Тҳе ман wитҳ тҳе голден гун (таржимаси: Олтин тўппончали киши) – Иан Флеминг қаламига мансуб шу номли асар асосида суратга олинган, Буюк Британиялик афсонавий супержосус Жамес Бонд ҳақидаги филмларнинг тўққизинчиси. Бош ролни актёр Рогер Мооре ижро этган[1][2].

Олтин тўппончали киши
инглизча: Тҳе ман wитҳ тҳе голден гун
Режиссёр(лар) Гуй Ҳамилтон
Продюсер(лар) Алберт Броccоли
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Иан Флеминг
Ролларда Рогер Мооре
Чристопҳер Леэ
Бернард Леэ
Бастакор(лар) Марвин Ҳамлиш
Дистрибютор Унитед Артисц
Премера
санаси
Давомийлик 125 дақиқа
Мамлакат Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Бюджет 7 000 000 $
Даромад 97 600 000 $
Аввалги филм Яшайвер
Кейинги филм Мени севган жосус

Сюжети

007 рақами туширилган тилла ўқ Британия разведка хизмати – МИ6 штаб-квартирасига юборилади. МИ6 бошлиғи М, бу олтин тўппончадан олтин ўқлар билан ўлдирадиган машҳур қотил Франсиско Сcараманганинг огоҳлантириши деб қабул қилади. М агент 007 – Жамес Бондга таътилга чиқишни ва хавфни олдини олиш учун панада юришни таклиф қилади. Бонд юзини деярли ҳеч ким кўрмаган Сcараманганинг ўзини қидириб топиб, уни ўлдиришни режалайди.

Бунинг учун Сcараманга унинг кўз ўнгида ўлдирган 002 агентининг аёлини қидиради. Олтин ўқни ундан олиб, Қ лабораториясига олиб боради. Маълум бўлишича, Макаода яшовчи машҳур қурол устаси ясаган. Бонд уни сўроқ қилади, лекин у ҳам Сcараманганинг юзини кўрмаган ва у ҳақида жуда кам нарса билади. Излашда Бондга Гооднигҳт лақабли қиз ва хитойлик лейтенант Ҳип ёрдам беради.

Жамес Сcараманга оролига кириб боради ва криоген реакторлар асосида қуёш тўпини қурганини билиб олади. Сcараманга ўзи узоқ вақтдан бери орзу қилган дуэлга Бондни таклиф қилади ва Бонд бу экстравагант дуэл давомида рақибини ўлдиради.

Бонд Гооднигҳт билан бирга унинг эҳтиёцизлиги туфайли чўкаётган Сcараманга оролидан қочади. У ерда яхтага яширинча кирган Ниcк Кнаcк уларнинг ҳаётига суиқасд қилади. Жамес уни ушлаб, устунга боғлаб қўяди.

Манбалар

  1. ↑ Амазинг, Мр Бонд, бут ёу'ре стилл а wиннер (1974-йил 22-декабр).
  2. ↑ Мауд Адамс. Инсиде А Виэw то а Килл [ВCД/ДВД]. МГМ Ҳоме Энтертаинмент Инc.