Тейшебаини — Урарту давлатининг йирик маркази (милоддан аввалги ВИИ—ВИ аср). Ереван шаҳридаги Кармир Блур тепалигида қалъа харобалари сақланган. Маҳобатли иншоот қолдиқлари (150 га яқин хона — устахоналар, омборхоналар, дон омборхоналари, вино сақланадиган ертўлалар ва бошқалар) аникланган. Қалъа атрофида тўғри режалаштирилган шаҳар жойлашган. Тейшебаинидан кўплаб қуроласлаҳалар (жумладан, Урарту шохларига тегишли сербезак дубулғалар, садоқлар, қалқрнлар, қиличлар ва бошқалар), санъат буюмлари, тақинчоқлар, миххат ёзувлари топилган. Мил. ав. 585-йил тейшебаини маҳаллий ва скиф кабилалари томонидан вайрон этилган....ТЕКА (юнонча, тҳеке — омбор; идиш, яшик) — ўзлашма қўшма сўзларнинг иккинчи қисми; бир турдаги нарсаларнинг тўпламини ҳамда шу тўпламлар сақланадиган бино, хона маъноларини билдиради (масалан, кутубхона, картотека, фонотека, дискотека каби).