Тҳе Адвентурес оф Абди (таржимаси: Абдининг саргузаштлари) – америкалик ижодкор Мадонна томонидан ёзилган расмли китоб. Китоб 2004-йил 8-ноябрда Cаллаwай Арц & Энтертаинмент нашриёти томонидан нашр этилган. Китоб раввин Баал Шем Тов томонидан айтилган 300 йиллик ҳикоядан илҳомланган ахлоқий ривоят бўлиб, Мадонна уни Каббала таълимотининг замонавий устозларидан эшитган. Унда Абди исмли йигитга қимматбаҳо тақинчоқни маликага етказиш вазифаси берилгани тасвирланади.

Тҳе Адвентурес оф Абди
Файл:Мадонна - Тҳе Адвентурес оф Абди.пнг
Муаллиф(лар) Мадонна
Безовчи(лар) Олга Дугина
Андрей Дугин
Муқова артист(лар)и Олга Дугина
Андрей Дугин
Мамлакат Америка Қўшма Штатлари
Тил инглизча
Жанр(лар)и Болалар адабиёти
Нашр этилган санаси 2004-йил 8-ноябр
Нашриёт Cаллаwай
Саҳифалар сони 32
ИСБН 978-0-670-05889-1
ОCЛC 56682267
Сюжети Яқин Шарқда кечадиган воқеалар асосига қурилган.

Мадонна китоб ёзишда „Алибобо ва қирқ қароқчи“ ҳамда „Минг бир кеча“ эртакларидан илҳомланган. 32 бетлик қаттиқ муқовада чоп этилган бу асарнинг суратларини рус рассомлари Олга Дугина ва Андрей Дугин чизган. Мадоннанинг дастхат қўйиш тадбирларида ҳамда телекўрсатувларда иштирок этгани китоб тарғиботини янада кучайтирган. Тҳе Адвентурес оф Абди шарқона экзотика кайфиятини тарғиб қилгани ва болалар орасида Каббалаҳни оммалаштиргани учун танқидга учраган, бироқ ундаги суратлар ижобий қарши олинган.

Қисқача мазмуни

Узоқ бир диёрда Абди исмли бола яшайди. У етим бола бўлади ва буюк заргар Эли қўлида тарбия топади. Бир куни Эли маликага мўжаз тақинчоқ ясаш учун буюртма олди. Тақинчоқ тайёр бўлгач, Эли уни саройга олиб бориб, маликанинг туғилган кунида топшириш вазифасини Абдига юклайди. Бола чўл орқали сафарга чиқади. Бир кеча у ухлаб ётганида, икки нафар бадавий унга ҳужум қилиб, тақинчоқни ўғирлашади ва унинг ўрнига тирик илонни солиб қўйишади. Ўғриликдан бехабар Абди саройга етиб келади ва подшоҳ билан учрашади. Унинг халтасидан илон чиқиб қолади. Буни кўриб, подшоҳ жуда ғазабланади ва болани зиндонга ташлашни буюради.

Воқеадан хабар топган Эли тезда йўлга чиқади ва бир ҳафтадан сўнг саройга етиб келади. Ўзининг имон-эътиқоди ва ростгўйлиги туфайли у подшоҳни, агар илонни маликанинг бўйнига қўйса, у олмос маржонга айланишига ишонтира олади. Малика илонни бўйнига қўйгач, у аста-секин қимматбаҳо тошлар билан безатилган маржонга айланади. Подшоҳ ҳайратланиб, Абдини озод қилади ҳамда уни ва Элини мукофотлайди. Абди ва Элининг сеҳрли маржони ҳақидаги хабар Абдидан асл маржонни ўғирлаган икки бадавийга етиб боради. Улар ҳақиқий илонлар тўла катта халта билан малика саройига етиб келишади. Бироқ, улар келтирган илонлар тақинчоққа айланмайди, аксинча, бечора маликани қўрқитиб юборади. Ғазабланган подшоҳ уларни умрбод зиндонга ташлашни буюради.

Яратилиш тарихи

„Али Бобо ва қирқ қароқчи“ (расмда) каби халқ ҳикоялари Мадоннани китоб ёзишга илҳомлантирди.

2003-йилда Мадонна Cаллаwай Арц & Энтертаинмент нашриёти билан беш қисмдан иборат болалар китоблари туркуми учун шартнома имзолади[1]. Унинг айтишича, ҳар бир китоб „болалар дуч келадиган муаммоларни ёритади… Умид қиламанки, бу асарлар болаларга оғриқли ёки қўрқинчли вазиятлардан сабоқ чиқаришни ўргатади“[2]. Туркумдаги дастлабки уч китоб қуйидагилар бўлди: Тҳе Энглиш Росес (2003-йил сентябр)[3], Мр. Пеабодй’с Апплес (2003-йил ноябр)[4] ва Яков анд тҳе Севен Тҳиэвес (2004-йил июн)[5]. Ушбу учала китоб ҳам Тҳе Неw Ёрк Тимес Бест Селлер рўйхатига киритилди[6][7]. Умумий ҳисобда, мазкур учта китоб дунё бўйлаб 1,5 миллиондан ортиқ нусхада сотилди[8]. Cаллаwай туркумдаги тўртинчи китоб Тҳе Адвентурес оф Абди 2004-йил 8-ноябрда нашр этилди[9].

Нашр этилиши ва қабул қилиниши

Лондондаги Селфридгес флагшип дўкони. Мадонна китобига дастхат қўйиш тадбирида қатнашган жой.

Тҳе Адвентурес оф Абди нашр этилгач, Мадонна бир қатор тарғибот тадбирларида иштирок этди. 2004-йил 12-ноябр куни қўшиқчи Лондон шаҳридаги Селфридгес флагшип дўконида китобга дастхат қўйиш тадбирида қатнашди. Навбатда турган мухлислардан фақатгина 250 нафари ичкарига киритилди. Мадонна ўттиз дақиқа давомида баланд овозда китобдан парча ўқиб берди ва залда йиғилган 30 нафар мактаб ўқувчиси уни томоша қилди[10][11]. 11-ноябр куни Тҳе Инсидер дастурида Пат ЎБриэн Мадоннани суҳбатга таклиф қилди. Суҳбатда Мадонна китоб ёзишни „болаларга ҳаётдаги қийинчиликларни тинч йўл билан енгиб ўтишга ёрдам берадиган воситалар бериш“ усули сифатида изоҳлади[12].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ МcКинлей, Жессе. „Неw Материал, Гирл: Мадонна, а Мама, Старц Wритинг Боокс фор Чилдрен“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2003-йил 15-сентябр). 2017-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-июл.
  2. ↑ „Мадонна'с неw боок ис 'Жеwиш'“. Тҳе Жерусалем Пост (2004-йил 24-июн). 2004-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-июл.
  3. ↑ Ҳай, Cарла (Аугуст 16, 2003). „Артисц Адд Неw Воиcе то Чилдрен'с Боокс“ (ПДФ). Биллбоард. 115-жилд, № 33. 5-бет. ИССН 0006-2510. Қаралди: Жуне 28, 2018.
  4. ↑ „Мадонна wритинг сеқуэл то Росес“. ББC Неwс (2005-йил 18-июн). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-май.
  5. ↑ Д'Ангело, Жоэ „Мадонна Данcес Wитҳ Фаириэс Анд Wишес Фор Аниматед 'Росес'“. МТВ Неwс (2003-йил 14-ноябр). 2017-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-январ.
  6. ↑ „Бест Селлерс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2003-йил 19-октябр). 2015-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-май.
  7. ↑ „Бест Селлерс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2003-йил 30-ноябр). 2015-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-июн.
  8. ↑ (2007-йил 12-сентябр). „Мадонна'с Неw Энглиш Росес Боок Сериэс Лаунчес Септембер 13, 2007“. Пресс-релиз.
  9. ↑ (2004-йил 20-ноябр). „Тҳе Адвентурес оф Абди Пресс Релеасе“. Пресс-релиз.
  10. ↑ Сcоттин, Лаура. „Мадонна фанс лине уп фор ан адвентуре“. Ириш Индепендент (2004-йил 12-ноябр). Қаралди: 2018-йил 29-июл.
  11. ↑ „Мадонна ҳолдс публиc боок реадинг“. ББC Неwс (2004-йил 11-ноябр). 2016-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-июл.
  12. ↑ О'Бриэн, Пат; Даксс, Бриан (Новембер 12, 2004). „Мадонна, Унплуггед“. Тҳе Инсидер. CБС Неwс. Жулй 29, 2018да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Жулй 29, 2018.

Ҳаволалар