"Тҳе Энд оф тҳе Ф***инг Wорлд" – драма, қора комедия жанрларини бирлаштирган Британия телесериали. Биринчи мавсумнинг барча саккиз қисми 2017-йил 24-октабрда Чаннел 4’да намойиш этилган, шунингдек, Алл 4 хизматида ҳам тақдим этилган. Американинг Нетфлих компанияси 2017-йил охирида сериални халқаро тарқатишни бошлаган. Иккинчи мавсум премераси 2019-йил 5-ноябрда бўлиб ўтган. Биринчи мавсумнинг сюжети Чарлес Форсманнинг айни номдаги комикслари асосида яратилган.

Тҳе Энд оф тҳе Ф***инг Wорлд
The End of the F***ing World logo
Тури драма, қора комедия
Ролларда
Мамлакат Birlashgan Qirollik
Ишлаб чиқариш
Продюсер(лар) Кеитҳ Огборн
Эфирга узатилиши
Телеканал Чаннел 4
Трансляция даври 2017-йил 24-октябр (2017-10-24) — 2019-йил 4-ноябр (2019-11-04)

Мазмуни

Биринчи мавсум

Сериалнинг асосий қаҳрамонлари мураккаб характерга эга бўлган ўн етти ёшли икки ўсмир – Жамес ва Алйсса. Жамес ўз жонига қасд қилаётган онасини кўргани туфайли вазмин бўлиб, ўзини психопат деб ҳисоблайди ва ҳайвонларни ўлдиришдан одам ўлдиришга ўтишни узоқ вақтдан бери орзу қилган ёш йигит. Алйсса инжиқ бўлиб, онасининг янги оиласида ўзини ортиқча ҳис қилади ва кўп йиллар олдин уни ташлаб кетган отасини излайди. Жамес ва Алйсса мактабда учрашиб, Жамеснинг отасининг машинасида бирга қочиб кетишади. Жамес ўзи билан пичоқ олади ва фурсат туғилганда Алйссани ўлдиришга умид қилади. Тез орада машина бузилиб қолади ва иккаласи ҳеч ким йўқ уйга кириб олади, уйнинг эгаси профессор ва ёзувчи Cливе Коч қизларга зўравонлик қилувчи бўлиб чиқади. Cливе Коч Алйссага ташланганда, Жамес уни пичоқлаб ўлдиради. Ўсмирлар қизнинг отаси яшайдиган уй томон ҳаракатланишда давом этади, аммо уларнинг изидан бир нечта аёл детективлар ёлланади. Йўлда Жамес ва Алйсса бошқа машинани ўғирлаб кетишади ва ёқилғи қуйиш шохобчасида машина эгаси уларни тўхтатмоқчи бўлганида у билан муштлашишади. Алйссанинг таъсири остида Жамес аста-секин ўзгаради; сериалнинг бир қисмида, полиция бўлимида ўтирган Жамес энди психопат бўлишни хоҳламаслиги ҳақида ўйлайди.

Алйсса соҳилда жойлашган уйдан отасини топгач, ота ва қиз бир-бирлари билан учрашганидан хурсанд бўлишади. Бироқ, унинг отаси гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани ва ёш ўғли бўлган бошқа оиласини ташлаб кетгани тез орада маълум бўлади. Жамес автотураргоҳдаги жанжал воқеаси видеокамераларга тушиб қолганини ва тез орада қўлга олинишини тушуниб етади. Жамес ва Алйсса қайиғда сузиб кетишга қарор қилишади, аммо вақт жуда кам бўлади. Полициячилардан бири Алйссанинг уйига келиб, Жамесни таслим бўлишга кўндиради, чунки ушбу кунда Жамес 18 ёшга тўлади ва агар у қаршилик қилса, ҳолат ёмонлашишини англаб етади. Ҳибсга олиниши эртами-кечми содир бўлишини тушунган Жамес ўзини Алйссани ўғирилаб кетган шахс сифатида фош қилишга қарор қилади ва барча айбни ўз бўйнига олади. У Алйссанинг отасининг ўқланган милтиғини қўлга олади ва уни қувиб келаётган полициячилардан денгиз қирғоғи бўйлаб югуради. Унинг охирги фикри: „Бугун мен 18 ёшдаман ва одамлар бир-бирлари учун нимани англатишини энди тушуниб етдим деб ўйлайман“. Шундан сўнг, экран қораяди ва отишма эшитилади.

Ролларда

Актёр Рол
Алех Лоwтҳер Жамес Жамес
Жессиcа Барден Алйсса Алйсса
Наоми Акки Бонниэ Бонниэ
Гемма Wҳелан Эуниcе Ноон Детектив Эуниcе Ноон
Wунми Мосаку Тери Дарего Детектив Тери Дарего
Стеве Орам Пҳилл Жамеснинг отаси Пҳилл
Чристине Боттомлей Гwен Алйссанинг онаси Гwен
Невин Чоwдҳрй Тонй Алйссанинг о`гай отаси Тонй
Баррй Wард Леслиэ Алйссанинг отаси Леслиэ
Жонатҳан Арис Cливе Коч ёзувчи ва қотил Cливе Коч
Матт Кинг Детектив Детектив
Алех Саwер Топҳер Топҳер
Жефф Белл эркак Алйсса ва Жамесни элтиб қо`йган эркак

Мавсумлар

Мавсум Қисмлар Асл намойиш санаси
Мавсум премераси
1 8 24-октябр 2017
2 8 5-октябр 2019

Танқид

  • „Тҳе Энд оф тҳе Ф***инг Wорлд“ ҳозир „Роттен Томатоэс“ веб-сайтида 97% маъқуллаш рейтингига эга бўлиб, 32 та шарҳга асосланиб, ўртача рейтинги 8,21/10 ни ташкил қилади[1].
  • „Тҳе Ҳоллйwоод Репортер“ шарҳловчиси Даниэл Финберг сериални „Британия комедиясининг саккиз қисмли қора марвариди“ деб атаган ва ссенарий, персонажлар ва саундтрек, шунингдек, Алех Лаwтҳер ва Жессиcа Барденнинг намойишини мақтаган[2].

Давоми

  • Биринчи мавсумнинг муваффақиятидан сўнг, сериалнинг иккинчи фасли 2019-йил 21-август куни Чаннел 4 каналининг Тwиттер’даги расмий саҳифасида эълон қилинган[3][4][4][5].
  • 2019-йил октабр ойида, иккинчи фасл премераси олдидан, сериал ссенарий муаллифи Чарлиэ Коwелл ҳикояни давом эттиришнинг иложи йўқлигини тан олган[6].

Маданиятга таъсири

Мукофот ва номинациялар

  • 2018 -"Энг яхши кинематография" номинацияси учун Эммй мукофоти (Жустин Броwн)
  • 2018 – БАФТА ТВ мукофотининг „Энг яхши драматик сериал“ номинацияси.
  • 2018 – „Энг яхши драматик сериал“ ва „Энг яхши операторлик иши“ учун иккита Роял Телевисион Соcиэтй мукофоти.
  • 2019 – Пеабоди мукофоти.
  • 2020 – Эммй „Энг яхши кинематография“ номинацияси (Бенедикт Спенс)

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Энд оф тҳе Ф**инг Wорлд: Сериэс 1“. Роттен Томатоэс. 23-май 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-январ 2018-йил.
  2. ↑ Фиэнберг, Даниэл. „'Тҳе Энд оф тҳе Ф***инг Wорлд' ревиэw“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (5-январ 2018-йил). 22-август 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-январ 2018-йил.
  3. ↑ Митчелл, Роберт „‘Тҳе Энд оф тҳе Ф***инг Wорлд’ Ренеwед фор Сеcонд Сеасон“. Вариэтй (21 августа 2018 года). 22-август 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21 августа 2018 года.
  4. ↑ 4,0 4,1 Миллер, Жулиэ „Тҳе Энд оф тҳе Ф***кинг Wорлд́с Алйсса Май Бе тҳе Бест Теэн Ҳероине оф 2018“. Ванитй Фаир (26-январ 2018-йил). 27-октабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-феврал 2018-йил.
  5. ↑ Фоутч, Ҳалеигҳ „'Тҳе Энд оф тҳе Ф***инг Wорлд' Cреатор он Сеасон 2 Cонверсатионс анд Эхпандинг тҳе Сторй“. Cоллидер (20-январ 2018-йил). 1-июл 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-феврал 2018-йил.
  6. ↑ Cарр, Флора „Тҳе Энд оф тҳе Ф***инг Wорлд cреатор Чарлиэ Cовелл сайс тҳере wон’т бе а сеасон 3“. РадиоТимес (28-октабр 2019-йил). 29-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-ноябр 2019-йил.
  7. ↑ Киракосян, Георгий. „Режиссер Тҳе Ласт оф Ус Парт 2 рассказал, что его вдохновляет на создание игр с упором на сюжет“. Канобу (22 февраля 2018 года). 20-июл 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19 июля 2018 года.
  8. ↑ „При работе над Тҳе Ласт оф Ус Парт ИИ Нил Дракманн вдохновлялся сериалом от Нетфлих“. Плайгроунд (24 февраля 2018 года). 21-июл 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20 июля 2018 года.

Ҳаволалар