Тейлоризм — ишлаб чиқаришни бошқариш, меҳнатни ташкил этиш ва моддий рағбатлантириш ҳамда бизнес самарадорлиги назарияси; америка менежмент назариясининг бир йўналиши. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида АҚСҲ муҳандиси ва олими Ф.У. Тейлор (1856—1915) томонидан ишлаб чиқилган. Тейлор меҳнатни рационал ташкил этиш қонуниятларига асосланган қатъий илмий билимлар тизимини таклиф этди. Унинг ташкилий унсурлари: таннархни ҳисоблашнинг математик усули; меҳнатга ҳақ тўлашнинг табақалашган тизими; вақтни ва меҳнат ҳаракатларини ўрганиш усули (хронометраж); меҳнат жараёнини қисмларга бўлиш ва рационализациялаш; функсинал маъмурият; инструксион карточкалар ва бошқа (кейинчалик улар америкача "илмий менежмент" таркибига кирди). Тейлорнинг фикрича, ишлаб чиқариш.нинг самарадорлигини оширишга фақатгина меҳнат жараёнини, усулларини, асбобларини стандарт лаштириб эришиш мумкин. Ишчилар ўз вазифаларини мутлақо механик тарзда бажаришлари лозим, ишлаб чиқариш. бошқаруви эса етарли билим ва малакага эга бўлган ташаббускор маъмурият томонидан амалга оширилиши керак. Тейлор моддий манфаатдорлик тамойилини ўз назариясига асос қилиб олди, яъни иш ҳақи ёрдамида ишчи меҳнатини максимал равишда интенсивлаштириш мумкин, деган фикрни олға сурди. Тейлор ижтимоийфалсафий консепсиясининг марказий тамойилига кўра иш ҳақи охироқибат ишчининг ишлаб чиқариш.га қўшган ҳиссасига мое бўлиши ҳамда ишлаб чиқариш.ни кенгайтиришга олиб келиши лозим. Ўз консепсиясини ишлаб чиқариш.да Тейлор тадқиқот ўтказишнинг аниқ усуллари — интервю, анкета, кузатиш усулларидан фойдаланди.

Тейлоризм асосида 4 та илмий тамойил (бошқарув қонунлари) ётади: эски, ўта амалий иш услубини, меҳнат фаолиятининг ҳар бир алоҳида турини илмий бошқарув услубига алмаштириш; ишчи ва менежерларни илмий мезонлар асосида профессионал танлаш; меҳнат жараёнини илмий ташкил этиш масалалари бўйича маъмуриятнинг ишчилар билан ҳамкорлиги; ишчилар ва менежерлар ўртасида масъулиятнинг текис ва адолатли тақсимланиши.

Тейлоризм тамойиллари дастлаб АҚШда, сўнгра Буюк Британияда меҳнатни ташкил этиш тарзида амалиётга жорий қилинган. Т. кейинчалик америкача менежмент фалсафасининг асосий манбаларидан бирига айланди.

Адабиёт

  • Тейлор Ф.У., Научная организация труда, 2 изд., М., 1925; Уолл Н., Маркузе Я.,Лайнз Д., Мартин Б., Экономика и бизнес, пер. с англ. М., 1999.

Фарҳод Акбаров.