Тҳе Сcарлет Плагуэ (таржимаси: Қизил вабо) – америкалик ёзувчи Жаcк Лондон қаламига мансуб постапокалиптик роман бўлиб, илк бор 1912-йилда Тҳе Лондон Магазине журналида нашр этилган.

Тҳе Сcарлет Плагуэ

Биринчи китоб нашрининг муқоваси
Муаллиф(лар) Жаcк Лондон
Мамлакат Америка Қўшма Штатлари
Тил инглизча
Нашр этилган санаси 1912
Нашриёт Маcмиллан

Сюжети

Воқеалар 2073-йилда, яъни назорат қилиб бўлмайдиган эпидемия – Қизил ўлим сайёрани аҳолисиз қолдирганидан олтмиш йил ўтгач содир бўлади[1]. Жамес Смитҳ қизил вабо тарқалишидан олдинги даврдан омон қолган ва ҳали ҳам Сан-Франсиско ҳудудида яшаётган кишилардан бири. У неваралари Эдwин, Ҳоо-Ҳоо ва Ҳаре-Лип билан бирга саёҳат қилади. Унинг неваралари ёш бўлиб, аҳоли сийраклашган дунёда ибтидоий овчи-теримчилар каби ҳаёт кечиради. Уларнинг ақлий қобилиятлари ва тил кўникмалари чекланган. Эдвин, улар „Бобо“ деб атайдиган Смитҳдан, навбатма-навбат қизил ўлат, қизил ўлим ёки қизил вабо деб номланадиган касаллик ҳақида сўзлаб беришини сўрайди.

Смитҳ вабо тарқалишидан олдинги ҳаётини, инглиз тили ўқитувчиси бўлган пайтларини ҳикоя қилади. У келгусидаги 2013-йилни Лондоннинг Тҳе Ирон Ҳеэл каби бошқа асарларини эслатувчи плутократик жамият сифатида тасвирлайди. Смитҳнинг эслатишича, „Морган Бешинчи Магнатлар Кенгаши томонидан АҚШ Президенти этиб тайинланган эди“. Қизил вабо пайдо бўлиб, тез орада бутун дунёга тарқалди. Касалланганларнинг юзи қизариб, танасининг пастки қисмлари сезгисини йўқотарди. Одатда беморлар дастлабки аломатлар пайдо бўлгандан сўнг 30 дақиқа ичида вафот этарди. Шифокорлар ва олимларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, ҳеч қандай даво топилмади, бу йўлда уринганлар ҳам касалликка чалиниб ҳалок бўлишди. Набиралар Смитҳнинг касалликни „микроблар“ келтириб чиқаради, деган фикрига шубҳа билан қарашади, чунки улар кўзга кўринмайди.

Смитҳ ўқитувчилик пайтида қизил вабонинг биринчи қурбонини кўради: ёш аёлнинг юзи қизариб кетади ва у тезда вафот этади. Тез орада кампусни ваҳима қамраб олади. Смитҳ уйига қайтади, аммо оиласи у билан бирга кетишдан бош тортади, чунки уни касалликни юқтирган деб ўйлашади. Кўп ўтмай, ҳудудни эпидемия эгаллайди ва аҳоли тартибсизликлар чиқариб, бир-бирини ўлдира бошлайди. Смитҳ коллежнинг кимё биносида ҳамкасблари билан учрашади. У ерда улар муаммони кутиб ўтишга умид қилишади. Тез орада хавфсизлик учун бошқа жойга кўчишлари кераклигини тушуниб, шимолга қараб йўл олишади.

Кўп ўтмай, Смитҳнинг бутун гуруҳи ҳалок бўлади ва фақат у тирик қолади. Уч йил давомида битта пони ва иккита ит билан ёлғиз яшайди. Вақт ўтиб, инсоний мулоқотга бўлган эҳтиёжи уни бошқа одамларни излаб Сан-Франсиско ҳудудига қайтишга ундайди. Ниҳоят, бир нечта омон қолганлар билан янги жамият шакллангани ва улар қабилаларга бўлинганини аниқлайди.

Смитҳ вабодан олдинги даврларни эслайдиган сўнгги одам бўлиб қолишидан хавотирланади. У озиқ-овқат сифати, ижтимоий табақалар, иши ва технология ҳақида ўйлайди. Умри қисқариб бораётганини англагач, набираларига билим ва донишмандликнинг қадрини тушунтиришга ҳаракат қилади. Бироқ, унинг саъй-ҳаракатлари зоэ кетади, чунки болалар унинг ўтмиш ҳақидаги ҳикояларини масхара қилишади, чунки бу уларга мутлақо ишонарсиз туюлади.

Нашр этилиши

Тҳе Сcарлет Плагуэ 1910-йилда ёзилган бўлса-да, Тҳе Лондон Магазине журналининг 1912-йил май–июн сонларигача нашр этилмаган эди. Бу асар 1915-йилда Маcмиллан нашриёти томонидан китоб шаклида чоп этилди.

Жаcк Лондон қисман Эдгар Аллан Поэнинг 1842-йилдаги Тҳе Масқуэ оф тҳе Ред Деатҳ номли қисқа ҳикоясидан илҳомланган, бироқ Лондондаги вируснинг аломатлари бошқача[2]. Поэнинг ҳикояси ҳам, Лондонники ҳам инсониятни деярли йўқ қилиб юборадиган умумий вабо ҳақидаги апокалиптик адабиёт жанрига киради. Бунга ўхшаш бошқа мисоллар сифатида Марй Шеллейнинг Тҳе Ласт Ман (1826), Ренé Баржавелнинг Раваге (1943), Георге Р. Стеwартнинг Эартҳ Абидес (1949), Мичаэл Cричтоннинг Тҳе Андромеда Страин (1969) ва Степҳен Кингнинг Тҳе Станд (1978) асарларини келтириш мумкин[3].

Манбалар

  1. ↑ Эвенинг Стандард; Баcк то тҳе футуре агаин; Новембер 10, 2008
  2. ↑ Ҳаммонд, Ж. Р. Ан Эдгар Аллан Поэ Cомпанион: А Гуиде то тҳе Шорт Сториэс, Романcес анд Эссайс. Лондон: Тҳе Маcмиллан Пресс Лтд, 1981: 78. ИСБН 978-1-349-05027-7
  3. ↑ Росен, Элизабетҳ К. Апоcалйптиc Трансформатион: Апоcалйпсе анд тҳе Постмодерн Имагинатион. Ланҳам, Марйланд: Лехингтон Боокс, 2008: 69. ИСБН 978-0-7391-1790-3

Ҳаволалар