Тҳе Cавес оф Стеэл — америкалик ёзувчи Айзек Азимов қаламига мансуб илмий-фантастик роман. Асар детектив жанрда ёзилган бўлиб, Азимов илгари сурган бир ғояни, яъни илмий фантастика шунчаки тор доирадаги жанр эмас, балки уни ҳар қандай адабий жанрга татбиқ этиш мумкинлигини амалда исботлаб беради.

Тҳе Cавес оф Стеэл
Файл:Тҳе-cавес-оф-стеэл-доубледай-cовер.жпг
Биринчи нашр (қаттиқ муқовали) муқоваси
Муаллиф(лар) Айзек Азимов
Муқова артист(лар)и Рутҳ Рай[1]
Мамлакат Америка Қўшма Штатлари
Тил инглизча
Қисмлар Робот туркуми
Жанр(лар)и Детектив Илмий фантастика
Нашр этилган санаси 1953-йил (журналда), 1954-йил 4-феврал (китоб шаклида)[2]
Нашриёт Доубледай
Саҳифалар сони 224
Аввалгиси Мотҳер Эартҳ
Кейингиси Тҳе Накед Сун

Китоб дастлаб 1953-йилнинг октабридан декабригача „Галахй“ журналида қисмларга бўлинган ҳолда чоп этилган. 1954-йилда эса „Доубледай“ нашриётида қаттиқ муқовада китоб ҳолида нашр қилинган.

Азимов ушбу романни ёзаётган пайтида уни бир неча йил аввал чоп этилган „Фоундатион“ трилогиясига умуман алоқаси бўлмаган мустақил асар деб ҳисоблаган. Бироқ орадан ўнлаб йиллар ўтиб, адиб бу икки оламни ўзаро боғлайди. Натижада, „Тҳе cавес оф Стеэл“ воқеалари келажак тарихининг энг дастлабки даврини ташкил этиши маълум бўлади. Бу улкан тарих кейинчалик Галактика империясининг равнақи, таназзули ва унинг ўрнини эгаллаган икки Жамғарманинг қад ростлашини қамраб олади. Асарда китобхонларга илк бор таништирилган робот Р. Данеэл Оливаw эса ўн минглаб йиллар давомида яшаб, ҳам Империя, ҳам Жамғармалар даврида ҳал қилувчи рол ўйнаган персона бўлиб хизмат қилади.

Кириш

Айзек Азимов бу асарда ўзининг севимли қаҳрамонларига айланадиган Элижаҳ Балей ва Р. Данеэл Оливаw билан китобхонни таништиради. Воқеалар Ердаги келажакнинг тахминан учинчи мингйиллигида кечади. Бу даврда гиперфазо бўйлаб саёҳат қилиш кашф этилган ва Ерга нисбатан яқин бўлган бир нечта оламлар — „Коинотчилар оламлари“ деб аталувчи 50 та планета ўзлаштириб бўлинган эди. Коинотчилар оламлари бой, аҳоли зичлиги паст (ҳар бирида ўртача 100 миллион киши) бўлиб, улар роботлар меҳнатидан кенг фойдаланишади.

Айни пайтда Ер аҳолиси 8 миллиардга етган ва ўта зич жойлашган эди. Бу кўрсаткич Азимов романни ёзган 1950-йиллардагидан уч баравар кўп бўлиб, бу ерда роботларга қарши қатъий тақиқлар ўрнатилганди. „Тҳе cавес оф Стеэл“ ва унинг давоми бўлмиш „Тҳе Накед Сун“ романларида Азимов икки қарама-қарши муносабатни тасвирлайди: бир томонда ўта тирбанд ва оғир аҳволдаги Ер, иккинчи томонда эса катта бойлик ҳамда шахсий дахлсизликни сақлаш учун туғилишни чеклаб, кашфиёту дабдабада яшаётган Коинотчилар.

Айзек Азимов кластрофил, яъни берк ва ёпиқ жойларни яхши кўрадиган инсон бўлган. У бу ҳақда шундай деб ёзган эди: "1953-йилда бир роман ёздим. Унда ҳамма очиқ ҳаводан йироқда, ерости шаҳарларида шинамгина яшайдиган оламни тасвирлагандим. Одамлар менга: „Шундай дахшатли вазиятни қандай тасаввур қила олдингиз?“ дейишарди. Мен эса ҳайрон бўлиб: „ Қанақа дахшатли вазият?“ деб жавоб берардим"[3].

„Тҳе cавес оф Стеэл“ ҳар бири ўнлаб миллион кишини бағрига сиғдира оладиган, улкан металл гумбазлар билан ўралган шаҳар мажмуаларидир. Воқеаларнинг асосий қисми кечадиган ўша даврдаги Ню-Ёрк шаҳри ҳозирги Ню-Ёркни ҳамда Ню-Жерсининг катта ҳудудларини ўз ичига олган. Азимов ўша даврдаги ерости транспорт йўлларини савдо марказлари ва турар жой бинолари билан туташган ҳолда тасаввур қилади. Оқибатда ҳеч ким гумбаз ташқарисига чиқмай қўйган ва аҳолининг аксарияти очиқ ҳавога чиқишдан даҳшатли даражада қўрқадиган бўлиб қолган. „Робот“ ва „Жамғарма“ туркумлари орадан анча вақт ўтибгина ягона оламга бирлаштирилган бўлса-да, „Тҳе cавес оф Стеэл“ Трантор сайёрасини жуда эслатиб юборади.

Романнинг марказий сюжети асар бошланишидан аввал содир бўлган қотиллик атрофида қурилади. Бу Азимовнинг ўзига хос услуби бўлиб, адиб буни ўзининг нозиктабиатлиги ҳамда Жоҳн Cампбеллнинг „воқеаларни иложи борича кечроқ нуқтадан бошлаш керак“ деган маслаҳати билан изоҳлаган. Қурбон — Ню-Ёрк шаҳрининг ёнгинасида жойлашган Коинотчилар шаҳарчасида яшовчи Коинотчилар элчиси Рож Немменуҳ Сартон эди. У бирмунча вақтдан бери Ер ҳукуматини роботларга қўйилган чекловларни юмшатишга кўндиришга уриниб келаётган бўлади.

Манбалар

  1. ↑ Публиcатион Листинг. Исфдб.орг. Ретриэвед он 2013-11-02.
  2. ↑ "Боокс Публишед Тодай". Тҳе Неw Ёрк Тимес: 23. 4 Фебруарй 1954. 
  3. ↑ Асимов, Исааc. Нигҳтфалл, анд отҳер сториэс. Доубледай, 1969 — 244-бет. 

Адабиётлар

Ҳаволалар