„Тҳе Грапес оф Wратҳ“ (таржимаси „Ғазаб узумлари“; ЎзМЕда русча таржимасига таяниб „Нафрат учқуни“ дея таржима қилинган[2]) – америкалик ёзувчи Жоҳн Стеинбеcк қаламига мансуб реализм жанридаги роман. Илк бор 1939-йил босилиб чиққан. Муаллифнинг энг таниқли асарларидан бири бўлиб, АҚСҲ миллий китоб мукофоти ҳамда Бадиий адабиёт бўйича Пулицер мукофоти билан тақдирланган. Стеинбеcк 1962-йил Адабиёт бўйича Нобел мукофоти билан тақдирланганда асарлари орасида ушбу роман кўп тилга олинган.


Илк нашр муқоваси
Асл номи Тҳе Грапес оф Wратҳ
Муаллиф(лар) Жоҳн Стеинбеcк
Безовчи(лар) Элмер Ҳадер
Тил инглизча
Нашр этилган санаси 1939-йил 14-апрел[1]
Нашриёт „Тҳе Викинг Пресс“
Саҳифалар сони 464

Романдаги ҳодисалар Буюк депрессия йилларида содир бўлади. Бош қаҳрамонлар деҳқончилик билан шуғулланувчи Жоадлар оиласи бўлиб, асарда улар қурғоқчилик, иқтисодий қийинчиликлар, қишлоқ хўжалигидаги ўзгаришлар ҳамда банк мусодаралари туфайли Оклахомадаги уйларини ташлаб, Калифорнияга кўчиб боришга мажбур бўладилар.

„Тҳе Грапес оф Wратҳ“ романи АҚСҲдаги мактаб ва университет адабиёт дарсларида кенг ўрганиладиган асарларнинг биридир. Режиссёр Жоҳн Форд роман асосида айни номли филмни олган. 1940-йил илк бор намойиш қилинган филм иккита Осcар мукофотига сазовор бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „Грапес оф Wратҳ, а cлассиc фор тодай?“. ББC Неwс (2009-йил 14-апрел). 2014-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-август.
  2. ↑ "СТЕЙНБЕК (Стеинбеcк) Жон Эрнст". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент. 2004. п. 600. ҳттпс://н.зиёуз.cом/боокс/узбекистон_миллий_энсиклопедияси/О'збекистон%20Миллий%20Энсиклопедияси%20-%20С%20ҳарфи.пдф. Қаралди: 10-декабр 2025-йил.