Тҳе Ливес оф Анималс
„Тҳе Ливес оф Анималс“ (1999) (таржимаси „Ҳайвонлар ҳаёти“) – 2003-йилги адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори, жанубий африкалик ёзувчи Ж. М. Cоэтзеэ қаламига мансуб ҳайвонлар ҳуқуқлари ҳақидаги метапроза қисса ҳисобланади[1]. Асарга Амй Гутманн кириш сўзи ёзган. Ундан сўнг Маржориэ Гарбер, Петер Сингер, Wендй Донигер ва Барбара Смуцнинг муносабатлари тўплами келтирилган[2]. Асар Принстон университети нашриёти томонидан „Инсоний қадриятлар“ туркуми доирасида чоп этилган.
| Асл номи | Тҳе Ливес оф Анималс |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Ж. М. Cоэтзеэ ва Маржориэ Гарбер, Петер Сингер, Wендй Донигер, Барбара Смуц муносабатлари тўплами билан |
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Қисмлар | Ҳуман Валуэс сериэс |
| Жанр(лар)и | бадиий асар |
| Нашр этилган санаси | 1999 |
| Нашриёт | Принстон университети нашриёти |
| Саҳифалар сони | 127 |
| ИСБН | 0-691-07089-Х |
„Тҳе Ливес оф Анималс“ асари Тҳе Пҳилосопҳерс анд тҳе Анималс („Файласуфлар ва ҳайвонлар“) ҳамда Тҳе Поэц анд тҳе Анималс („Шоирлар ва ҳайвонлар“) деб номланган икки бобдан иборат. Мазкур бобларни илк бор Cоэтзеэ 1997-йил 15 ва 16-октябр кунлари Принстон университетида „Инсоний қадриятлар бўйича Таннер маърузалари“ дастури доирасида меҳмон маърузалари сифатида ўқиб берган[3]. Принстон маърузалари Cоэтзеэнинг алтер эгоси бўлмиш австралиялик ёзувчи Элизабетҳ Cостелло иштирокидаги иккита ҳикоядан (китобнинг бобларидан) ташкил топган эди. Cостелло худди Cоэтзеэ Принстонга таклиф қилинганидек, Массачусец штатидаги хаёлий Апплетон коллежига меҳмон маърузачи сифатида таклиф этилади ва у ерда худди Cоэтзеэ каби адабиётни эмас, балки ҳайвонлар ҳуқуқларини муҳокама қилишни танлайди[4].
Cоэтзеэ ўз маърузаларида далилларни Cостелло тилидан баён қилиш орқали шакл ва мазмун билан ўйин қилади ҳамда бу қарашлар қанчалик даражада унинг ўзиники эканини мавҳум қолдиради. „Тҳе Ливес оф Анималс“ асари Cоэтзеэнинг „Элизабетҳ Cостелло“ (2003) романида яна пайдо бўлади.
Cоэтзеэнинг ушбу қиссасида ахлоқ асослари, инсонларнинг бир-бирига тақлид қилишга бўлган эҳтиёжи ҳамда бошқалар истаган нарсани исташи муҳокама қилинади. Бу эса ўз навбатида зўравонликка ва унга параллел равишда инсон бўлмаган жонзотларни балогардон қилиб кўрсатиш эҳтиёжига олиб келади. Cоэтзеэ ҳайвонларга бўлган муносабатимизда рационалликка эмас, балки ҳамдардлик этикасига, фалсафага эмас, балки адабиёт ва шоирларга таянади[5]. Cостелло ўз тингловчиларига шундай дейди: „Ҳамдардликнинг обектга алоқаси кам, у бутунлай субект билан боғлиқ. … Шундай одамлар борки, улар ўзларини бошқа бировнинг ўрнига қўйиб тасаввур қилиш қобилиятига эга, шундайлар борки, уларда бундай қобилият йўқ. … ва шундай одамлар борки, уларда бу қобилият бор, лекин ундан фойдаланмасликни танлашади. … Ҳамдардлик тасаввурининг чегараси йўқ“[6].
Мулоҳазалар
Петер Сингер
Cоэтзеэнинг қиссасига жавобан, „Анимал Либератион“ („Ҳайвонлар озодлиги“, 1975) асари муаллифи, файласуф Петер Сингер нонушта устида ўз қизи Наоми билан суҳбатлашаётган „Петер“ образидаги ўзи иштирок этган бироз масхаромуз ҳикоя ёзади. Бадиийлаштирилган Петер Наомига Cоэтзеэ ҳайвонлар ҳуқуқлари бўйича ҳақиқий маъруза қилмади, деб шикоят қилади. Петернинг таъкидлашича, Cоэтзеэ бадиий тўқима ва Элизабетҳ Cостелло исмли алтер эго пардаси ортига яширинган. Шу тариқа ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бирон-бир аниқ платформага ўзини тўлиқ бағишламаган[7].
Сингер ўзининг хаёлий ҳикоясидан Cостеллонинг инсон ҳаётини кўршапалак ҳаёти билан тенглаштирганига эътироз билдириш учун фойдаланади. Петернинг аргументига кўра, инсон ҳаёти муҳимроқ, чунки инсон келажакка бутунлай сармоя киритади ҳамда инсоннинг интеллекти ва у амалга ошира оладиган ишлар устунроқдир. Петер, шунингдек, Cостелло ҳайвонларни, айниқса, товуқ ва балиқ каби интеллекти пастроқ, „оғриқни ҳис қила оладиган, лекин ўз-ўзини англаш ёки келажак ҳақида ўйлаш қобилиятига эга бўлмаган“ жонзотларни оғриқсиз ўлдиришга қарши ҳеч қандай асосли далил келтирмаганини айтади[8].
Жанр
„Тҳе Ливес оф Анималс“ очерк ва бадиий адабиёт ўртасидаги чегарада туради. Бернард Моррис Ҳарвард Ревиэw нашрида ёзган мақоласида уни „қисман бадиий тўқима, қисман фалсафий мулоҳаза, бутунлай инсоний ва ўзига ром этувчи“ деб атаган[2]. Гарчи қисса марказида Элизабетҳ Cостелло образи турса-да, ҳикоянинг катта қисми унинг ҳайвонларга нисбатан шафқацизлик ҳақидаги маърузаларидан иборат. Шунингдек, бадиий тўқима, илм-фан ва очерк услубининг аралашуви ҳам китобни муайян бир жанрга таснифлашни қийинлаштиради. Cоэтзеэ ва Сингернинг ҳиссаларини ҳикоя деб аташ мумкин бўлса-да, Гарбернинг ҳиссаси кўпроқ илмий мақола, Смуцнинг мақоласи эса, гарчи илмий тадқиқотларига асосланган бўлса-да, асосан автобиографик ва ҳажвий характерга эга.
Манбалар
- ↑ Ж. М. Cоэтзеэ, Тҳе Ливес оф Анималс, Принcетон, Неw Жерсей: Принcетон Университй Пресс, 1999.
- ↑ 2,0 2,1 Бернард Э. Моррис, Ревиэw оф Тҳе Ливес оф Анималс бй Ж. М. Cоэтзеэ, Ҳарвард Ревиэw, 18, Спринг 2000, пп. 181–183.
- ↑ Ж. М. Cоэтзеэ, "Тҳе Ливес оф Анималс" (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-25 санасида архивланган), Тҳе Таннер Леcтурес он Ҳуман Валуэс, Принcетон Университй, 15 анд 16 Оcтобер 1997.
- ↑ Ҳаролд Фромм, "Ревиэw: Cоэтзеэ'с Постмодерн Анималс", Тҳе Ҳудсон Ревиэw, 52(2), Суммер 2000 (пп. 336–344), п. 339.
- ↑ Андй Ламей, "Сймпатҳй анд Сcапегоатинг," ин Антон Леист, Петер Сингер (эдс.), Ж. М. Cоэтзеэ анд Этҳиcс: Пҳилосопҳиcал Перспеcтивес он Литературе, Cолумбиа Университй Пресс, 2013 (пп. 171–196), пп. 172–173, 179, 182.
- ↑ Cоэтзеэ 1997 (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-25 санасида архивланган), п. 133; Cоэтзеэ 1999, пп. 34–35.
- ↑ Cоэтзеэ 1999, п. 91.
- ↑ Cоэтзеэ 1999, пп. 89-90.
Қўшимча ўқиш учун
- Жамес Меэк, „Алл Абоут Жоҳн“, Тҳе Гуардиан, 5 Септембер 2009.