Tez aytish
Тез айтиш – халқ оғзаки ижодининг бир тури. Тез айтишда янглишиб кетиш мумкин бўлган қофиядош сўзлардан тузилган жумлалар қўлланади. Унда муайян товушлар, айниқса, жарангли ундошлар такрорланади ва сўзлар ритм, урғулар билан тез айтилади. Масалан, Беш мис баркаш, беш мис баркашнинг ичида беш минг мис баркаш. Тез айтишда ҳар бир товуш ўз ўрнида тўғри, равон талаффуз этилиши шарт. Товушлар талаффузида янглишган томон (киши) енгилган ҳисобланади. Ўтмишда катта ёшдаги одамлар ҳам ўтиришларда, тўйларда тез айтишда мусобақалашиб, маданий ҳордиқ олганлар. Кейинчалик, асосан, болалар репертуарига айланган. Тез айтишлар болаларнинг фикрлаш қобилиятини, сўз бойлигини оширишга ва нутқининг равон бўлишига хизмат қилади.
Турли тилларда номланиши
Лекин кўпчилик туркий тилларда тез айтишлар талаффуз қилинаётганда одамнинг янглишиб кетиши ҳолатини кўзда тутган ҳолда номланган, масалан қирғизчада жаңилтмач, қозоқ ва қорақалпоқ тилларида жаңилтпаш, турк тилида янıлтмаç, туркманчада янгилтмач, озарбайжончада янгилтмач ва бошқа
Ўзбек халқ оғзаки ижодиётида тез айтишлар қадим замонлардан бери мавжуд. Профессор Ҳоди Зариф тузган „Ўзбек фолклори“ хрестоматиясида тез айтишга 12 та мисол келтирилган.
2005-йил франсуз тилшуноси профессор Рéмй Дор ўзбек ва қорақалпоқ тез айтишларидан намуналарни франсуз тилига таржима қилиб изоҳлар билан нашр эттирди.
Тез айтишга мисоллар
- Ғани ғилдиракни ғизиллатиб ғилтиратди
- Оқ чойнакка кўк қопқоқ, кўк чойнакка оқ қопқоқ
- Тоғдан тош тушди
Адабиётлар
- Ўзбек фолклори: Педагогик институтлар уcун хрестоматижа, тузувчи Ҳ. Зариф, Тошкент: ЎзССР ўқув-педнашр, 1941, 1-китоб.
- Жаҳонгиров Ғ., „Тез айтиш“, Ўзбек тили ва адабиёти, № 3 (1972), 49-52.
- Сараҳ-Росе ла росопҳиле = Гулсевар Гулсара: вирелангуэс д’Оузбéкистан, чоисис, прéсентéс эт традуиц де л’оузбек эт ду қарақалпақ пар Рéмй Дор, Парис: Л’Асиатҳèқуэ – ИФЕАC, 2005, 153п.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |