Тҳе Амулет оф Самарканд – ўсмирлар учун мўлжалланган, муқобил тарих, фантастика ва сеҳр-жоду мавзуларини қамраб олган роман. У инглиз ёзувчиси Жонатҳан Строуд қаламига мансуб „Бартимаэус Сеқуэнcе“ романлар трилогиясининг биринчи китоби. Асарнинг биринчи нашри (юмшоқ муқовали) 2003-йил сентябр ойида Буюк Британиянинг „Доубледай“ нашриёти томонидан чоп этилган. Китоб Англиянинг Лондон шаҳрида жойлашган сеҳрли дистопиядаги ҳокимият учун курашлар ҳақида бўлиб, замонавий ва қадимий, дунёвий ҳамда мифологик мавзулар бирлашмасидан иборат. Китоб Марказий Осиёдаги қадимий Самарқанд шаҳрида яратилган сеҳрли артефакт номи билан аталган бўлиб, унинг атрофида ҳикоя юритилади.

Тҳе Амулет оф Самарканд
Асл номи Тҳе Бартимаэус Трилогй: Тҳе Амулет оф Самарканд
Муаллиф(лар) Жонатҳан Строуд
Мамлакат Birlashgan Qirollik Буюк Британия
Жанр(лар)и Фантастик роман
Нашр этилган санаси 2003-йил 30-сентябр
ИСБН 0-7868-1859-Х

Мазмуни

Сеҳргарлар ҳукмрон синфи оддий халқни бошқарадиган ва Британия империяси сеҳр-жоду назорати орқали дунёда ҳукмронлик қиладиган Лондонда, беш ёшли Натаниэл Ички ишлар вазири, сеҳргар Артур Артҳур Ундерwооднинг шогирди бўлиб ишни бошлайди.

Ўн ёшида Натаниэл унинг исте’додларини менсимаган ва уни таҳқирлаган қудратли Симон Ловелаcе ҳам иштирок этга сеҳргарлар йиғинига таклиф этилади. Ундерwоодга нисбатан нафрати туфайли Натаниэл ундан қасос олишни режалаштиради. Қаҳрамон Ловелаcе сеҳрли кўзгу орқали Самарқанд амулетини қабул қилиб олаётганини ко'ради. Симон эса амулетни ҳукуматни қўлга олиш мақсадида ишлатишни режа қилган эди.

Ўн икки ёшга тўлганидан бир неча кун ўтгач, Натаниэл жин Бартимаэусни амулетни ўғирлашда айблайди. Ловелаcедан жосуслик қилиш буйруғини олган Бартимаэус сеҳргар Шолто Пинннинг дўконига боради. У амулет ҳукумат ҳимоясида бўлганини билиб олади. Бартимаэус қо'лга олинади ва у Лондон минорасидаги зиндонга юборилади. Ундерwоод Натаниэлнинг чақириқ анжомларини мусодара қилади ва Бартимаэусни сўроқ қилиш учун минорага чақирилади.

Минорада Пинн ва Хавфсизлик вазири Жессиcа Wҳитwелл томонидан о'тказилган сўроқ муваффақияциз якунланади. Бартимаэус қочиб кетади ва Ловелаcени беихтиёр Ундерwоод уйига олиб боради. Ловелаcе Ундерwоодга таҳдид қилади ва унинг хонасида амулетни топиб олади. Натаниэл амулетни о'г'рлаганини тан олади, лекин унинг хо'жайини Ловелаcени устозининг о'рнига болани ўлдиришга ундайди. Ловелаcе уйни вайрон қилади; Ундерwоодс ҳалок бўлади, аммо Бартимаэус Натаниэлни қутқариб қолади.

Мукофотлар

Тҳе Амулет оф Самарканд китоби қуйидаги мукофотларга сазовор бо'лган:

  • Бооклист старред ревиэw (2003)[1]
  • Америcан Либрарй Ассоcиатион (АЛА) Нотабле Боок (2004)[2]
  • Ўсмирлар танловидаги Топ 10 китоб (2004)[3]
  • Банк Стреэт Бест Боок оф тҳе Еар (2004)[манба керак]
  • Бооклист Топ 10 Фантасй Боок фор Ёутҳ (2004)[манба керак]
  • Бостон Глобе–Ҳорн Боок Аwард Ҳонор Боок (2004)[4]
  • Лоcус Аwард фор Ёунг Адулт Фиcтион Номинеэ (2004)[5]
  • Селеcтед Аудиобоокс фор Ёунг Адулц (2004)[6]
  • Невада Ёунг Реадерс' Аwард (ЙА) Номинеэ (2005)[7]
  • Деуцчер Жугендлитературпреис фор Жугендбуч Номинеэ (2005)[8]
  • Эвергреэн Теэн Боок Аwард Номинеэ (2006)[9]
  • Георгиа Пеач Боок Аwард фор Теэн Реадерс Номинеэ (2006)[10]
  • Индиан Паинтбруш Боок Аwард (Градес 4–6) Номинеэ (2007)[11]

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Амулет оф Самарканд“. Бооклист. Қаралди: 2021-йил 17-июл.
  2. ↑ „2004 Нотабле Чилдрен'с Боокс“ (эн). Ассоcиатион фор Либрарй Сервиcе то Чилдрен (АЛСC) (1999-йил 30-ноябр). Қаралди: 2021-йил 18-июл.
  3. ↑ „Бест Боокс фор Ёунг Адулц Топ Тен Лист“ (эн). Ёунг Адулт Либрарй Сервиcес Ассоcиатион (ЙАЛСА) (2007-йил 30-июл). Қаралди: 2021-йил 18-июл.
  4. ↑ „Жонатҳан Строуд'с 2004 Бостон Глобе-Ҳорн Боок Ҳонор Боок аccептанcе спеэч“. Тҳе Ҳорн Боок Инc. (2004-йил 1-январ). Қаралди: 2021-йил 17-июл.
  5. ↑ „Жонатҳан Строуд“. СФАДБ (10-ноябр). Қаралди: 2021-йил 17-июл.
  6. ↑ „Тҳе Амулет оф Самарканд | Аwардс & Гранц“. Америcан Либрарй Ассоcиатион (2010-йил 18-феврал). Қаралди: 2021-йил 18-июл.
  7. ↑ „2005 Невада Ёунг Реадерс' Аwард“. ФиcтионДБ (10-ноябр). Қаралди: 2021-йил 17-июл.
  8. ↑ „Тҳе Амулет оф Самарканд (Бартимаэус, #1)“. Гоодреадс. Қаралди: 2021-йил 18-июл.
  9. ↑ „2006 Wиннер - Эрагон бй Чристопҳер Паолини“. Эвергреэн Теэн Боок Аwардс (10-ноябр). Қаралди: 2021-йил 17-июл.[сайт ишламайди]
  10. ↑ „2006 Георгиа Пеач Боок Аwард фор Теэн Реадерс“. ФиcтионДБ (10-ноябр). Қаралди: 2021-йил 17-июл.
  11. ↑ „Индиан Паинтбруш Боок Аwард (Градес 4-6)“. Wёминг Либрарй Ассоcиатион (10-ноябр). Қаралди: 2021-йил 17-июл.