлари Т.си, Германияда станоксозлик, тоғ-кон ва металлургия Т.си, Японияда электротехника ва радиоэлектроника, Швейсарияда аниқ, асбобсозлик Т.си, Финландияда ёғочтахта саноати Т.си, АҚСҲ ва Россияда ракетасозлик, космонавтика, Ўзбекистонда гидротехника, кибернетика, тўқимачилик, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, машинасозлиги саноати ва бошқа ривожланган. Т. истиқболида йирик илмий-техника масалалари — инсоннинг Қуёш системасидаги сайёраларга учиши, жаҳон миқёсида радио, телеграф, телефон ва телевизион алоқаларнинг ривожланиши, янги турдаги тиббиёт аппаратлари ва бошқаларнинг яратилиши ва фан ютуқларини умумлаштириш талаб қилинади. Т. тараққиётига Архимед, А. Герон, И. Гутенберг, И. Фёдоров, Х. Гюйгенс, И. П. Кулибин, Леонардо да Винчи, Н. Коперник, Г. Галилей, И. Нютон, Д. Уатт, Е. А. Черепанов ва М. Е. Черепанов, А. Нартов, П. П. Аносов, Д. Стефенсон, П. Шиллинг, Б. Якоби, С. Морзе, М. Фарадей, Д. Максвелл, Д. И. Менделеев, Г. Бессемер, Р. Дизел, А. Ф. Можайский, В. Рентген,А. Эйнштейн, К. Э. Сиолковский, С. П. Королёв ва бошқа катта ҳисса қўшган. Шарқда Т. тараққиёти Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Аҳмад ал-Фарғоний каби алломалар; кейинчалик Ўзбекистонда И. Ф. Белянский ва В. П. Грабовский (телевидение) каби ихтирочилар, Ўзбекистонда Фанлар академияси академиклари С. Азимов, Р. Бекжонов, А. Воҳидов, Ҳ. Рахматуллин, Ў. Расулов, Т. Рашидов, Ҳ. Усмонхўжаев, Ҳ. Фозилов, М. Ўрозбоев,Б. Қобулов, П. Ҳабибуллаев, М. Ҳамидхонов, М. Ҳожинова ва бошқа олимлар номи билан боғлиқ.
Турсунбой Рашидов, Миркомил Мирбобоев.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Техникага тегишли иқтибослар мавжуд. |