Теймур Борисович Раджабов (озарбайжонча: Теймур Борис оğлу Рəcəбов) — озарбайжонлик шахматчи, гроссмейстер (2001). 2004-йилги жаҳон чемпионати яримфиналчиси. Уч карра Европа чемпиони (2009, 2013, 2017), Европа жамоавий чемпионати ғолиби сифатида Озарбайжон терма жамоаси таркибида, 2019-йил Жаҳон кубоги соҳиби.

Теимоур Раджабов
озарбайжонча: Теймур Борис оğлу Рəcəбов'

Ражабов 43-шахмат Олимпиадасида
Туғилган санаси: 1987-йил 12-март (1987-03-12) (39 ёш)
Туғилган жойи: Баку, Азербаижан ССР, Совиэт Унион
Фуқаролиги: Озарбайжон
Унвони: Грандмастер (2001)
Максимал рейтинги: 2793 (ноябр 2012)

Ҳаёти

Отаси Борис Эфимович Шейнин нефт муҳандиси, техника фанлари номзоди, бир қатор ихтиролар муаллифи[1][2]. Онаси Лейла Чет тиллар институтини тамомлаган, инглиз тилидан таржимон. Теймур Ражабов онасининг фамилиясини олган. У шахмат ўйнашни тўрт ёшида ўрганган. Теймур 12 ёшида, иштирокчилар орасида энг ёш бўлган ҳолда, 18 ёшгача бўлганлар тоифасида Европа чемпионатида ғолиб бўлди. Раджабов дунёдаги гроссмейстер унвонига эришган энг ёш шахматчилардан биридир. Бу 2001-йилда, 14 ёш ва 14 кунлигида содир бўлган[3].

2001-йилдан буён Раджабов энг кучли гроссмейстерлар иштирокидаги турнирларда қатнашади.

2002-йил январ ойида, ҳали 14 ёшлигида, рейтингда ФИДЕнинг энг яхши 100 нафар шахматчиси орасига кириб, 93-ўринни эгаллади[4].

Энг юқори даражадаги дастлабки ютуқларига Теймур Ражабов 2003-йилда эришди: Вейк-ан-Зе турнирида Руслан Пономарёвни, Линаресда Гарри Каспаровни ва Дортмундда Вишванатан Ананди мағлуб этди. Бу уни бир йил ичида уч жаҳон чемпионини енга олган биринчи шахматчига айлантирди[5].

2004-йилги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Раджабов яримфиналга қадар етиб борди ва у ерда Майкл Адамсга ютқазди.

2005-йилда Раджабов Дос-Эрманасдаги кучли турнирда ғалаба қозонди ва Европа чемпионатида 2-ўринни эгаллади.

2006-йил феврал ойида Теймур Ражабов Линарес супертурнирида 2-ўринни қўлга киритди. Турнир давомида у ФИДЕ версияси бўйича жаҳон чемпиони Веселин Топаловни мағлуб этди.

2006-йил 11-май куни Раджабов ЙУНИСЕФнинг Озарбайжондаги эзгу ниятлар элчиси этиб эълон қилинди.

2008-йил январ ойида у тезкор шахмат бўйича Жаҳон кубогида (АCП Рапид Cуп) финал баҳсида Александр Гришчукни мағлуб этиб ғолиб бўлди[6].

2008-йил 12-январдан бошлаб рамзий Михаил Чигорин жаҳон чемпионларини мағлуб этганлар клуби аъзоси.

Раджабов 2009-йил 7–9-май кунлари Боку шаҳрида, Жаҳон терма жамоасига қарши учрашувда иштирок этган Озарбайжон терма жамоаси капитани бўлган. Учрашув Ҳейдар Алиев Озарбайжон Президенти кубоги доирасида ўтказилган.

2012-йилда 7-Тал хотира турнирида Фабиано Cаруана билан 2-ўринни бўлишди.

2019-йил 4-октабр куни Дин Лизҳенни мағлуб этиб, Жаҳон кубоги ғолиби бўлди[7].

2021-йил январ ойида финал баҳсида Аиртҳингс Мастерс турнирида Левон Аронянни мағлуб этиб, турнир чемпиони бўлди[8].

2011-йилги даъвогарлар матчлари, 2013-йилги даъвогарлар турнири ва 2022-йилги айни турнир иштирокчиси.

2024-йилги Шахмат олимпиадасида Озарбайжон эркаклар терма жамоаси раҳбари бўлган[9].

Рейтингдаги ўзгаришлар

ФИДЕ рейтингида 2025-йил 1-декабр ҳолатига кўра Теймур Раджабов 2692 балл билан 37-ўринни эгаллаган[10].

Ражабов ва Шаҳриёр Мамедяров
Ражабов (чапдан 2-чи) 2007-йилги Европа чемпионатида Озарбайжон терма жамоаси билан

Шахсий ҳаёти

2011-йил октабр ойида Давлат нефт компанияси (ГНКАР) вице-президенти Элшод Насировнинг қизи Элнара билан оила қурган[11], 2013-йил 3-июлда эса Теймур ва Элнаранинг қизи туғилган[12]. Улар кейинроқ ажрашишган.

Иккинчи рафиқаси — Анна, актриса Людмила Максакованинг набираси. Жуфтлик 2022-йил январ ойида турмуш қуришган[13]. Июл ойида Теймур ва Аннанинг Ника исмли қизи туғилган[14].

Буваси — Фаиг Ражабов (1933—2025), озарбайжон совет гимнасти, дипломат ва спорт функсионери[15].

Манбалар

  1. ↑ „Патенты Б. Е. Шейнина“. 2015-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 2-феврал.
  2. ↑ Шейнин Борис Ефимович (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-05 санасида архивланган) Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (5-март 2016-йил): Диссертацию по теме „Повишениэ эффективности разработки морских нефтяних месторождений путём регулирования и контроля процесса заводнения“ защитил в 1987 году.
  3. ↑ ЧессБасе.cом — Чесс Неwс — Чесс продигиэс анд мини-грандмастерс Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (2-март 2013-йил)[1]
  4. ↑ „Топ 100 Плаерс Жануарй 2002 — Арчиве“. 2013-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-август.
  5. ↑ „Теймур Раджабов“. 2013-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-август.
  6. ↑ „Кубок мира по быстрым шахматам, проходивший в Одессе, выиграл азербайджанец Теймур Раджабов“. 2012-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-август.
  7. ↑ „Азербайджанец Раджабов выиграл Кубок мира по шахматам“ (ру). азертаг.аз. 2019-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-октябр.
  8. ↑ „Раджабов победил Ароняна в финале шахматного онлайн-турнира“. ТАСС. 2021-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-январ.
  9. ↑ „Всемирная шахматная олимпиада: Сборные Азербайджана сыграют с Казахстаном“ (ру). Азертаг (2024-йил 18-сентябр). 2024-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-сентябр.
  10. ↑ „Стали известны позиции азербайджанских шахматистов в мировом рейтинге“ (ру). Оху.аз. 2025-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 1-декабр.
  11. ↑ „Женился один из сильнейших шахматистов мира Раджабов“. 2013-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-август.
  12. ↑ „Теймур Раджабов стал отцом: родилась дочь“. 2013-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 24-июл.
  13. ↑ „Внучка Максаковой скромно вышла замуж за известного шахматиста“. 2022-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-январ.
  14. ↑ „Азербайджанский гроссмейстер Теймур Раджабов показал новорожденную дочь от Анны Максаковой“. 2022-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-сентябр.
  15. ↑ „Скончался дедушка Теймура Раджабова - не менее известный Фаик Раджабов“ (ру). ҳаққин.аз (2025-йил 4-январ). 2025-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-январ.