„Тҳе Нободиэс“ (таржимаси „Ҳеч кимлар“) — Америкада тузилган „Марилйн Мансон“ гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг „Ҳолй Wоод (Ин тҳе Шадоw оф тҳе Валлей оф Деатҳ)“ (2000) номли тўртинчи студиявий албомининг учинчи ва якуний сингли ўлароқ чиқарилган. Қўшиқда 1999-йилда Cолумбине мактабидаги қирғинни уюштирган Эриc Ҳаррис ва Дйлан Клеболдга ишоратлар бор[1]. Қўшиқ номи Жоҳн Леннон қотили Марк Давид Чапман айтган „ўзимни ҳеч кимдек ҳис қилганман“ (инглизча: [И] фелт лике а нободй) жумласидан олинган.

„Тҳе Нободиэс“
Файл:Марилйн мансон тҳе нободиэс.пнг
Марилйн Мансон сингли
Ҳолй Wоод (Ин тҳе Шадоw оф тҳе Валлей оф Деатҳ) албомидан
Чиқарилган санаси 6-октябр 2001-йил
Ёзиб олинган 2000
Жанр Индустриал-рок
Давомийлиги 3:40
Лейбл Интерсcопе
Қўшиқ муаллиф(лар)и
Продюсер(лар)
Марилйн Мансон сингллари хронологияси
„Тҳе Фигҳт Сонг“
(2001)
„Тҳе Нободиэс“
(2001)
„Таинтед Лове“
(2001)
Клипи
„Тҳе Нободиэс“ ЁуТубеда

Қўшиқ сингл ўлароқ Буюк Британияда 2001-йилнинг 3-сентябрида, АҚШда эса ўша йилнинг 6-октябрида чиқарилган[2][3]. Жоҳннй Депп бош ролни ўйнаган „Фром Ҳелл“ (2001) филмида таронанинг ремикси янграйди[4]. Қўшиқ 2005-йилда „Тҳе Нободиэс: 2005 Агаинст Алл Годс Мих“ номи билан Европа ва Осиёда гуруҳнинг „Агаинст Алл Годс“ дунё гастроли муносабати билан билан эълон қилинган, АҚШда эса „Лест Wе Форгет: Тҳе Бест Оф“ терма албомига киритилган. Шунингдек, таронанинг акустик версияси ҳам мавжуд.

Режиссёр Паул Федор „Тҳе Нободиэс“ қўшиғи учун клип суратга олган. Гуруҳ солисти Марилйн Мансон дастлаб қўшиқ учун Россияда клип олиш ҳақида ўйлаган, чунки мамлакатдаги „муҳит, хароблик, совуқлик ва архитектура қўшиққа жуда мос келади“ деб ўйлаган[5], аммо бу фикрдан воз кечган.

Cолумбине мактабидаги қирғин ортидан айрим матбуот нашрлари ҳамда айрим сиёсатчилар, жумладан, сенатор Жосепҳ Лиэберман қотиллар Марилйн Мансон қўшиқларини тинглаганини ва гуруҳ қўшиқлари уларни қотилликка ундаганини иддао қилган. Аммо аслида Ҳаррис ва Клеболд гуруҳ мухлислари бўлмагани айтилади. Мичаэл Мооре суратга олган „Боwлинг фор Cолумбине“ ҳужжатли филмида Мансон бу борада ўз фикрини изҳор қилган. Мооре ундан қотилликни содир этган ўсмирлар ва Cолумбине жамоасига нима деган бўлишини сўраганида, „Мен уларга ҳеч нима демаган бўлардим. Мен улар айтмоқчи бўлганини эшитган бўлардим. Ҳеч ким шу ишни қилмади“, деб жавоб берган[6].

Трек-лист

№НомиМуаллиф(лар)Давомийлиги
1.„Тҳе Нободиэс“ (Албум Версион)3:36
2.„Тҳе Нободиэс“ (Ливе Версион)
  • Мансон
  • 5
3:57
3.„Тҳе Деатҳ Сонг“ (wитҳ Библе Спеэч, Ливе ин Cолорадо)
  • Мансон
  • 5
6:18
4.„Тҳе Нободиэс“ (Видео) 3:40

Манбалар

  1. ↑ Шафер, Жосепҳ „Тҳе 10 Бест Марилйн Мансон Сонгс“. Стереогум. Валенcе Медиа (2015-йил 8-апрел). 2015-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-июн.
  2. ↑ „'Нободиэс' Ҳере!“. НМЕ. Лондон, Энгланд: ИПC Медиа (2001-йил 21-август). Қаралди: 2011-йил 11-июн.
  3. ↑ „Тҳе Нободиэс“. Рате Ёур Мусиc. Қаралди: 2011-йил 1-апрел.
  4. ↑ Wиэдерҳорн, Жон „Марилйн Мансон Cовер 'Таинтед Лове,' Реcорд Ливе ДВД“. МТВ Неwс (2001-йил 1-ноябр). 2012-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 1-апрел.
  5. ↑ "Гунс, Год & Говернмент Тоур". Керранг! (Бауэр Медиа Гроуп) (839). Фебруарй 10, 2001. 
  6. ↑ „Марилйн Мансон Интервиэw он Боwлинг фор Cолумбине“. Боwлинг фор Cолумбине Оффиcиал Wебсите (2002-йил 11-октябр). 2011-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 15-ноябр.

Ҳаволалар