Тҳе Ловерс
Тҳе Ловерс (франсузча: Лес Аманц) – белгиялик рассом Рене Магритте томонидан 1928-йилда Парижда чизилган сюрреалистик расм.
| Тҳе Ловерс | |
|---|---|
| Франсузча: Лес Аманц | |
| Рассом | Ренé Магритте |
| Йил | 1928 |
| Материал | Канвага мойбўёқ билан ишланган |
| Оқим | Сюрреализм |
| Ўлчами | 54 см × 73.4 см (3,600 ин × 4,920 ин) |
| Жойлашуви | Замонавий санъат музейи |
| Рўйхатга киритилган рақами | 530.1998 |
| Веб-сайти | ренемагритте.орг |
Тҳе Ловерс тўртта бир хил шундай расмлардан иборат сериядаги биринчи расм бўлиб, унда икки киши ўзларининг кимлигини яширган оқ мато билан ўралган ҳолда эҳтирос билан ўпишаётганини кўриш мумкин. Ўртадаги мато ошиқларнинг ўпиш каби эҳтиросли ҳаракатини умидсизликка айлантириб, уларнинг бирга бўлолмаслигини ифодалайди. Ҳозирда расм Ричард С. Зеислер коллексиясининг бир қисми сифатида Ню-Ёркдаги Замонавий санъат музейида намойиш қилинади[1].
Серия
Тҳе Ловерс худди ўша йили Магритте томонидан чизилган тўртта шунга ўхшаш расмлардан бири ҳисобланади. Серия Австралия миллий галереясида сақланувчи Тҳе Ловерс ИИ, Тҳе Ловерс ИИИ ва Тҳе Ловерс ИВ расмларини ўз ичига олади[2]. Бу расмлар ваҳимали ва сирли манзаралар ҳамда юзлари оқ мато билан қопланган жуфтликлар билан бошқа расмлардан ажралиб туради. Ушбу эффектларнинг комбинацияси Магриттенинг кейинроқ, 1938-йилдаги маърузаси пайтида берган ушбу даврдаги асарлари таҳлилига жуда мос келади[3]. Унинг сўзларига кўра, ўша пайтдан бошлаб унинг асарлари „воқеликдан олинган обектларни тартибга солиш орқали юзага келган ҳаддан ташқари миқдордаги поэтик таъсирни мунтазам равишда излаш натижаси“ни ифода этган, – „бу обектлар табиий алмашинув жараёни орқали ўзлаштирилган реал дунёга ҳаддан ташқари поэтик маъно беради“[4].
Расм маъносининг талқин қилиниши
Рассом асарида бундай услубдан фойдаланишининг бир неча талқини бор эди, лекин кўп одамлар юзларни мато билан ёпиш Магриттенинг болаликдаги бир хотирасидан келиб чиққан деб даъво қилишади. У 14 ёшида онасининг жасадини юзига нам тунги кўйлаги билан ўралган ҳолда Самбре дарёсидан олиб чиқишларига гувоҳ бўлган. Баъзилар, онасининг ўз жонига қасд қилишидан келиб чиққан жароҳати Магриттени бир қатор асарларида ўз субектларининг юзларини яширишга илҳомлантирган деб тахмин қилишади, аммо бу ҳақиқат эканлигига ҳеч қандай далил йўқ[1].
Бир қатор олимларнинг фикрига кўра, мато ортига яширилган фигураларнинг рамзий маъноси Магриттенинг 1911-йилда ёзувчилар Марcел Аллаин ва Пиэрре Соувестре томонидан яратилган машҳур ёвуз қаҳрамон Фантомасга бўлган ҳайратидан келиб чиққан[5].
Бошқалар буни инсонлар ўз ҳаёт йўлида бир умр ҳамроҳ бўлувчи инсонларининг кимлигини тўлиқ билишининг имкони йўқлиги тасвири сифатида талқин қилишади, чунки ҳамма ҳам келажакда нима кутишини билмайди[1].
Рассом унинг расмлари бирор маънога эга эканлигини инкор этиб, шундай дейди: „Менинг расмларим ҳеч нарсани яширмайдиган кўринадиган тасвирлардан иборат. Улар сирлилик туйғусини уйғотади ва ҳақиқатан ҳам кимдир менинг расмларимдан бирини кўрганда ўзига оддий савол беради: „Бу нимани англатади?“. Бу ҳеч нарсани англатмайди, чунки сир ҳам ҳеч нарсани англатмайди, уни англаб бўлмайди“. Унинг турли талқинларни рад этиши бошқаларнинг бу ҳақидаги фикрларини шубҳа остига қўяди ва расмнинг маъноси у тасвирланган пардали юзлар каби ноаниқ эканлигини билдиради[5].
Бироқ, Магритте расмининг талқинларини ёқтирмасди, у: „Рассом эмас, балки расм орқали ўз фикрини билдирадиган одамман“, – деб айтар эди[2].
Таъсири
Тҳе Ловерс тарих давомида бошқа санъат асарларининг ҳам яратилишида катта таъсирга эга санъат асари бўлган. Мода дизайнери Давид Делфин бу санъат асарини ўзининг энг мунозарали коллексияларидан бири учун илҳом берувчи сифатида танлади, унда бошлари қалпоқ билан ўралган ва бўйнига слипкнотлар ўралган моделлар акс эттирилган[6]. Испаниялик кинорежиссёр Педро Алмодовар ҳам ўз филмларида Магритте ижодига ҳурматини изҳор қилган[7]. Лос абразос ротос филмида Пенелопе Cруз ўйнаган бош қаҳрамон эрини чойшаб остида ўпиб, расмга ўхшаш тасвирни яратади[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ренé Магритте. Тҳе Ловерс. Парис 1928“. www.мома.орг. Қаралди: 2024-йил 10-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 „Лес Аманц [Тҳе ловерс“]. арцеарч.нга.гов.ау. 2024-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-феврал.
- ↑ „Ренé Магритте (1898-1967)“. инвалуабле.cом. Қаралди: 2024-йил 10-феврал.
- ↑ Торcзйнер, Ҳаррй. Магритте, идеас анд имагес. Неw Ёрк: Ҳаррй Н. Абрамс, Инc., 1977 — 215–6-бет. ИСБН 0810913003.
- ↑ 5,0 5,1 „Сурреал Лове: Унвеилинг Ренé Магритте'с Тҳе Ловерс“. www.мома.орг. Қаралди: 2024-йил 8-июл.
- ↑ Риаñо. „Давид Делфíн, cосидо а ла ирреверенcиа дел арте“ (эс). www.элеспанол.cом (2017-йил 4-июн). Қаралди: 2024-йил 12-феврал.
- ↑ Рай. „Унпаcкинг тҳе Модерн Арт ин Педро Алмодóвар'с Филмс“. анотҳермаг.cом (2019-йил 15-август). Қаралди: 2024-йил 12-феврал.
- ↑ Салас Гонзáлез, Cарлос (2014). „Тҳе сурреалистиc паинтинг ин Алмодóвар'с cинема“. Áреа Абиэрта. Ревиста де cомуниcаcиóн аудиовисуал й публиcитариа. 14-жилд, № 2. 73–82-бет. Қаралди: 12 Фебруарй 2024.