Тҳе Сеcрет Лифе оф Саээд: Тҳе Пессоптимист
Тҳе Сеcрет Лифе оф Саээд, Тҳе Илл-Фатед Пессоптимист: А Палестиниан Wҳо Беcаме а Cитизен оф Исраэл (арабча: الوقائع الغريبة في اختفاء سعيد أبي النحس المتشائل, таржжимаси: „Бахти қаро пессоптимист Саиднинг сирли ҳаёти: Исроил фуқаросига айланган фаластинлик“) — фаластинлик ёзувчи Эмил Ҳабиби қаламига мансуб, 1974-йилда ёзилган сатирик эпистоляр роман[1].
| Муаллиф(лар) | Эмил Ҳабиби |
|---|---|
| Таржимон(лар) | Тревор ЛеГассиcк ва Салма Хадра Жайюси |
| Тил | арабча |
| Жанр(лар)и | Сатира |
| Нашр этилган санаси | 1974 |
Асарнинг номи араб тилидаги „пессимист“ (ал-муташоим) ва „оптимист“ (ал-мутофаил) сўзларининг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлган бўлиб, у бош қаҳрамон Саиднинг дунёга ўзига хос қарашини ифодалайди[2]. Романнинг ҳикоячиси бўлган Саид ўз оиласи ва фаластинликлар бошига тушган фожиали воқеаларни тез-тез ёдга олади, бироқ ўзининг „оптимистик“ томонини кўрсатиш учун бу ҳикояларга ҳажвий бўёқлар ва кулгили элементларни сингдириб юборади.
Сюжет ва бадиий услуб
Эмил Ҳабиби Исроилдаги ҳаётининг оғир ва шафқациз воқелигини юмшатиш ҳамда воқеани ўқувчига тушунарлироқ тарзда етказиш учун ҳажвий услубдан фойдаланган[2]. Агарда у тарихий баён йўлини танлаганида, буни амалга ошириш анча қийин кечар эди. Муаллиф араб адабий ифодалари ва анъаналарини маҳорат билан қўллаш орқали Исроилнинг зулмкор сиёсатига қарши ўзига хос қаршилик кўрсатган[3].
Воқеалар Саид исмли фаластинлик кишининг исми ошкор қилинмаган мактуб олувчига ёзган хати билан бошланади. Унда Саиднинг ҳузурига ўзга сайёраликлар келгани ва уни космик кемага олиб кетишгани баён қилинади. Саид у ердан туриб ўз ҳаётини мактублар орқали сўзлаб беради. Хатларда Саиднинг 1948-йилги Араб-Исроил уруши пайтида болалик уйини ташлаб қочишга мажбур бўлганидан кейинги Исроилдаги ҳаёти тасвирланади. Кейинчалик у Исроил разведкасининг махфий айғоқчисига айланади. Саид ва унинг рафиқаси Боқия (арабчада باقية — „қолган аёл“маъносини билдиради) Вало исмли ўғил кўришади. Отасидан фарқли ўлароқ, Вало қаршилик кўрсатиш ҳаракатига қўшилади. Кейинчалик Вало ва унинг онаси Боқия Исроил кучлари томонидан ўлдирилади. Саид Исроил билан ҳамкорлик қилганига қарамай, бир неча бор қамоққа ташланади ва у ерда соқчилар томонидан калтакланади. Романнинг сўнггида ҳикоячи Саид ва у сўзлаб берган воқеаларнинг ҳақиқат эканига нисбатан иккиланишини билдиради. У руҳий хастахонада ётган Саъдий исмли беморнинг изидан тушади, чунки айнан ўша инсон мактубларнинг ҳақиқий муаллифи бўлиши мумкин эди.
Китобхонлар томонидан қабул қилиниши
Роман араб адабиётининг классик намунаси ҳисобланади ва Араб ёзувчилари уюшмаси томонидан 20-асрнинг энг сара 15 та араб романлари рўйхатида 6-ўринга лойиқ кўрилган[4]. Адабиёцҳунос Нанcй Cоффиннинг ёзишича, китобнинг муваффақияти „унинг ҳам мақбул сиёсий қарашлар, ҳам юксак адабиёт талабларига жавоб бера олганида, энг муҳими эса ҳарбий жавоб ва сиёсий ечим ўртасидаги нозик чегарани кўрсатиб бера олганида“ намоён бўлади[3].
Салма Хадра Жайюсий китобнинг инглизча таржимасига ёзган сўзбошисида асарнинг бир овоздан юксак эътироф этилганини қуйидагича изоҳлайди: „Бу асар ғоят оригинал, янгича нафасга эга ва ҳажвий насрнинг соф пичинг услубида ёзилгани сабабли араб дунёсидаги мавжуд қолипга тушган роман жанрларига ўзига хос жиддий чорлов эди“[5].
Манбалар
- ↑ „ар:إميل حبيبي وصورة الباقين بأرضهم بعد النكبة“ (Арабиc).
- ↑ 2,0 2,1 Салоул, Иҳаб (2008). ""Перформативе Нарративитй": Палестиниан Идентитй анд тҳе Перформанcе оф Cатастропҳе". Cултурал Аналйсис 7.
- ↑ 3,0 3,1 Оуянг, Wен-Чин. Поэтиcс оф Лове ин тҳе Арабиc Новел: Натион-Стате, Модернитй анд Традитион. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 2012 — 98-бет.
- ↑ „Wҳат аре тҳе бест 105 Арабиc боокс оф тҳе 20тҳ cентурй?“. Араблит & Араблит Қуартерлй. Араблит. Қаралди: 2022-йил 21-декабр.
- ↑ Ҳабибй, Эмиле. Тҳе Сеcрет Лифе оф Саээд: Тҳе Пессоптимист (Энглиш транслатион). Реадерс Интернатионал, 1989 — х-хи-бет.