The North Face
Тҳе Нортҳ Фаcе – очиқ ҳавода ўтказиладиган машғулотлар ва спорт машғулотларига мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Америка компанияси. Тҳе Нортҳ Фаcе компанияси устки кийимлар, поябзаллар ва шу каби товарлар ишлаб чиқаради. Компания логотипига 1966-йилда асос солинган[2]. 1990-йилларнинг охирига келиб, компания маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириб, фақатгина спортчилар учун эмас, балки кундалик турмуш тарзида кўча-кўйда кийиб юриш учун ҳам мўлжалланган маҳсулотлар яратишга эътиборини қаратди. 2000-йиллардан бошлаб логотип остида кўча услубидаги кийимлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. 2000-йилда эса ушбу компания ВФ корпорацияси томонидан 25.4 миллион АҚШ долларига сотиб олинган.
|
| |
| Тури | филиал компания |
|---|---|
| Тармоғи | спорт товарлари |
| Эгаси | ВФ Cорпоратион |
| Қачон асос солинган | 1966-йил, Сан Франcисcо, Калифорниа, АҚСҲ |
| Ҳудудий хизмати | дунё бўйлаб |
| Асосчи(лари) | |
| Раҳбарият | Арне Аренс, Глобал Бранд Президенти |
| Маҳсулот(лар)и | кийим-кечак |
Тарихи
Тҳе Нортҳ Фаcе компаниясига 1966-йилда Сан Франcисcода Доуглас Томпкинс ва унинг рафиқаси Сусиэ Томпкинс томонидан алпинистлар учун тоғга чиқишда фойдаланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида чакана савдо дўкони сифатида асос солинган[1]. Орадан икки йил ўтиб, компания Кеннетҳ „Ҳап“ Клопп томонидан 50 000 долларга сотиб олинган[1][3].
Тҳе Нортҳ Фаcе компанияси логотипи Ёсемит Натионал Паркда жойлашган Ҳалф Доме чизмасидан илҳомланиб яратилган[4].
2000-йилда Тҳе Нортҳ Фаcе компанияси ВФ Cорпоратион томонидан 25,4 миллион АҚШ долларига сотиб олинган ва компанияга тўлиқ эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган[5][6].
Компания штаб-квартираси дастаб Калифорниянинг Аламеда шаҳрида жойлашган[7]. 2020-йилда компаниянинг бош манзилгоҳи Колорадо штатининг Денвер шаҳрига кўчирилган[8].
Мода
2005-йилда Марйланднинг Принcе Георге округида Тҳе Нортҳ Фаcе бренди либосларини кийиб юрувчи кишилар ўғрилик нишонига айланишган[9][10]. Шунга ўхшаш ҳолат 2010-йиллар бошида Жанубий Кореяда ҳам кузатилган. У ерда Нортҳ Фаcе кийимлари юқори мавқе рамзига айланган эди, натижада бренд кийимларини кийган болалар мазах қилинган ёки уларнинг кийимлари ўғирлаб кетилган[3].
Баҳслар
Соутҳ Бутт
2008-йил декабр ойида Тҳе Нортҳ Фаcе компанияси Америка Қўшма Штатларининг Миссури штатининг Шарқий округи АҚСҲ округ судига даъво аризаи билан мурожаат қилди. Даъво Тҳе Соутҳ Бутт компаниясига, унинг асосчиси Жамес А. Wинкелманн Жр.га ва компаниянинг маркетинг ва ишлаб чиқариши билан шуғулланган ташкилотга қарши қаратилган эди. Тҳе Нортҳ Фаcе савдо белгиси ҳуқуқларининг бузилганлигини таъкидлаб, суддан бунинг олдини олиш чоралари кўрилишини сўради[11]. Суд мазкур иш бўйича медитация ўтказишни буюрганидан кейин томонлар 2010-йил 1-апрел куни ёпиқ келишув битимига эришдилар. Бироқ 2012-йил октябр ойида Wинкелманн судда ўзи ва отаси Тҳе Нортҳ Фаcе билан тузилган келишув битимини бузганини тан олди ва 65 000 АҚШ доллари тўлашга розилик берди. Ушбу миқдор, келишувга риоя қилинган ҳар бир ой учун 1000 долларга камайтирилиши белгиланди[12][13].
Википедия таҳрирлари
2019-йилнинг май ойида Бразилия Тҳе Нортҳ Фаcе маркетинг агентлиги Лео Бурнетт Таилор Маде Wикипедиа саҳифаларидаги машҳур машҳур очиқ ҳаводаги манзиллар суратларини яширинча алмаштирганини маълум қилди. Ушбу суратларда Тҳе Нортҳ Фаcе бренди кийимларини кийган одамлар тасвири бўлиб, бундан мақсад қидирув тизимида ушбу бренд маҳсулотларини кўпроқ кўринадиган қилиш бўлган[14]. Бу ҳаракат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиб, Wикимедиа Фоундатион томонидан танқид қилиниши ортидан[15] Тҳе Нортҳ Фаcе бунинг учун узр сўради ва жойлаштирилган маҳсулот суратлари олиб ташланди[16][17].
Ҳисоб маълумотларини тўлдириш ҳужуми
2022-йил 26-июлда Тҳе Нортҳ Фаcе веб-сайтига қарши аккаунтларга ҳужум бошланган. Бироқ вебсайт маъмурлари 11-август куни бир „ғайриоддий фаолият“ни аниқлаган ва бу ишларни 19-августга қадар тўхтатишга муваффақ бўлишган. Ушбу ҳолат натижасида 194 905 нафар мижознинг ҳисоби хавф остида қолган[18].
Ҳаволалар
- ВФ Cорпоратион
- Биограпҳй оф Ҳап Клопп, фоундер оф Тҳе Нортҳ Фаcе (арчивед)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Финз, Стаcей. „Бусинесс бооминг фор онcе-троублед Нортҳ Фаcе“. Сан Франcисcо Чрониcле (2012-йил 8-апрел). Қаралди: 2015-йил 10-декабр.
- ↑ „Оур Ҳисторй“.
- ↑ „Тҳе Нортҳ Фаcе“. Бруcе Б. Жоҳнсон'с Ҳисторй оф Геар. Бруcе Б. Жоҳнсон.
- ↑ „Нортҳ Фаcе Лого | Десигн, Ҳисторй анд Эволутион“ (эн-УС). фамоуслогос.нет. 2021-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-октябр.
- ↑ „Тҳе Нортҳ Фаcе Аcқуиред бй ВФ Cорп. ин $25.4М Cаш Деал“ (эн). Спорц Бусинесс Даилй (2000-йил 10-апрел). Қаралди: 2019-йил 19-май.
- ↑ „ВФ Cорпоратион – ВФ ин тҳе Неwс“. вфc.cом. ВФ Cорпоратион. 2021-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Ҳоровитз, Бруcе. „Неw 'бадге' оф cоол: Ҳигҳ-теч, ҳигҳ-фашион баcкпаcкс“. УСА Тодай (2007-йил 20-август), с. 1А. Қаралди: 2009-йил 1-сентябр.
- ↑ „ВФ Cорп. То Сплит Инто Тwо Индепендент, Публиcлй Традед Cомпаниэс“. СГБОнлине.cом. СГБ Медиа (2018-йил 13-август). Қаралди: 2022-йил 14-март.
- ↑ „Суспеcц наббед ин жаcкет, cар роббериэс“. Тҳе Wашингтон Тимес (2005-йил 14-феврал), с. 2.
- ↑ Таканаши. „Ҳоw Тҳе Нортҳ Фаcе Тоок Овер '90с Неw Ёрк“ (эн). Тҳе Cут (2018-йил 31-октябр). Қаралди: 2019-йил 31-май.
- ↑ Франкел. „Тҳе Нортҳ Фаcе ис суинг Тҳе Соутҳ Бутт Интернатионал cлотҳинг cомпанй аccусес теэн'с Ладуэ-басед оператион оф традемарк инфрингемент“. СТЛтодай.cом (2009-йил 15-декабр). Қаралди: 2012-йил 20-октябр.
- ↑ Биллҳартз Грегориан. „Нортҳ Фаcе, Соутҳ Бутт реач агреэмент“. СТЛтодай.cом (2010-йил 3-апрел). Қаралди: 2011-йил 8-декабр.
- ↑ „Соутҳ Бутт Cлотҳинг Фаллс Офф а Cлифф“. cоуртҳоусенеwс.cом. Cоуртҳоусе Неwс Сервиcе (2012-йил 17-октябр). Қаралди: 2012-йил 22-октябр.
- ↑ „Тҳе Нортҳ Фаcе усед Wикипедиа то cлимб то тҳе топ оф Гоогле сеарч ресулц“. Ад Аге (2019-йил 28-май). 2019-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-август.
- ↑ „Лет'с талк абоут Тҳе Нортҳ Фаcе дефаcинг Wикипедиа“. WикимедиаФоундатион.орг. Wикимедиа Фоундатион (2020-йил 13-март). 2020-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-август.
- ↑ Мервош, Сараҳ. „Нортҳ Фаcе Апологизес фор Аддинг Иц Оwн Пҳотос то Wикипедиа то Промоте Иц Бранд“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 30-май). 2019-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-ноябр.
- ↑ „Боотнотес: Эгг он Нортҳ Фаcе: Wикипедиа фуриоус афтер гламп-wеар гиант сwапс артиcле пиcс фор снеакй ад шоц – анд эвен брагс абоут ит ин а видео“. Тҳе Регистер. Ситуатион Публишинг (2019-йил 29-май).
- ↑ Мике Мооре. „Тҳоусандс оф Нортҳ Фаcе cустомерс аccоунц ҳаcкед, персонал дата столен“ (эн). ТечРадар (2022-йил 8-сентябр). Қаралди: 2022-йил 14-сентябр.