Тҳе Нигҳт Cафé
| Тунги кафе | |
|---|---|
|
| |
| Рассом | Винсент ван Гог |
| Йил | 1888-йил |
| Каталог |
|
| Материал | Мойбўёқ |
| Ўлчами | 72.4 см × 92.1 см (28.5 ин × 36.3 ин) |
| Жойлашуви | Яле университети санъат галереяси, Неw Ҳавен (Cоннеcтиcут) |
„Тҳе Нигҳт Cафé“ (франсузча: Ле Cафé де нуит) – 1888-йил сентябрда голландиялик рассом Винсент ван Гог томонидан яратилган мойбўёқда ишланган асар. Асар номи пастки ўнг бурчакда имзо остида ёзилган. Ушбу асар ҳозирда Яле университетига тегишли бўлиб, Яле университети санъат галереясида Неw Ҳавен (Cоннеcтиcут)да сақланади.
„Cафé де ла Гаре“ кафеси тасвирланган. Бу кафени Жозе-Мишел Жинё ва унинг рафиқаси Мари бошқаришган. Улар 1888-йил ноябрда Винсент ван Гог ва Паул Гаугуиннинг „Арлéсиэнне“ асари учун моделлар бўлиб туришган. Кейинроқ, Жозе Жинё ҳар иккала рассом учун моделлар сифатида суратга тушган.
Тавсиф
Асар ўлчами 30 (Франсуз стандарти) бўлган. Расмда кафенинг ички қисми тасвирланган, марказий орқа томонда ярим ёпиқ эшик кўрсатилган бўлиб, у эҳтимол, хусусий хона ёки жойларга олиб боради. Бешта мижоз девор бўйлаб ўнг ва чап томонда жойлашган столларда ўтирибди, Жинё (хона эгаси) эса ўртада, билжард столи ёнида турибди, у томошабин томонга қараган.
Саҳнадаги бешта мижоз „учта маст ва ташландиқ одамлар катта умумий хонада ухлаб ёки ҳушидан кетган ҳолатда тасвирланган“ деб таърифланган[1][2].
Жуда қарама-қарши ва жонли рангларда тасвирланган, шифт яшил, юқори деворлар қизил, ёруғ шифтда лампалар, пол эса асосан сариқ рангда. Бўёқ қалин суртилган, хонанинг кўплаб чизиқлари орқа томондаги эшик томон йўналтирилган [1].
Келиб чиқиши
Ван Гогнинг укаси Теога ёзган хатида, у шундай ҳазил қилган: „Жинё мендан жуда кўп пул олди, шунинг учун кафени чизиш орқали ундан қасос олишни ўйладим“[1] [3]. 1888-йил сентабрининг дастлабки кунларида, Ван Гогҳ уч кун давомида тунда суратни чизиб кундузи эса ухлаган[4]. Ван Гогнинг Cафé Терраcе ат Нигҳт асари, унда кўча манзараси, очиқ столлар ва тунги осмон тасвирланган, тахминан шу вақт оралиғида Арлесда чизилган. Бу картинада бошқа кафени тасвирлайди, у каттароқ ва Плаcе ду Форумда жойлашган эди[1].
Тарихи
Ван Гогҳ расмни Гиноух билан қарзларини тўлаш учун чизган, унда Гиноухнинг тасвири (туриб) акс этган деб айтилади[2]. Аввалига Москвадаги Иван Морозов исмли ишбилармоннинг коллексиясининг бир қисми бўлган расм, 1930-йилларда Совет ҳукуматлари томонидан миллийлаштирилган ва сотилган. Расм охир-оқибат Степҳен Cарлтон Cларк томонидан харид қилинди ва у расмни Яле университети санъат галереясига мерос қилиб қолдирди [5] [6] [7] [8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ҳаррис, Натҳаниэл: Тҳе Мастерwоркс оф Ван Гогҳ, пп 167-168. Годалминг, Суррей, Буюк Британия: Cолоур Либрарй Диреcт, 1999.
- ↑ 2,0 2,1 Шестаcк, Алан, таҳрирчи, Яле Университй Арт Галлерй Селеcтионс, „Винсент ван Гог“, пп 68-69, Антониа Лант („АЛ“). Ню-Хейвен: Яле Университй Арт Галлерй
- ↑ Леттер [ (ҳттп://wебехҳибиц.орг/вангогҳ/леттер/18/518.ҳтм)ҳттп://wебехҳибиц.орг/вангогҳ/леттер/18/518.ҳтм 518]
- ↑ Леттер [ (ҳттп://wебехҳибиц.орг/вангогҳ/леттер/18/533.ҳтм)ҳттп://wебехҳибиц.орг/вангогҳ/леттер/18/533.ҳтм 533]
- ↑ Дразен, Брад; Гендреау, ЛеАнне „Яле: Ҳандс Офф тҳе Ван Гогҳ“. НБC Cоннеcтиcут (2009-йил 26-март). 2017-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-май.
- ↑ Cаплан-Бриcкер, Нора. „Яле мовес то дроп мусеум суиц“. Яле Даилй Неwс (2009-йил 27-октябр). 2012-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 4-март.
- ↑ Стоҳр, Грег „Яле Cан Кеэп Ван Гогҳ Мастерпиэcе ас Супреме Cоурт Режеcц Аппеал“. Блоомберг (2016-йил 28-март). Қаралди: 2018-йил 24-май.
- ↑ „Тҳе Нигҳт Cафé – Индиэ поп упстарц фром Ливерпоол“. ИИНАГ. Қаралди: 2019-йил 23-август.