Тейлор Брук (1685.18.8, Эдмонтон, Мидлсекс — 1731.29.12, Лондон) — инглиз математиги. Лондон Кироллик жамияти аъзоси (1712-йилдан). Функсияларни даражали каторга ёйиш, тор тебраниши, чекли айирмалар назариясига оид муҳим натижалар олган. Магнитларнинг ўзаро таъсири, капиллярлик, снарядларнинг учиши, перспектива сохаларига бағишланган асарлар ёзган. Фалсафа масалалари билан ҳам шуғулланган.