Teylerioz
Тейлериоз — кавш қайтарувчи ҳайвонларда учрайдиган инвазион трансмиссив касаллик. Лимфа боғламлари ва паренхима органларида, сўнгра қон эритроцидларида паразитлик қиладиган Тҳиэлериа авлодига кирувчи бир ҳужайрали пигменциз содда паразитлар қўзғатади. Касаллик Европа, Осиё ва Африка давлатларига тарқалган. Қорамолларда Т.сергенти, Т.мутанс; қўй ва эчкиларда Т.овис келтириб чиқаради. Кўпроқ 6 ойлик бузоклар қаттиқ касалланади. Касаллик кўзғатувчиси соғлом молларга зарарланган яйлов каналари орқали юқади. Касаллик, асосан, йилнинг илиқиссиқ фаслида, каналарнинг фаол ҳаракати даврида бошланади. Лимфа безлари, талоқ ва жигар катталашади, ширдон шиллиқ қаватида юмалоқ яралар пайдо бўлади.
Даволаш: глобулин, бигумал қўшилган хиноцид, тетрациклин қатори антибиотиклари, симптоматик воситалар (кофеин, фталазол, кобалт хлорид, мис сулфат, витамин В12) яхши самара беради.
Олдини олиш: кррамоллар Т.га қарши тирик ваксина ёрдамида эмланади. Қарши курашиш асосан қўзғатувчини ташувчи каналарни йўқотишга қаратилади. Молларнинг каналаши мунтазам кўздан кечирилади, баҳорёзкуз ойларида ҳар ҳафтада бир марта каналарга қарши ишлов берилади, чорвачилик объектлари, молхоналари ҳар 1,5—2 ойда бир марта дезакаризация қилинади.
Ҳошим Нурмаматов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |