Тҳе Спҳере (асл номи Гроßэ Кугелкарятиде НЙ, шунингдек , Плаза фавворасидаги шар, WТC Спҳере ёки Коэниг Спҳере номлари билан ҳам танилган) немис ижодкори Фритз Коэниг (1924–2017) томонидан яратилган бронза қуймали ҳайкал ҳисобланади.[1] Замонавий дунёнинг энг катта бронза ҳайкали 1971-йилдан 2001-йил 11-сентабр терактигача Ню-Ёрк шаҳридаги Бутунжаҳон савдо марказининг Остин Ж. Тобин майдонида, эгизак минораларнинг орасида жойлашган. Оғирлиги 20 тоннадан ортиқ бўлган бу санъат асари қулаган эгизак минораларнинг харобаларидан деярли бузилмаган ҳолда топилган ягона санъат асари ҳисобланади. Жон Ф. Кеннеди халқаро аэропорти яқинида жойлашган ангарда демонтаж ишлари олиб борилган ва сақланганидан сўнг, ҳайкал 2001-йилда "Коэниғс Спҳере" ҳужжатли филмининг асосий мавзуси сифатида фойдаланилган. Ўшандан бери бронза шар 11-сентабр воқеаларидан кейинги ёдгорликка айланган. Сферик карятид ҳайкал 2002-2017-йиллар оралиғида Баттерй паркида ўрнатилган эди, аммо Ню-Ёрк ва Ню-Жерси порт маъмурияти қарори билан уни Озодлик боғидагидаги асл ўрнига 11-сентабр ёдгорлиги га қаратиб кўчирилган.[2] 2017-йилнинг 16-августда доимий жойида қайта тикланган ҳайкал 11-сентабр ҳужумларидан кейин топилган ҳолатида сақланиб келинмоқда.

Санъат асари

Дастлаб Гроßэ Кугелкарятиде НЙ / Греат Cарятид Спҳере НЙ нинг яратилиши 1960-йиллар охири,1970-йилларнинг бошларига тўғри келади. Ўша пайтда Фритз Коэниг АҚШда ижодкор сифатида танилаётган эди. Жаҳон Савдо Марказининг меъмори Минору Ямасаки Ню-Ёркдаги Жорж В. Стаэмпфли галереясида немис ҳайкалтарошининг асарларини кўрганидан сўнг, Коэнигдан Жаҳон Савдо Марказининг ўша вақтда қурилаётган Эгизак миноралари орасида мавжуд бош жой учун фавворадан иборат бўлган ҳайкал яратишни сўради. 1967-йилда Коэниг Ню-Ёрк ва Ню-Жерси порт маъмурияти томонидан ҳайкалнинг асосий мижози ҳамда мулк эгаси сифатида шартномага эга бўлди.[3]

Тҳе Сфера Коэнигнинг турли карятидлар ижодий босқичининг бирига тўғри келади, ҳамда Коэниг турли хил геометрик ва оғирлик бўйича муаммоларга дуч келди. Коэниг ўзининг ҳайкали билан осмонўпар биноларнинг расмий контрастини белгиламоқчи эди. Диаметри 25 метр (82 фт) ҳамда 1 метр (3 фт 3 ин) баландликка эга порфир дискка ўрнатилган шар 24 соат ичида ўз ўқи атрофида бир марта айланиб чиқади. Плаза фавворасига боғланган нозулларидан сониясига 600 литр сув оқиб чиқади. Қудуқ суви шар атрофида айланиб турувчи ҳалқа шаклидаги шарга туташган текис юзага пуркалиб турган. Бу сферик карятид сувдан кўтарилгандек таассурот қолдириши керак бўлган. Юқоридаги тизимнинг ўта мураккаб технологияси Мюнхен Техника университети қошидаги Гидрология ва дарё ҳавзасини бошқариш институти томонидан ишлаб чиқилган, Коэниг 1964-йилгача ҳудди шу институтда маъруза ўқиган. Ҳозирги замоннинг энг катта бронза ҳайкалининг оғирлиги йигирма тоннадан ошади, шунингдек 7.6 метр (25 фт) баландлик ва 5.2 метр (17 фт) диаметрга эга. Коэниг буни „энг катта фарзанди“ деб атади.[4]

Ҳайкал 1968-йилнинг охири 1971-йилнинг охиригача Фриц Коэниг яшаган Ландшут яқинидаги Ганслберг шаҳрида ясалган. Асл ўлчамдаги гипсли модел устида ишлаш Коэнигнинг уйи ва ҳақиқий студияси яқинида янги устахонани қуришни талаб қилди. Коэниг ўз асарини яратишда унинг узоқ йиллик ёрдамчиси бўлган Гюго Жан ва Тйролеанлик(Австрия) ҳайкалтарош Жозеф Планкенштайнер лардан катта ёрдам олган. 1969-йилдан бошлаб 67 та алоҳида қисмга бўлинган шарнинг гипсли элементлари Мюнхен санъат қуйиш заводида Ҳанс Майрда бронзадан қайта ишланган. Кейин умумий оғирлиги ўн этти тонна бўлган индивидуал бронза сегментлари Ганслбергдаги устахонага келтирилади ва у ерда йиғилди.

Тўрт йиллик режалаштириш ва ишлаб чиқаришдан сўнг, тайёр ҳайкал яна демонтаж қилинди ва юк машиналари ҳамда турли юкловчи ускуналар билан Бремен портига олиб борилди. Сфера ва пойдеворнинг бронза элементлари яна бир жойга бирлаштирилди, шунда Коэниг ҳайкали Атлантика бўйлаб денгиз орқали Ню-Ёркка махсус ясалган катта ўлчамдаги ёғоч транспорт қутисида уни элтиш ишлари олиб борилди. 1971-йилда Тҳе Спҳере ниҳоят Бутунжаҳон Савдо Марказининг майдонига ўрнатилди ва бироз вақтдан кейин тантанали равишда очилиш маросими ўтказилди. Ҳайкал, шу жумладан фаввора, ривожланиш марказини белгилаб, Ню-Ёркликлар учун машҳур учрашув жойига айланди. Бу бадиий асар „савдо орқали дунё тинчлиги“га бағишланган. „Гроßэ Кугелкарятиде НЙ“ асл номи Ню-Ёркликларга ёқмади. Улар шарсимон ҳайкални „Коэниг шари“ ёки оддийгина „Сфера“ деб аташни маъқул билишди. [5]

Манбалар

  1. ↑ Оттерман. „Баттеред анд Сcарред, 'Спҳере' Ретурнс то 9/11 Сите“. Неw Ёрк Тимес (2017-йил 29-ноябр).
  2. ↑ Оттерман. „Баттеред анд Сcарред, 'Спҳере' Ретурнс то 9/11 Сите“. Неw Ёрк Тимес (2017-йил 29-ноябр).
  3. ↑ Перcй Адлон. „Коэниг'с Спҳере“. Леора Филмс, Инc. (2001). 2010-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.
  4. ↑ Перcй Адлон. „Коэниг'с Спҳере“. Леора Филмс, Инc. (2001). 2010-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.
  5. ↑ „Фром Ганслберг то Манҳаттан Фритз Коэниг'с Греат Cарятид Спҳере Н.Й. (1967–1972)“. Ҳолгер А. Клеин (2015-йил 11-май). Қаралди: 2021-йил 10-май.

Ташқи ҳаволалар

Ташқи тасвир
Тҳе Спҳере ин Баттерй Парк
Тҳе Спҳере ин Либертй Парк