„Тҳе Ирон Wалл: Исраэл анд тҳе Араб Wорлд“ (таржимаси „Темир девор: Исроил ва араб дунёси“) — исроиллик ва британиялик тарихчи Ави Шлаимнинг Исроил-араб можароси ҳақидаги китоби. Китоб илк маротаба 2000-йил Cорнелл университети нашриётида чоп этилган. 2001-йил ва 2014-йилларда айни нашриётда қайта нашр қилинган.

Тҳе Ирон Wалл
Муаллиф(лар) Ави Шлаим
Тил инглизча
Нашр этилган санаси 2000
2001
2014
Нашриёт W. W. Нортон & Cомпанй
Саҳифалар сони 695 (2000)
670 (2001)
960 (2014)
ИСБН ИСБН 978-0-713-99410-Х (2000)
ИСБН 978-0-393-32112-8 (2001)
ИСБН 978-0-393-34686-2 (2014

Китобда Исроил 1948-йилда ташкил этилганидан 2006-йилгача тарихи, хусусан, ревизионист сионизм етакчиларидан бири Владимир (Зеъэв) Жавотинский таклиф қилган „темир девор“ фалсафасининг турли талқинлари йиллар давомида Исроил етакчиларига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида ҳикоя қилинади. Китоб кенг кўламли манбаларга, жумладан, муаллиф араб ва яҳудий сиёсатчилардан олган интервюларга, архив материалларига ҳамда бирламчи ва иккиламчи манбаларга таянади.

Шалим Исроил раҳбарлари аксар ҳолатларда Жаботинский ғояларини нотўғри талқин қилиб келишаётганини, хусусан, Жабойинский Фаластинда яҳудийлар ва араблар тинч яшаши мумкин эканига ишонганини ёзади. Муаллиф Жаботинский Исроил ҳарбий қудратга эришганидан кейин, яҳудийлар музокара олиб боришга ҳозир бўлади, деб ўйлаган, деган фикрни илгари суради. Китобда Исроил раҳбарияти доимий равишда ҳарбий чораларни дипломатиядан устун кўргани урғуланади.

Биринчи нашр

„Ирон Wалл“ китобнинг биринчи нашри илк бор 2000-йилда чоп этилган. 2001-йил қайта чоп этилган. Биринчи нашр Исроил тарихининг илк 50 йилига бағишланган. Китоб ўнг-қанотчи раҳбар Бенжамин Нетаняҳу ҳокимиятга келиб, Исроил бош вазири Йитзҳак Рабин фаластинликлар билан эришган тарихий компромиссдан воз кечгани ва шу аснода тинчлик ўрнатиш жараёнини издан чиқаргани билан якунланади.

Иккинчи нашр

Китобнинг иккинчи нашри 2019-йилда чоп этилган. Янги нашр қўшимча адабиётлар, жумладан, мемуарлар ҳамда янги архив материаллар асосида тўлдирилган ва кенгайтирилган. 2006-йилгача бўлган даврни қамраб олган янги нашрга уч янги боб қўшилган. Иккинчи нашр чоп этилгунича кўп вақт ўтган бўлишига қарамай, Шлаим илк нашрдаги қарашларидан воз кечмади. Хусусан, муаллиф Исроил можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун пайдо бўлган бирор имкониятдан фойдаланмади, деган фикрни илгари суради.

Кутиб олиниши

„Ирон Wалл“ танқидчилар ва ўқувчилар томонидан яхши кутиб олинди. Халқаро тинчлик институти (Интернатионал Пеаcе Институте) маслаҳатчиси Жосе Вериcат китоб тушунарли тилда ёзилгани нафақат тарихчилар, балки кенг омма орасида кенг танилишига туртки бўлгани ҳақида ёзди[1] Аммо Исроил сиёсатчилари, хусусан, собиқ бош вазир Ариэл Шарон Шлаим ва бошқа „ревизионист Исроил тарихчилари“ ёки шунчаки „янги тарихчилар“ деб номланувчи тарихчилар ишини Исроил дарсликларида умуман тилга олинмаслигини таъминлаш йўлида чора кўрди. „Анънанавий“ ёки „эски“ Исроил тарихчиси Эфраим Карш Шлаимни ўз китобида арабларнинг агрессив ниятларини кичрайтириб кўрсатишда айблади.

Вериcат китоб ҳақида ёзган тақризида „Шлаимнинг [Исроил тарихи борасидаги] мунозарага қўшган ҳиссасини чеклашга қаратилган саъй-ҳаракатларга қарамай, Тҳе Ирон Wалл Исроил-Фаластин можаросини тушунишга ёрдам берадиган муҳим асар бўлиб қолмоқда“, деб хулоса қилди[2]. Брунел университети тарих профессори Маттҳеw Ҳугҳес эса „Бу мунозараларнинг барчасида Шлаим ишончли ёзади. У жуда кўп далилларни тўплаб, ўқувчини Исроил-араб муносабатларидаги бурилишлар бўйлаб етакловчи ўзига тортадиган, ишончли ва тушунарли далилларни тақдим этади“, деб ёзди[3]. Ҳугҳес „Ирон Wалл [китобида] кенг қамровли тарих тақдим этилган ва Араб-Исроил можароси ҳақида яхши ёзилган, жонли, ўйлантирувчи ва мунозарали ҳикояни излаётганлар учун жуда тавсия қилинади“, дея хулоса қилди[3].

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://тҳеглобалобсерваторй.орг/2015/04/исраэл-палестине-тҳе-ирон-wалл/ Боок Ревиэw: Тҳе Ирон Wалл анд Исраэл-Палестине’с Неw Чаптер, Жосе Вериcат, 16-апрел 2015-йил, Тҳе Глобал Обсерваторй
  2. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Жосе
  3. ↑ 3,0 3,1 Ҳугҳес, Маттҳеw „Ревиэw оф Тҳе Ирон Wалл: Исраэл анд тҳе Араб Wорлд, (ревиэw но. 153)“ (инглизча). Ревиэwс ин Ҳисторй (2000-йил сентабр). Қаралди: 17-май 2022-йил.