Тҳе Силент патиэнт
Тҳе Силент Патиэнт – психологик триллер роман. 2019-йилда кипрлик инглиз ёзувчи Алех Мичаэлидес томонидан ёзилган. Унинг биринчи муваффақиятли дебют романи Cеладон Боокс томонидан 2019-йил 5-февралда илк бор нашр этилган[1]. Ушбу романнинг аудио версияси ҳам айнан шу санада чиқарилган бўлиб, бу аудиокитобни Лоуисе Бреалей ва Жаcк Ҳаwкинслар ижро этган[1]. Бу асарда эрини ўлдиргандан сўнг, соқов бўлиб қолган бир бемор ҳақида ҳикоя қилинган. Роман илк бор босиб чиқарилгандан сўнг, Тҳе Неw Ёрк Тимес бесцеллер рўйхатида 1-ўринда қайд қилинган[2]. Кейинчалик эса Гоодреадс Чоиcе 2019 мукофотининг Мйстерй анд Тҳриллер номинациясини қўлга киритган[3].
|
Файл:Тҳе Силент Патиэнт эарлй 2019 УК эдитион.пнг Биринчи нашр | |
| Муаллиф(лар) | Алех Мичаэлидес |
|---|---|
| Мамлакат | Буюк Британия |
| Нашриёт | Cеладон Боокс |
| Саҳифалар сони | 323 |
| ИСБН | 9781250301697 |
Ёзилиш тарихи
Ссенарий муаллифи Михаэлидес ўзининг илк дебют романини ёзишда шундай дейди: „Мен ссенарий муаллифи сифатида жуда хафа бўлардим. Чунки ҳозирги ссенарийларнинг сифацизлиги ва ишлаб чиқиш давомида бузиб ташланишини ўзим гувоҳи бўлардим ҳамда бу умидсизлик туйғуси мени ваниҳоят ўтириб роман ёзишга ундади“[4].
У мана шу романни якунлашдан олдин тахминан 50 марта қайта ёзиб, кўриб чиққан. Еврипиднинг Афина фожиаси Алcестис унга романнинг сюжети учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган. Ҳикоянинг тузилишида эса Агатҳа Чристиэнинг ижодидан таъсирланган[4].
Фикрлар
Романга танқидчилар томонидан кўпинча ижобий фикрлар билдирилган. Тҳе Индепендент китобнинг сюжети, персонажлари ва услуби учун алоҳида эътироф этган: "Китоб уни бир кунда „ютиб юборишга“ имкон берадиган даражада жонли… ёзилиши эса скалпелдек ўткир, услуб эҳтиёткор ва ихчам, ҳамда қўшимча тавсилотларга бой"[5]. Деccан Ҳералд асарни „қизиқарли, ақл билан ёндашилган сюжет ва барчани ҳайратда қолдирадиган таъсирли зарба“ деб атаган. Тҳе Wашингтон Пост сюжетни „янгича“ дея эътироф этган, лекин унинг „ўта қўрқинчли, аммо оддий саҳналари ва ўзгарувчан қаҳрамонлари“ни танқид қилган[6]. Яна бир салбий фикр Киркус шарҳларидан келиб тушди, у китобни „қўпол, ўйлаб топилган ва аҳмоқона …“ деб таъкидлаган[7].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Тҳе Силент Патиэнт – Алех Мичаэлидес“. УС Маcмиллан (2016-йил 14-июн). Қаралди: 2020-йил 7-июл.
- ↑ Д'Алессандро. „Аннапурна & План Б Девелопинг Неw Ёрк Тимес Бесцеллер ‘Тҳе Силент Патиэнт’ Фор Биг Сcреэн – Деадлине“. Деадлине – Ҳоллйwоод Энтертаинмент Бреакинг Неwс. Қаралди: 2020-йил 7-июл.
- ↑ „Гоодреадс Чоиcе Аwардс 2019“. Гоодреадс.
- ↑ 4,0 4,1 Ҳаджиоанноу. „Алех Мичаэлидес: Тҳе Cйприот аутҳор беҳинд тҳе Неw Ёрк Тимес бесцеллер“. ин-cйпрус.cом (2019-йил 23-июл). 2022-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-июл.
- ↑ Cоугҳлан. „Тҳе Силент Патиэнт: Ҳигҳ-оcтане дебут ливес уп то иц ҳйпе“. индепендент (2019-йил 23-феврал). Қаралди: 2020-йил 7-июл.
- ↑ Росенблит. „‘Тҳе Силент Патиэнт’ эндс wитҳ а мажор тwист. Шоулд а саввй реадер ҳаве сеэн ит cоминг?“. Wашингтон Пост (2020-йил 16-июн). Қаралди: 2020-йил 7-июл.
- ↑ „ТҲЕ СИЛЕНТ ПАТИЭНТ“. Киркус Ревиэwс. Қаралди: 2020-йил 7-июл.[сайт ишламайди]