Тҳе ИТ Cроwд (ингл. АТ оломон) Буюк Британиянинг Чаннел 4 телеканали учун суратга олинган ситком телесериалдир. Режиссор — Граҳам Линеҳан, продусер — Аш Аталла. Сериал катта ширкатнинг ахборот технологиялари бўлимида ишловчи компютерчилар ҳақида ҳикоя қилади.

Тҳе ИТ Cроwд
Файл:Тҳе ИТ Cроwд.жпг
Жен, Мосс ва Рой
Жанри Вазиятли комедия
Муаллиф(лар) Граҳам Линеҳан
Ролларда Чрис О'Доwд
Ричард Аёаде
Катҳерине Паркинсон
Тематик мусиқа бастакори Неил Ҳаннон
Мамлакат Birlashgan Qirollik
Тил Инглизча
Қисмлар сони 24 (Қисмлар рўйхати)
Ишлаб чиқариш
Продюсер(лар) ТалкбаcкТҳамес
Муҳаррир(лар) Паул Мачлисс
Қисм давомийлиги 22 дақ.
Эфирга узатилиши
Телеканал Чаннел 4
Тасвир формати 16:9
Овоз формати Стерео
Трансляция даври 3-феврал 2006
Ташқи ҳаволалар
Расмий сайти

Телесериал 2006-йил 3-февралидан бери экранларда намойиш этилмоқда. Ҳар бир мавсумда олтитадан қисм суратга олинади.

Мазмуни

Тҳе ИТ Cроwд воқеалари Лондонда жойлашган хаёлий „Рейнҳолм Индустриэс“ ширкатида бўлиб ўтади. Сериалнинг асосий қаҳрамонлари — Рой, Мосс ва Жен шу ширкат ертўласида ишлашади. Замонавий, осмонўпар ва озода ширкат биносидан фарқли ўлароқ ертўла ифлос, бетартибдир. Ширкат нима шуғулланиши аён қилинмайди (фақатгина ИТВни сотиб олишгани ва „минг саккиз юз миллиард миллиард“ фойда топишгани эслатиб ўтилади).

Икки техник — Мосс ва Рой одамларга аралашмайдиган геэклардир. Ширкат ишларига ҳиссалари тегишига қарамай, бошқа ходимлар уларни ёқтиришмайди, ўзларини улардан узоқ тутишади. Жен эса янги келган ходим бўлиб, компютер саводхонлиги даражаси ўта паст бўлишига қарамай, АТ бўлимининг раҳбари лавозимига тайинлангандир.

Қаҳрамонлар

Асосий

  • Рой (Чрис О'Доwд) — ялқов, ишёқмас, ирландиялик АТ-муҳандис. Ишини бажармаслик учун турли баҳоналар ўйлаб топади. Гигиэна қоидаларига риоя қилмайди, носоғлом овқатланади. Ҳар қисмда АТга оид расм туширилган кийим кийиб келади.
  • Мауриcе Мосс (тлфз: Морис Мосс; Ричард Аёаде) — 32 ёшли нерд АТ-муҳандис. Йиғилиш ва зиёфатларда ўзини қандай тутишини билмаса-да, ўз касби ва бошқа илмий соҳалардан жуда яхши хабардор.
  • Жен Барбер (Катҳерине Паркинсон) — АТ соҳасидан деярли хабари йўқ, бироқ ширкат бошлиғи, тенг даражада компютер саводсизи Денҳолм тарафидан АТ-бўлим раҳбари қилиб тайинланган аёл. Стереотипик аёл — пояфзал ва эркакларга ўч. Рой ва Мосснинг одамлар билан муомаласини яхшиламоқчи бўлади, бироқ бунинг уддасидан чиқолмайди.

Бошқалар

  • Денҳолм Рейнҳолм (Чрис Моррис) — Рейнҳолм Индустриэс ширкати раҳбари. Янгиликларга ўч ва ҳар қандай ғояни ширкатида тадбиқ қилади (масалан, эркак-аёл аралаш ҳожатхоналар, стрессга қарши маърузалар ва ҳк). Хонасида ўзининг портрети осиғлиқ туради. 2-мавсумда молиявий ишларини текшириш учун полиция келганини эшитиб, деразадан ўзини ташлайди.
  • Доуглас Рейнҳолм (Матт Беррй) — Денҳолмнинг ўғли ва меросхўри. Отасининг ўлимидан сўнг ширкатни эгаллайди. Енгилтакроқ, қўли остида ишлайдиган аёлларга жинсий тажовуз қилиш одати бор (шу туфайли аввал судланган). Жен билан яқинлик қилишга ҳаракат қилади.
  • Ричмонд Авенал (Ноэл Фиэлдинг) — Денҳолмнинг собиқ ёрдамчиси, АТ-бўлимда ишлайди (ҳойнаҳой, серверларни қўриқлайди). Cрадле оф Филтҳ мусиқасини эшитганидан сўнг готҳ бўлиб кетган. Атрофдагиларнинг кайфиятини бузавергани учун „Қизил Эшик“ ортидаги серверхонага қамаб қўйилган (онда-сонда чиқиб туради).

Мукофотлар

Сериал 2008-йили „Росе д’Ор“ Энг Яхши Ситком мукофотини олди.[1] „Тҳе Бритиш Ситcом Гуиде“ сайтида Тҳе ИТ Cроwд „2006-йилнинг Энг Яхши Британ Ситкоми“, деб эълон қилинди.[2] 2008-йил ноябрида сериалга Халқаро Эммй мукофоти берилди.[3]

Манбалар

  1. ↑ „Росе д'Ор Wиннерс 2008“ (ПДФ). Росе д'Ор АГ (2008-05-06). Қаралди: 7-май 2008-йил.
  2. ↑ „Тҳе Бритиш Ситcом Гуиде Аwардс 2006“. Бритиш Ситcом Гуиде. Қаралди: 8-сентабр 2008-йил.
  3. ↑ Линеҳан wинс ан Эммй фор ситcом он тҳе ИТ сет (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-05-20 санасида архивланган) Шане Ҳегартй, Ириш Тимес, 26-ноябр 2008-йил

Ҳаволалар