Тҳе Гивер — америкалик ёзувчи Лоис Лоwрй томонидан ёзилган илмий фантастик ва антиутопиян роман. Асарда, дастлаб утопиян деб тасвирланган жамият аслида тескариси, яъни антиутопиян бўлиб чиқади. Асосий қаҳрамон 12 яшар Жонас исмли бола бўлади.

Тҳе Гивер
Асл номи Тҳе Гивер
Муаллиф(лар) Лоис Лоwрй
Муқова артист(лар)и Cлифф Ниэлсен
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Қисмлар Тҳе Гивер Қуартет
Жанр(лар)и роман антиутопия, илмий фантастика
Нашр этилган санаси 1939-йил
Нашриёт Ҳоугҳтон Миффлин
Саҳифалар сони 180 бет

Тавсиф

Жамиятда барча инсонлар бир хил ҳаёт тарзига эга бўлишади. Шунингдек, ҳар бир оила ҳам чиқарилган қонун-қоидалар асосида ҳаёт кечиради. Масалан, ҳар бир оилада фақатгина 2 нафар фарзанд(бир қиз ва бир бола) бўлиши мумкин; ҳар кечки овқатдан сўнг оила аъзолари стул атрофида йиғилиб кун давомида бўлиб ўтган арзигулик воқеалар ва ўша онда қилган ҳисларини улашадилар; балоғат ёшига етганда болалар оилани тарк этишади ва қайтиб оила аъзолари билан учрашмайди, ўз шахсий ҳаётлари билан банд бўлишади[1].

Болалар ҳаёти

Ҳар бир бола тилдан тоғри фойдалана олиши шарт. Қиз бола ва ўғил бола ўртасида фақатгина дўстлик риштаси бўлиши мумкин. Болалар доимо дарсга ўз вақтида келишлари шарт. Агар кимдир кеч қолса, бутун синфдан ва ўқитувчисидан узр сўраши керак. Болаларнинг мактаб ва ундан ташқаридаги қизиқишларига қараб кейинчалик Катталар қўмитаси(Тҳе Cоммитте оф Элдерс) „12 ёшлилар маросими“(тҳе Cеремонй оф Тwелве)да уларга касб танлаб беришади[1].

Катталар ҳаёти

Ҳар бир балоғатга етган инсон агар оила қурмоқчи бўлса Катталар қўмитаси(Тҳе Cоммитте оф Элдерс)га мурожаат қилиши шарт. Чунки уларга жуфтни қўмита танлаб беради, худди касбларини танлаб бергани каби. Жуфтлар ўзаро турли ишқий муносабатда бўлиши мумкин эмас. Ҳаттоки, турмуш қургандан кейин ҳам бола учун Катталар қўмитаси(Тҳе Cоммитте оф Элдерс)га ариза ёзишлари керак бўлади. Ҳар бир бола(2 та)ни балоғатга етгунича тарбиялашади ва ундан кейин алоҳида яшовчи одамлар сафига қўшилишади. Яъни ота-оналар якка яшай бошлайдилар[1].

Келиб чиқиши

Лоис Лоwрй Тҳе Гивер китобини ўз отаси билан бўлган воқеа сабаб илҳомланиб яратилганини айтади. Яъни отаси қариган чоғида Лоwрйнинг опасини узоқ вақт олдин ўлганини унутиб қўяверади[2].

Қаҳрамонлари

  1. Жонас — асарнинг бош қаҳрамони. У 12 ёшида „Реcеивер оф Меморй“(хотираларни қабул қилувчи) мақомига эга бўлади. У хотираларни Гивер(хотира берувчи)дан қабул қилиб олгани сари ўз жамиятининг чекланган табиатини сўроқлай бошлайди.
  2. Тҳе Гивер — ўтмиш хотираларини ўзида сақловчи қари одам. Унинг вазифаси ўша хотираларни Жонасга ўтказиш ҳамда унга жамият ҳақидаги яширинган ҳақиқатни тушунишида ёрдам бериш.
  3. Фиона — Жонаснинг энг яқин дўстларидан бири бўлиб, асар давомида унинг муҳаббаттига айланади. У „Қариялар Уйи“(Тҳе Ҳоусе оф тҳе Олд)да ишлайдиган ғамхор ва раҳмдил қиз.
  4. Ашер — Жонаснинг энг яқин дўсти. У қувноқ бола. Аммо доимо тилни тўғри ишлата олмаслик туфайли муаммога йўлиқиб юради.
  5. Ота(Фатҳер) — Жонаснинг отаси. Асар давомида унинг исми тилга олинмайди ва шунчаки „Ота“(Фатҳер) деб мурожаат қилинади. У жамиятида тарбиячи(Нуртурер) ҳисобланиб, янги туғилган чақалоқларга ғамхўрлик қилиш учун мас’улдир.
  6. Она(Мотҳер) — Жонаснинг онаси. Асар давомида унинг исми тилга олинмайди ва шунчаки „Она“(Мотҳер) деб мурожаат қилинади. У „Адлия вазирлиги“(Департмент оф Жустиcе)да ишлайди. Унинг роли жамият қоидаларини бузганларга жазо беришни ўз ичига олади.
  7. Лилй — Жонаснинг синглиси. У қизиқувчан қиз сифатида тасвирланган.
  8. Габриэл — янги туғилган чақалоқ. У дастлаб яшаб кетишда қийналади ва жамиятдан йўқотилиш хавфи остида қолади. Шунинг учун Жонаснинг отаси уни қўшимча ёрдам учун уйига олиб келади.

Эпизодик қаҳрамонлар

  1. Катта бошловчи(Тҳе Чиэф Элдер) — жамиятнинг етакчиси ва муҳим қарорлар чиқаришга мас’ул аёл. У „12 ёшлилар маросими“(тҳе Cеремонй оф Тwелве) каби муҳим маросимларда раислик вазифасини бажаради.
  2. Катталар қўмитаси(Тҳе Cоммитте оф Элдерс) — жамиятдаги тартибни таъминловчи ва муҳим қарорларни чиқаришга мас’ул бўлган етакчи одамлар гуруҳи. Улар фуқароларнинг ҳаётларини бошқаришда ва шакллантиришда муҳим рол ўйнайдилар.
  3. Росемарй — Жонасдан олдин „Реcеивер оф Меморй“ мақоми учун танланган номзод. Аммо у хотираларнинг юкига чидай олмайди ва натижада, ўз хоҳиши билан жамиятдан йўқотилишни сўрайди. Бу ҳолат эса унинг ўлими билан якунланади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Лоис Лоwрй. Тҳе Гивер. Бостон: Ҳоугҳтон Миффлин Cомпанй, 2018. 
  2. ↑ „Лоис Лоwрй“ (инглиз тили) (23-апрел, 2022). Қаралди: 1-август 2023-йил.