The Bukharian Times
Тҳе Букҳариан Тимес — Америка Қўшма Штатларидаги Бухоро яҳудий жамиятининг ҳафталик обуна газетаси.
| Тҳе Букҳариан Тимес | |
|---|---|
|
Файл:Тҳе Букҳариан Тимес.жпг Тҳе Букҳариан Тимес газетасининг бош саҳифаси (2023-йил 13—19-июл) | |
| Тури | Ҳафталик газета |
| Формати | Катта ҳажмли |
| Кимга тегишли | Бухоро яҳудий жамияти |
| Ношир | Рафаэл Некталов |
| Асос солинган | 1996-йил |
| Тили | Рус, яҳудий, тожик, о'збек, инглиз |
| Бош офиси | Қуээнс, Ню Ёрк, Америка Қўшма Штатлари |
| Адади | 10 000 (2016-йил январ ҳолатига) |
| Вебсайт | букҳариантимес.орг |
Газета 1996-йилда жамоат арбоби, Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандов томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти дунёнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистонда халқаро эътирофга сазовор бўлган. Газета бош офиси Ню-Ёрк штати (АҚШ) Қуээнс шаҳрининг Форест Ҳиллс туманидаги Бухоро яҳудийлари конгрессининг бош биносида жойлашган. Америка Қўшма Штатларидаги бухоролик яҳудийлар жамоасининг асосий қисми Квинсда истиқомат қилади. Бухоролик яҳудийларнинг аксарияти 1980-йилларнинг бошидан АҚШга кўчиб келган. 1980-йилларнинг охири ва 1990-йилларнинг бошларида уларнинг АҚШ, Исроил ва бошқа мамлакатларга оқими кескин ошди [1] [2][3].
Тавсифи
Материалнинг асосий қисми рус тилида нашр этилади. Шунингдек, яҳудий, тожик, ўзбек ва инглиз тилларида алоҳида рукн ва бўлимлар мавжуд. „Тҳе Букҳариан Тимес“ газетаси Бухоро яҳудийларнинг авлодлари орасида тобора камайиб бораётган яҳудийларнинг она тилида: яҳудий ҳамда тожик тилида материаллар чоп этувчи дунёдаги камёб газеталардан бири. Газета мавзуси универсалдир. Иқтисодиёт, сиёсат, тарих, дин, тиллар, маданият ва бошқа соҳаларга оид материаллар ва янгиликларни нашр этади. Таҳририятда 20 га яқин одам ишлайди, уларнинг аксарияти илмий даражага эга. Бош муҳаррир ҳозирда асли самарқандлик Рафаэл Некталовдир. Тҳе Букҳариан Тимес газетасининг умумий тиражи 2016-йил январ ҳолатига кўра 10 000 тани ташкил қилган. Газета нафақат бухоролик яҳудийлар жамоаси, балки собиқ СССРдан келган бошқа русийзабон муҳожирлар орасида ҳам машҳур[4][5][6].
Манбалар
- ↑ „Репортаж узбекской службы Воиcе оф Америcа о газете Тҳе Букҳариан Тимес (январь 2016)“. 2016-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-октябр.
- ↑ „Тҳе Букҳариан Тимес о Самарканде“. 2016-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-январ.
- ↑ „Тҳе Букҳариан Тимес принимает гостей“. 2016-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-январ.
- ↑ „Репортаж узбекской службы Воиcе оф Америcа о газете Тҳе Букҳариан Тимес (январь 2016)“. 2016-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-октябр.
- ↑ „Тҳе Букҳариан Тимес о Самарканде“. 2016-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-январ.
- ↑ „Тҳе Букҳариан Тимес принимает гостей“. 2016-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-январ.