Аирбус А340-600

Тҳаи Аирwайс (инглизча: Тҳаи Аирwайс Интернатионал Публиc Cомпанй Лимитед; тай тили: การบินไทย) — Тҳаи Аирwайс Интернатионал сифатида фаолият юритади, Таиланд миллий авиакомпанияси ҳисобланади. 2020-йил 19-майда банкротлик тўғрисидаги иш юритиш эълон қилинди[1].

Авиакомпаниянинг асосий аэропорти — Суварнабҳуми. Тҳаи Аирwайс Интернатионал Стар Аллианcенинг асосчиси ҳисобланади. Авиакомпания энг узун тўхтовсиз йўловчи рейсларини амалга оширади, жумладан Бангкок — Лос-Анжелес[2].

Боэинг 747-400
Аирбус А380

Тарих

1960-йилда ташкил этилган Тҳаи Аирwайс Интернатионал таниқли САС авиакомпаниясининг бевосита иштирокида ташкил этилган қўшма корхона мақомига эга эди. 1977-йилгача САС Тҳаи Аирwайс Интернатионал компаниясининг 30% улушига эга эди. 1977-йилда САС компанияга тегишли акцияларнинг бир қисми (15%) Таиланд ҳукумати томонидан сотиб олинди. Ўзининг техник паркини ва парвозлар географиясини ошириш бўйича стратегик дастур доирасида Тҳаи Аирлинес 1988-йилда Таиланднинг энг йирик маҳаллий авиаташувчиси Тҳаи Аирwайс компанияси билан бирлашди. Тҳаи Аирлинес бир вақтнинг ўзида жаҳон авиаташувчиларнинг энг йирик алянси — Стар Аллианcени яратиш ташаббускорларидан бири бўлган[2].

Флот

2018-йил октябр ойида Тҳаи Аирwайс қуйидаги самолётлардан фойдаланҳан[3]:

Тҳаи Аирwайс халқаро флоти
Самолёт тури Хизматда Йўловчи сиғими Эслатмалар
Ф C Й Жами
Аирбус А350-900 12 Н/Д —
Аирбус А380-800 6 12 60 435 507 —
Боэинг 747-400 8 10 40 325 375 —
Боэинг 777-200 6 — 30 279 309 Ишдан чиқариш режалаштирилган[4]
Боэинг 777-200ЭР 6 0 30 262 292 —
Боэинг 777-300 6 — 34 330 364 —
Авиакомпания штаб-квартираси

Ултра узоқ парвозлар

2005-йил 1-майдан 2008-йил 1-июлгача Тҳаи Аирwайс Интернатионал узоқ масофали А340-500 лайнерида Бангкок — Ню-Ёрк рейсини тўхтовсиз амалга оширди. Парвоз вақти тахминан 17 соат эди. Шу билан бирга, Ню-Ёркдан Бангкокга парвоз Норвегия, Россия, Афг'онистон ва Ҳиндистон ҳудудлари орқали амалга оширилган, қайтиш эса Хитой, Шарқий Сибир, Аляска ва Канада ҳудудлари орқали амалга оширилган[2]. Самолётларнинг бандлиги 80% бўлишига қарамай, ёқилғи сарфи кўп бўлгани учун парвозлар бекор қилинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Таиланд собирается банкротить Тҳаи Аирwайс Интернатионал — аэронаутиcа.онлине“. 2020-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 ҳттпс://самолец.cом/тҳаи-аирwайс/
  3. ↑ „Тҳаи Аирwайс Интернатионал Флеэт Детаилс анд Ҳисторй“. 2017-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-ноябр.
  4. ↑ Эйре, Давид. „Тҳаи Аирwайс то ретире 50 аирcрафт ин нехт сих еарс“ (эн). Авиатион WА (2011-йил 13-июл). 2013-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 26-декабр.