Ҳарам ҳаёти

Ҳарам йиллари (ИСБН 978-0935312706) — мустамлака бўлган Қоҳирадаги ҳарамнинг ички дунёси, жумладан, ундаги ҳолат, аёлларга нисбатан қилинадиган шавқациз муносабатлар ва уларнинг аянчли ҳаёт тарзи ҳақида ёзилган биринчи китоб[1][2]. Китоб муаллифи Ҳуда Шаараwи Мисрнинг феминистик Иттифоқи асосчиларидан бири ҳисобланади.

Китоб ёзилиш тарихи

Ҳуда Шаараwи (1879-1947) мисрлик аёлларнинг ҳарамдаги ажратилган дунёсида яшаган охирги авлодларидан бири эди. Унинг феминистик жамиятдаги фаоллиги Мисрдаги миллатчилик курашида иштирокидан сўнг бошланди. Якунда эса Ҳуда Шаараwи синагри бир қатор аёллар томонидан 1923-йилда Миср Феминистик Иттифоқини ташкил этилишга сабаб бўлди.

1987-йилда Ҳуда Шаараwининг „Тҳе Ҳарам ерас (Гарам йиллари)“ номли хотира китоби „Ҳарем Еарс: Тҳе Мемоирс оф ан Эгйптиан Феминист, 1879-1924 (Ҳарам йиллари: Мисрлик феминистнинг хотиралари, 1879—1924-йиллар)“ номи билан нашр этилди. Ушбу китобда Ҳуда Шаараwи ўзининг болалиги ва уни жуда эрта вояга етказган ҳаётини, шу жумладан, ўн уч ёшида турмушга чиққанлигини ёзиб ўтади. Ҳуда Шараwига эрининг вафотидан кейинги ажралиши, унга кенгайтирилган расмий таълим олиш учун имконият берди, шунингдек, Мисрнинг кутилмаганда мустақилликка эришиши ҳам унга эркин ривожланиши ва ўз ғояларини тарг;иб этишда катта ёрдам берди. Ҳуда Шаараwининг феминистик фаоллиги Мисрдаги миллатчилик курашидаги иштироки билан янада ривожланиб борди ва 1923-йилда у Қоҳира темир йўл станциясида юзидаги пардасини омма олдида ечгани билан якунланди.

Манбалар

  1. ↑ Поwелл. „Wашингтон Репорт он Миддле Эаст Аффаирс - Боок Ревиэwс“. wрмеа.орг (2001-йил 1-июл). Қаралди: 2014-йил 17-апрел.
  2. ↑ Акеэл. „'Тҳе Ҳарем Еарс'“. арабнеwс.cом. Араб Неwс (2005-йил 1-октябр). Қаралди: 2014-йил 17-апрел.