„Тҳе Стар Ровер“ – америкалик ёзувчи Жаcк Лондоннинг 1915-йилда чоп этилган романи (Буюк Британияда у Тҳе Жаcкет номи билан нашр этилган). Асар илмий фантастика жанрига мансуб бўлиб, унда мистика ва реинкарнация ғоялари жамланган.

Тҳе Стар Ровер

Биринчи нашр муқоваси
Муаллиф(лар) Жаcк Лондон
Мамлакат Америка Қўшма Штатлари
Тил инглизча
Нашр этилган санаси 1915
Нашриёт Маcмиллан
Саҳифалар сони 329

Сюжети

Асар биринчи шахс номидан ҳикоя қилинади. Воқеаларни Даррелл Стандинг, яъни қотиллик учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган университет профессори сўзлаб беради. У Сан Қуэнтин қамоқхонасида ўтиради, ва қамоқхона маъмурлари унинг иродасини синдириш учун „тҳе жаcкет“ деб аталувчи қийноқли қурилмадан фойдаланадилар. Бу канвас матодан тикилган, танани қаттиқ сиқиб боғлаб қўядиган махсус жилет бўлиб, у инсон танасини шунчалик босим остида қолдирадики, кўкрак оғриги ва нафас қисилишини келтириб чиқаради. Бироқ Стандинг бу азобларга қарши курашиш йўлини топади. У транс ҳолатига киради ва юлдузлар орасида кезиб, ўтган ҳаётининг турли саҳналарини бошидан кечиради.

Яратилиш тарихи

Асарнинг асосий қисмини Даррелл Стандингнинг ўтган ҳаёти ҳақидаги ҳикоялари ташкил этади. Бу ҳикоялар турли даврлар ва маданиятларда кечувчи, кучли тасвирланган, бироқ бир-бири билан бевосита боғланмаган ва якунланмаган воқеалар тарзида берилган. Тадқиқотчи Кевин Старрнинг таъкидлашича, Жаcк Лондон аслида Америка ғарбий ҳудудлари ҳақида тарихий роман ёзишни режалаштирган ва шу асар учун тайёрлаган баъзи материалларини кейинчалик Тҳе Стар Роверда ишлатган.

„Тҳе жаcкет“ деб аталган қийноқли қурилма ўша даврда Сан Қуэнтин қамоқхонасида ҳақиқатан ҳам қўлланилган. Жаcк Лондоннинг уни тасвирлашда фойдаланган маълумотлари собиқ маҳбус Эд Моррелл билан ўтказган суҳбатларига асосланган. Ёзувчи ҳатто Эд Моррелл номини роман қаҳрамонларидан бирига берган. Моррелл 1890-йилларда Сонтаг ва Эванс тўдаси билан бирга Жанубий Тинч океани темир йўлини талон-торож қилгани учун 1894–1908-йиллар оралиғида Калифорния қамоқхоналарида ўтирган, шулардан беш йили бир кишилик камерада ўтган. Жаcк Лондон унинг афв этилиши учун фаол ҳаракат қилган. Моррелл озодликка чиққач, тез-тез Лондоннинг Беаутй Ранчдаги меҳмони бўлган.

Экранлаштириш

1920-йилги филм постери.

Тҳе Стар Ровер асари асосида 1920-йилда овозсиз кино суратга олинган. Унда ўша даврнинг таниқли театр ва кино актёри Cоуртенай Фооте бош ролни – Др. Ҳугҳ Стандинг образини ижро этган.[1][2].

Шунингдек, 2005-йилда чиққан Тҳе Жаcкет филми ҳам Марc Роccо ва Том Блеэcкер томонидан ёзилган сюжет асосида яратилган. Филмда Жаcк Лондон номи тилга олинмайди, бироқ режиссёрнинг сўзларига кўра, бу филм „ҳақиқий воқеадан илҳомланиб, кейинчалик Жаcк Лондон ҳикоясига айланган“ сюжет асосида эркин талқин қилинган[3].

Мерос

Ҳ. П. Ловеcрафтнинг кутубхонасида Тҳе Стар Ровер китоби бўлган. Тадқиқотчи Эдwард Гуимонт бу асар Ловеcрафт ҳамда Э. Ҳоффманн Приcенинг 1933-йилда ёзилган Тҳроугҳ тҳе Гатес оф тҳе Силвер Кей ҳикоясига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин, деган фикрни илгари сурган[4].

Шунингдек, Андреw Майненинг 2025-йилда чиққан „Мр. Wҳиспер“ романида ҳам Тҳе Стар Ровер муҳим ўрин тутади.

Бундан ташқари, Тҳе Стар Ровер Роберт Э. Ҳоwарднинг Жамес Аллисон номли қаҳрамонини яратишда илҳом манбаи бўлган.

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Стар Ровер (1920), имдб.cом
  2. ↑ Тҳе Стар Ровер (1920), тcм.cом
  3. ↑ „Фулл Ментал Жаcкет“. Тҳе Ириш Тимес Wеэклй Гуиде то Энтертаинмент (2006-йил 13-сентябр). 2012-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 13-сентябр.. Қуотес диреcтор Майбурй: "'И кноw ёу тҳинк ит ис а лоад оф Ҳоллйwоод нонсенсе,' ҳе сайс амиаблй, 'бут ит ис ин фаcт лооселй басед а труэ сторй тҳат беcаме а Жаcк Лондон сторй.'"
  4. ↑ Гуимонт, Эдwард (Аугуст 2020). "Ан Арcтиc Мйстерй: Тҳе Ловеcрафтиан Нортҳ Поле". Ловеcрафт Аннуал (14): 156–157. ИССН 1935-6102. 

Қўшимча ўқиш учун

Ҳаволалар

Тҳе Жаcкет (Стар-Ровер) ат Прожеcт Гутенберг