Тҳе Гарден оф Wордс (инглизча: 言の葉の庭, Котоноҳа но Ниwа) – 2013-йилда яратилган япон аниме драма филми. Ссенарий муаллифи, режиссёр ва муҳаррир Макото Шинкаи. Филм CоМих Wаве Филмс студияси томонидан яратилган ва Тоҳо компанияси томонидан тарқатилган. Унда Мию Ирино ва Кана Ҳаназаwа бош ролларга овоз берган, мусиқасини эса Даисуке Кашиwа яратган. Шинкаининг аввалги филмларида мусиқани басталаган Тенмон бу сафар иштирок этмаган. Филмнинг асосий қўшиғи „Раин“ 1988-йилда Сенри Оэ томонидан ёзилган ва ижро этилган, лекин ушбу филм учун қайта ишланиб, Мотоҳиро Ҳата томонидан куйланган. Филм асосида Мидори Мотоҳаши томонидан чизилган манга ҳамда Макото Шинкаи томонидан ёзилган роман 2013-йилда, филм билан бир йилда нашр этилган.

Тҳе Гарден оф Wордс
言の葉の庭 (Котоноҳа но Ниwа)
Файл:Гарден оф Wордс постер.пнг
Филм постери
Режиссёр(лар) Макото Шинкаи
Продюсер(лар) Норитака Каwагучи
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Макото Шинкаи
Бастакор(лар) Даисуке Кашиwа
Студия CоМих Wаве Филмс
Дистрибютор Сентаи Филмwоркс
Премера
санаси
28 апрел 2013 (Голд Cоаст кинофестивали),
31 май 2013 (Япония)
Давомийлик 46 дақиқа
Мамлакат Yaponiya bayrogʻi Япония
Тил япон тили

Филмда воқеалар 15 ёшли поябзал дизайнери бўлишни орзу қиладиган ўспирин Такао Акизуки ва 27 ёшли сирли аёл Юкари Юкино атрофида кечади. Улар ҳар сафар ёмғирли тонгларда Шинжуку Гёэн Миллий боғида тасодифан учрашишади. Такао ўзининг эрталабки дарсларини қолдириб, поябзал лойиҳалари устида ишлайди, Юкари эса ишдаги шахсий муаммолари сабабли ишдан қочади. Юкари ўз ҳаёти ҳақида ҳеч нарса айтмайди, ҳатто исмини ҳам сир тутади, аммо Такао унга ўз орзулари ҳақида очилиб, унинг учун поябзал ясамоқчи эканини айтади. Вақт ўтиши билан улар орасида чуқур руҳий алоқа пайдо бўлади. Такао Юкарининг асл шахсини билиб олганида, ҳис-туйғулар чўққисига чиқади. Улар бир-бирига „қандай юришни ўргатган“ одамлар эканини англайдилар. Макото Шинкаи бу ҳикояни „ёлғизликдаги ғам“ мавзусида ёзган бўлиб, анъанавий японча "муҳаббат" сўзининг маъносидан илҳомланган. Филмда поябзал ҳаёт рамзи сифатида ишлатилади. Ҳикоя мотивлари орасида ёмғир, Манъйōшū шеърияти ва япон боғи манзаралари муҳим ўрин тутади. Шинкаининг фикрича, икки бош қаҳрамон ўртасидаги ёш фарқи ва уларнинг феъл-атвори инсоннинг ноаниқ, баъзан узилган руҳий вояга етиш жараёнини акс эттиради, яъни, катталар ҳам баъзан ўсмирлар каби ўзини етук ҳис қила олмайди.

Тҳе Гарден оф Wордс филми илк бор 2013-йил 28-апрел куни Австралиядаги Голд Cоаст Филм Фестивалда намойиш этилган, Японияда эса 2013-йил 31-майда катта экранларда премераси бўлиб ўтган. Япония премерасида филм билан биргаликда Шинкаи томонидан суратга олинган қисқа анимацион асар Дарека но Маназаши ("Бировнинг нигоҳи") ҳам намойиш этилган. Филмнинг тарқатилиш жадвали ноодатий бўлган. У Япониядаги кинопремераси билан бир кунда иТунес платформасида рақамли форматда чиққан, ДВД ва Блу-рай дисклари эса филм ҳали кинотеатрларда намойиш этилаётган пайтда, 21-июн куни сотувга чиқарилган. Филм Сентаи Филмwоркс (Шимолий Америка), Аниме Лимитед (Буюк Британия) ва Мадман Энтертаинмент(Австралия) компаниялари томонидан лицензияланган. У кинотеатрларда узоқ вақт давомида муваффақиятли намойиш этилган ва кўплаб маҳаллий ҳамда халқаро кинофестивалларда иштирок этган. 2013-йилда иТунес Сторе рейтингларида юқори ўринни эгаллаб, „Йилнинг энг яхши анимацион филми“ деб тан олинган. Филм шунингдек, 2013-йил Кобе Тҳеатриcал Филм Аwард, Фантасиа Интернатионал Филм Фестивал ва Стуттгарт Фестивал оф Аниматед Филм мукофотларини қўлга киритган. Онлайн танқидлар асосан ижобий бўлган. Томошабинлар филмнинг суратлари ва анимация сифатини юксак баҳолашган, бироқ сюжетнинг узунлиги, воқеалар ривожи ва ҳиссий якуни борасида фикрлар турлича бўлган.

Манбалар

ОАВга ҳавола

Ҳаволалар