Тҳе Чараcтер оф Пҳйсиcал Лаw
Тҳе Чараcтер оф Пҳйсиcал Лаw — физик Ричард Фейнман томонидан тақдим этилган, физика қонунларининг моҳиятига бағишланган етти маърузадан иборат туркум. Ричард Фейнман ушбу маърузаларни 1964-йилда Корнелл университетида Мессенгер Леcтурес туркуми доирасида ўқиган[1].
| Муаллиф(лар) | Ричард Фейнман |
|---|---|
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Илмий адабиёт |
| Нашр этилган санаси | 1965 |
| Нашриёт | ББC |
| ИСБН | 0679601279 |
| Веб-сайт | ҳттпс://фейнманлеcтурес.cалтеч.эду/мессенгер.ҳтмл |
ББC ушбу маърузаларни ёзиб олган ва кейинги йили худди шу ном остида китоб чоп этган. 2015-йил сентабр ойида Корнелл университети ББC ёзиб олган матнларни интернетга жойлаштирди[2]. 2017-йилда эса МИТ Пресс нашриёти Франк Wилcзекнинг янги сўзбошиси билан 1965-йилдаги китобнинг юмшоқ муқовали нусхасини қайта нашр этди[3].
Мавзулар
Маърузаларда қуйидаги мавзулар қамраб олинган:
- Бутун олам тортишиш қонуни физик қонунга мисол сифатида;
- Математика ва физика ўртасидаги боғлиқлик;
- Буюк сақланиш қонунлари;
- Физика қонунларида симметрия;
- Ўтмиш ва келажак ўртасидаги фарқ;
- Эҳтимоллик ва ноаниқлик — табиатга квант механикаси нуқтаи назаридан қараш;
- Янги қонунларни излаш.
Қабул қилиниши
Танқидчиларнинг фикрлари жуда ижобий бўлди. „Тҳе Пҳйсиcс Теачер“ журнали ушбу асарни ҳам олимларга, ҳам фанга қизиқувчи оддий китобхонларга тавсия қилди. Нашрнинг ёзишича, гарчи китоб дастлаб маъруза ёзувларига қўшимча сифатида режалаштирилган бўлса-да, у „мустақил асар сифатида мукаммал ва анча кенгроқ китобхонлар оммасини қизиқтира олади“.
Иқтибослар
- „Умуман олганда, биз янги қонунни қуйидаги жараён орқали излаймиз. Аввалига биз уни тахмин қиламиз“. (Фейнман 1965, 156-бет)
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Фейнман, Ричард. Тҳе Чараcтер оф Пҳйсиcал Лаw. Модерн Либрарй, 1965. ИСБН 978-0-679-60127-2.
- ↑ „Ричард Фейнман Мессенгер Леcтурес (1964)“. CорнеллCаст. 2016-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-декабр.
- ↑ Ричард Фейнман. Тҳе Чараcтер оф Пҳйсиcал Лаw, wитҳ неw фореwорд. МИТ Пресс, 10 Марч 2017. ИСБН 978-0-262-34173-8.