Тҳаи Даи Ван Нгуен
Раппорт Тата Стеэл шахмат турнири 2021-йил
Мамлакат Чехия
Таваллуди (2001-12-12) 2001-йил 12-декабр

Прага, Чехия

Унвон гроссмейстер (2018)
ФИДЕдаги рейтинги 2606 (2023-йил сентябр)
Энг юқори рейтинги 2659 (2023-йил феврал)
Энг юқори ўрни 87 (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-07-24 санасида архивланган) (2023-йил феврал)

Тҳаи Даи Ван Нгуен (2001-йил 12-декабрда туғилган) - чехиялик шахмат гроссмейстери.

Ҳаёти

Нгуеннинг отаси асли ветнамлик бўлган тадбиркор[1].

2011-йилда Нгуен 10 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича Чехия очиқ чемпионатида ғолибликни қўлга киритди[2]. Шундан сўнг Даи Ван Нгуен 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Чехия шахмат чемпионатида кетма-кет икки марта ғолиб чиқди (2012-йил, 2013-йил)[3][4].

2016-йилда Нгуен шахмат бўйича ФИДЕ халқаро устаси (ИМ) унвонига сазовор бўлди[5]. Икки йилдан сўнг ФИДЕ гроссмейстер (ГМ) унвонини соҳибига айланди[6]. Шундай қилиб 2018-йил 16 ёшида Нгуен Чехиядаги энг ёш шахмат гроссмейстерига айланди.

2017-йилда Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Интернатионал Чесс Тоурнаменц халқаро шахмат турнирларида иштирок этди. Турнир якунига кўра Нгуен 2 ғалаба ва бир дуранг қайд этган ҳолда паст натижани қайд этди[7][8].

Нгуен турли ёш тоифаларида шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ва шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида мунтазам иштирок этган. Унинг энг яхши натижа - 2019-йилда Братиславада Нгуен 18 ёшгача шахматчилар гуруҳида шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолибликни қўлга киритди[9].

Нгуен шахмат бўйича 2021-йилги Чесс Wорлд Cупда ўйнади. Турнирнинг биринчи раундида Адам Козак устидан ғалаба қозонди. Аммо Андрей Эсипенкога қарши кечган иккинчи баҳсда мағлуб бўлгач, кетма-кет икки раундда яна мағлубиятга учради.

Манбалар

  1. ↑ „Ёунгест чесс грандмастер он ҳис биггест виcторй анд тҳе сеcрет то суccесс | Радио Прагуэ“. радио.cз. 2020-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-август.
  2. ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - Мистровстви CР младезе 2011 - Ҳ10“. чесс-ресулц.cом.
  3. ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - МČР млáдеžэ - Ҳ12“. чесс-ресулц.cом.
  4. ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - Категориэ Ҳ12“. чесс-ресулц.cом.
  5. ↑ „ФИДЕ Титле Апплиcатионс (ГМ, ИМ, WГМ, WИМ, ИА, ФА, ИО)“. ратингс.фиде.cом. 2020-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
  6. ↑ „ФИДЕ Титле Апплиcатионс (ГМ, ИМ, WГМ, WИМ, ИА, ФА, ИО)“. ратингс.фиде.cом. 2020-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
  7. ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - Фирст Сатурдай ГМ Аугуст 2017“. чесс-ресулц.cом.
  8. ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - Фирст сатурдай ГМ Деcембер 2017“. чесс-ресулц.cом.
  9. ↑ „Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом - Эуропеан Ёутҳ Чесс Чампионшипс 2019 Опен У18“. чесс-ресулц.cом.