Техно нуар — бу илмий фантастика ва нуар филмни бирлаштирган бадиий адабиёт, хусусан, кино жанрининг гибрид тури бўлиб, унинг ёрқин намуналари сифатида Ридлей Сcоттнинг „Тиғ устида югурувчи“ (1982)[1] ва Жамес Cамероннинг „Терминатор“ (1984) филмларини кўрсатиш мумкин[2]. Техно нуар „технологияни борлиғимизнинг ҳар бир жабҳасига таҳдид соладиган ҳалокатли ва дистопик куч“ сифатида тақдим этади[3]. У ретрофутуризмдан тортиб классик футуризмгача бўлган технологияларни тасвирлаш билан бирга, қоронғу, шаҳар муҳити билан характерланади. Техно нуар илмий фантастиканинг юқори технологияли дунёларини нуар филмининг қоронғу, ғамгин ва маъюс муҳити билан бирлаштиради.

Терминологияси

Бу жанр шунингдек, кибер-нуар, келажак нуари, илмий-фантастик нео-нуар ва илмий-фантастик нуар деб ҳам аталади[4]. Шунингдек, у киберпанк жанри билан ҳам баъзи ўхшашликларга эга, гарчи уларнинг оҳанглари ўртасида сезиларли фарқ бўлса-да; ўзи таъсирланган жанрга мос равишда, техно нуар кўпроқ синизм ва ҳиссий бўшлиқни ўзида мужассам этади. Киберпанк эса кўпроқ келажак жамиятларининг чеккасидаги исёнкор шахсларга эътибор қаратишга мойилдир[5].

Келиб чиқиши

Cамерон „Терминатор“ филмида биринчи бўлиб „Техно нуар“ атамасини қўллаган бўлса-да, бу жанрнинг илдизлари анча узоққа бориб тақалади[6]. Худди нуар филм каби, техно нуар ҳам немис экспрессионистик киносидан илҳомланади. „Ҳомунcулус“ (1916), „Тҳе Cабинет оф Др Cалигари“ (1920) ва энг муҳими, „Метрополис“ (1927) каби филмларнинг барчаси келажак технологияси элементлари ва консепсияларини ўша пайтдаги немис экспрессионизмига хос бўлган безовта қилувчи ва ноқулай услуб билан бирлаштиради[7]. Кейинчалик, 1950-йилларнинг охирига келиб Америкада нуар филм ҳаракати сўна бошлаганда, бир нечта кам бюджетли илмий-фантастик триллерлар („Индеструcтибле Ман“, „Ше Девил“, „Тҳе Астоундинг Ше Монстер“) нуар филмнинг тематик ва стилистик элементларини татбиқ этди, бу эса 1980-йилларда „Тиғ устида югурувчи“ ва „Терминатор“ филмларининг чиқиши билан техно нуарнинг мустаҳкам шаклланган жанр сифатида дунёга келишига йўл очди[8].

Илмий-фантастика жанрига нуар элементларини киритишдан ташқари, техно нуардан олдин ҳам янги технологиялардан қўрқишни, хусусан, ядровий хавотирларни ўз ичига олган нуар филмлар мавжуд бўлган. Булар орасида энг асосийлари Кисс Ме Деадлй (1955), Сплит Сеcонд 1953) ва Тҳе Атомиc Cитй (1952) филмларидир. Ушбу филмлар классик нуарнинг олтин давридан кейинги нуар филмлар туркумига ўтишни англатади. Мазкур филмлар классик нуар ва тез орада пайдо бўладиган техно нуар ўртасидаги ўтиш даврини ифодалайди[9].

Ўтмишдошлари

Нуар филмдан олинган „нуар“ сўзи 1940- ва 1950-йиллардаги Америка оқ-қора филмлари учун франсузча атама (сўзма-сўз „қора филм“ ёки „ қоронғи филм“) бўлиб, бу филмлар ҳар доим шаҳар манзарасида, тунда бўлиб ўтгандек туюлади ва мос равишда қоронғи мавзуга эга, гарчи уларга ёндашув кўпинча жозибали ва мафтункор, шунингдек, стиллаштирилган ва зўравонликка бой бўлса ҳам. Ушбу жанр бир қатор криминал романлардан, хусусан, Раймонд Чандлернинг „Тҳе Биг Слеэп“ ва „Фареwелл, Мй Ловелй“ асарларидан илҳомланган. Кўпинча хусусий детектив қаҳрамон ва жозибали, аммо хавфли аёллар кетма-кетлиги иштирок этадиган криминал триллерлар билан тавсифланган классик нуар услубини „детектив нуар“ деб ҳам аташ мумкин.

Бундан турли хил алоқадор ва ўзгартирилган атамалар келиб чиққан, масалан, нео-нуар (1960- ва 1970-йилларда Америкада ушбу шаклнинг қайта тикланиши); Совуқ уруш нуари (ядро даврининг кескинлиги ва параноясидан фойдаланган ҳолда); баъзилар томонидан қора нуар деб аталган „блахплоитатион филмлари“; Скандинавия мамлакатларининг табиати ва ташқи томондан зерикарли ижтимоий муҳитида бўлиб ўтадиган, аммо шафқациз аёлларни ёмон кўриш (мизогиния), шафқациз жинсий зулм ва қотилликнинг қоронғи меросини очиб берадиган Нордик нуар. Худди шу манбадан кибер нуар, шунингдек, техно нуар деб ҳам аталадиган жанр келиб чиққан бўлиб, у компютерлар ва юқори технологияларнинг реал дунёсидаги ёки технология томонидан яратилган виртуал ерости дунёсидаги фитна ва жиноий ҳаракатлар билан, баъзан эса ҳар иккаласи билан ҳам шуғулланиши мумкин[9].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Шерлоcк, Бен „Оне Мовиэ Ботҳ Инвентед анд Перфеcтед тҳе Теч Ноир“. Гаме Рант (2021-йил 21-феврал).
  2. ↑ Ҳуртген, Жосепҳ „Сcи-фи Ноир: Тҳе Терминатор анд Теч Ноир“. Рапид Трансмиссион. Қаралди: 2019-йил 23-март.
  3. ↑ Аугер, Эмилй. Теч-Ноир Филм: А Тҳеорй оф тҳе Девелопмент оф Популар Генрес. Интеллеcт Лтд, 2011 — 21-бет. ИСБН 978-1841504247. 
  4. ↑ „А Гуиде то Теч Ноир ин Филм анд Телевисион | Но Филм Счоол“ (эн). нофилмсчоол.cом. Қаралди: 2026-йил 21-март.
  5. ↑ Станнерс, Барбара. Эхплоринг Генре: Сcиэнcе Фиcтион. Пҳоэних: Пҳоэних Эдуcатион, 2009 — 123-бет. ИСБН 9781921586002. 
  6. ↑ Шерлоcк, Бен „10 Бреатҳтакинг Сcи-Фи Нео-Ноирс То Wатч Иф Ёу Лике Бладе Руннер“ (эн). СcреэнРант (2019-йил 22-ноябр). Қаралди: 2025-йил 26-октябр.
  7. ↑ „Паул Меэҳан он Теч-Ноир: Тҳе Фусион оф Сcиэнcе Фиcтион анд Филм Ноир“ (эн-УС). ТҳеоФантастиқуэ. Қаралди: 2026-йил 21-март.
  8. ↑ „Паул Меэҳан он Теч-Ноир: Тҳе Фусион оф Сcиэнcе Фиcтион анд Филм Ноир“ (эн-УС). ТҳеоФантастиқуэ. Қаралди: 2026-йил 21-март.
  9. ↑ 9,0 9,1 Борде анд Чауметон. А Панорама оф Америcан Филм Ноир 1941-1953. Cитй Лигҳц Боокс, 2002 — 2-3-бет. 

Қўшимча ўқиш учун