Teylor Jefri Ingram
ТЕЙЛОР (Тайлор) Жефри Инграм (1886.7.3, Лондон 1975.27.6, Кембриж) — механика соҳасидаги инглиз олими, Лондон Кироллик жамияти аъзоси (1919). Асосий илмий ишлари яхлит муҳит механикасита доир. Т. турбулентлик назариясига муҳим ҳисса қўшган, қовушоқ суюкликлар оқими барқарорлиги назариясини, турбулент диффузия назариясини ривожлантирган, турбулентликнинг ярим эмпирик назариясини яратган, дислокациялар назариясига доир муҳим ишлари бор. Т. аэро ва гидро динамикаси масалалари, ядровий портлаш муаммолари, самолёт ва парашют аэродинамикаси, метеорология масалалари ва бошқа масалалар билан ҳам шуғулланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |