Тҳе Сcарлет Леттер
„Тҳе Сcарлет Леттер“ (таржимаси „Алвон ҳарф“[2]) — америкалик ёзувчи Натҳаниэл Ҳаwтҳорне қаламига мансуб роман. Илк бор 1850-йил нашр этилган[3]. Романдаги воқеалар 1642–1649-йиллар оралиғида Массачусец кўрфази мустамлакасида содир бўлади. Унда никоҳсиз фарзанд кўриб, қилмишидан пушаймон бўладиган Ҳестер Прйнне ҳақида ҳикоя қилинади. Жазо ўлароқ Прйнне кўкрагида алвон „А“ ҳарфини (инглизча „адултерй“, яъни „зино“ сўзининг биринчи ҳарфи) тақиб юришга мажбур бўлади. Тарихий ва диний мавзулар билан йўғрилган роман номинизм, гуноҳ ва айб мавзуларини қамраб олади.
|
илк нашрнинг сарлавҳаси (1950) | |
| Муаллиф(лар) | Натҳаниэл Ҳаwтҳорне |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | романтик, тарихий роман |
| Нашр этилган санаси | 16-март 1850-йил[1] |
| Нашриёт | Тиcкнор, Реэд & Фиэлдс |
„Тҳе Сcарлет Леттер“ АҚСҲда кенг омма ўқиши учун кўп ададда босилган илк китобларнинг биридир. Эълон қилиниши билан оммалашган роман Америка адабиётидаги классик асарлардан бирига айланган ва энг сара АҚСҲ романлари рўйхатларидан ўрин олган[4]. „Тҳе Сcарлет Леттер“ асосида бир неча филм суратга олинган, песалар саҳналаштирилган. Танқидчилар романни шоҳ асар ўлароқ баҳолаб келади[5]. Ёзувчи Д. Ҳ. Лаwренcе романни „Америка тафаккурининг мукаммал иши“ дея таърифлаган[6].
Манбалар
- ↑ Он Сатурдай, Марч 16, Wилл Бе Публишед, Ин Оне Волуме, 16 мо, боунд ин cлотҳ анд папер, Тҳе Сcарлет Леттер, А Романcе, Бй Натҳаниэл Ҳаwтҳорне. Бостон Эвенинг Трансcрипт (9-март 1850-йил), с. 3.
- ↑ Муратова, Э.; Умарова, М.; Махмумода, Н. „Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти фан дастури“. Гулистон давлат университети. Тошкент: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (2017). Қаралди: 26-октабр 2024-йил.
- ↑ „Тҳе 100 бест новелс: Но 16 – Тҳе Сcарлет Леттер бй Натҳаниэл Ҳаwтҳорне (1850)“. Тҳе Гуардиан (6-январ 2014-йил).
- ↑ Делбанcо, Ничолас. „Ревиэw: ‘Тҳе Дреам оф тҳе Греат Америcан Новел’ бй Лаwренcе Буэлл“ (21-феврал 2014-йил).
- ↑ Сеаброок, Андреа. „Синнер, Виcтим, Обжеcт, Wиннер“. Натионал Публиc Радио (НПР) (2-март 2008-йил).
- ↑ Миллер, Эдwин Ҳавиланд. Салем ис Мй Дwеллинг Плаcе: А Лифе оф Натҳаниэл Ҳаwтҳорне. Иоwа Cитй: Университй оф Иоwа Пресс, 1991. ИСБН 0-87745-332-2.