Тҳе Wеалтҳ оф Натионс
Ан Инқуирй инто тҳе Натуре анд Cаусес оф тҳе Wеалтҳ оф Натионс (таржимаси: Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини ўрганиш), одатда қисқартирилган шакли Тҳе Wеалтҳ оф Натионс (таржимаси: Халқлар бойлиги) номи билан танилган, шотланд иқтисодчиси ва маънавий файласуфи Адам Смитҳ томонидан ёзилган китоб. 1776-йил 9-мартда нашр этилган ушбу асар халқларнинг бойлигини яратадиган омиллар ҳақида ёзилган илк тизимли таҳлиллардан бири ҳисобланади. У классик иқтисодиётнинг асосий асарларидан бирига айланган бўлиб, „сиёсий иқтисоднинг биринчи тўлиқ тизими“ деб таърифланган[1]. Смитҳ саноат инқилобининг бошланиш даври иқтисодиётини таҳлил қилар экан, меҳнат тақсимоти, унумдорлик, эркин бозор ва нархларнинг ресурсларни тақсимлашдаги роли каби асосий тушунчаларни илм-фанга киритган[2][3].
|
1776-йилги Лондон нашрининг титул саҳифаси | |
| Муаллиф(лар) | Адам Смитҳ |
|---|---|
| Мамлакат | Шотландия, Буюк Британия Қироллиги |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Иқтисодиёт, Фалсафа |
| Нашр этилган санаси | 1776-йил 9-март |
| Нашриёт | W. Страҳан анд Т. Cаделл, Лондон |
Китоб иқтисодиёт фанининг шаклланишига тубдан таъсир кўрсатган ҳамда эркин бозор капитализми ва ХИХ асрга хос иқтисодий сиёсатларнинг назарий пойдеворини яратган. Шотланд маърифатчилиги ва саноат инқилоби бошланиши маҳсули бўлган бу рисола ўша давр меркантилистик сиёсатларини танқидий қайта кўриб чиқиб, иқтисодий тараққиётга эришиш учун эркин савдо ва самарали солиқ сиёсатини жорий этишни илгари сурган. Асар аввалги иқтисодий фикрлардан кескин фарқ қилиб, иқтисодий фаолиятни давлат тартибга солишидан кўра, шахсий манфаат ҳамда таклиф ва талаб кучлари белгилаши кераклигини асослаб берган.
Смитҳ ўзининг машҳур „кўринмас қўл“ метафораси орқали шахсий манфаат бозорни қандай тартибга солишини тушунтириб, сиёсий иқтисоднинг яхлит тизимини баён қилади. У иқтисодиётнинг турли жиҳатлари – капитални жамғариш, нархлар шаклланиши, меҳнат, капитал ва рента оқими – бўйича кенг қамровли таҳлил беради. Китобда Смитҳнинг меркантилизм, ҳашамат молларига юқори солиқлар, қуллар савдоси ва монополиялар ҳақидаги танқидлари ҳам баён этилиб, эркин рақобат ва очиқ бозорларга тарғибот қилинади. Муаллиф тириклигида қайта кўриб чиқилган кейинги нашрлар орқали асар янада такомиллашган ва кенг эътироф қозонган; у келгуси асрларда иқтисодий фалсафа, давлат сиёсати ҳамда савдо, солиқлар ва иқтисодий ўсишга оид интеллектуал мунозараларга чуқур таъсир кўрсатган.
Тарихи
Тҳе Wеалтҳ оф Натионс икки жилдда 1776-йил 9-март куни нашр этилган (биринчи жилдга И–ИИИ китоблар, иккинчи жилдга эса ИВ ва В китоблар киритилган)[4]. Асар Шотланд маърифатчилиги ва Шотландия қишлоқ хўжалиги инқилоби даврида майдонга келган[5]. У Карл Марх каби кўплаб муаллифлар ва иқтисодчиларга, шунингдек, ҳукуматлар ва ташкилотларга кучли таъсир кўрсатган бўлиб, кейинги бир ярим аср давомида иқтисодий баҳс-мунозаралар терминологиясини белгилаб берган[6]. Масалан, Алехандер Ҳамилтон ўзининг Репорт он Мануфаcтурес асарини ёзишда қисман Тҳе Wеалтҳ оф Натионсдан илҳом олган; бироқ у мазкур ҳисоботда Смитҳнинг кўплаб сиёсатларига қарши далиллар келтирган. Ҳамилтон ҳисоботининг катта қисмини Жеан-Баптисте Cолберт ғояларига таяниб яратган, ўз навбатида Смитҳ Тҳе Wеалтҳ оф Натионсда айнан Cолбертнинг қарашларига муносабат билдирган ва уларни танқид қилган[7].
Тҳе Wеалтҳ оф Натионс ўн етти йил давомида тўпланган ёзувлар ва аввалги тадқиқотларнинг маҳсули бўлиб, Саноат инқилоби бошланиш давридаги иқтисодий ва ижтимоий шароитлар ҳақида ўша давр иқтисодчилари (масалан, Ничолас Магенс) ўртасидаги суҳбатларни кузатиш натижасида шаклланган. Смитҳнинг асарни ёзиб тугатиши ўн йилга яқин вақт олган[8]. Натижада меркантилистик ва физиократик назариялар ўз аҳамиятини йўқота бошлаган бир даврда иқтисодий назарияни амалиётга мослаб қайта кўриб чиқишга қаратилган кенг қамровли рисола юзага келган[9]. Асар кейинчалик иқтисодчилар, сиёсатчилар, математиклар ва бошқа турли соҳа мутафаккирлари учун мустаҳкам назарий пойдевор яратди. Тарихий таъсиридан қатъи назар, Тҳе Wеалтҳ оф Натионс иқтисодиёт фанида аниқ парадигмал ўзгаришни ифодалаган; у фалсафада Иммануэл Кантнинг Cритиқуэ оф Пуре Реасон асари тутган ўринга тенглаштирилади[10].
Манбалар
- ↑ „Тҳе Wеалтҳ оф Натионс | Суммарй, Тҳемес, Сигнифиcанcе, & Фаcц | Британниcа“ (эн). www.британниcа.cом (2024-йил 3-август). Қаралди: 2024-йил 21-сентябр.
- ↑ О'Роурке, П. Ж.. Он Тҳе Wеалтҳ оф Натионс, Боокс Тҳат Чангед тҳе Wорлд. Атлантиc Монтҳлй Пресс, 2006. ИСБН 978-0871139498.
- ↑ Смитҳ, Маттҳеw (2023). "Адам Смитҳ он Гроwтҳ анд Эcономиc Девелопмент". Ҳисторй оф Эcономиcс Ревиэw 86 (1): 2–15. дои:10.1080/10370196.2023.2243741.
- ↑ Смитҳ, Адам. Ан Инқуирй инто тҳе Натуре анд Cаусес оф тҳе Wеалтҳ оф Натионс: А Селеcтед Эдитион. Охфорд Университй Пресс, 2008 — 31-бет. ИСБН 978-0191504280.
- ↑ Сеэ Смитҳ, Адам. Ан Инқуирй инто тҳе Натуре анд Cаусес оф тҳе Wеалтҳ оф Натионс, 1, Лондон: W. Страҳан, 1776. ИСБН 978-1537480787. Қаралди: 2012-йил 7-декабр. , волуме 2 виа Гоогле Боокс
- ↑ И. Оусбй эд, Тҳе Cамбридге Гуиде то Литературе ин Энглиш (Cамбридге 1995) п. 1,000
- ↑ К. Сутҳерланд эд., Wеалтҳ оф Натионс (Охфорд 2008) пп. 295, 573
- ↑ К. Сутҳерланд эд., Wеалтҳ оф Натионс (Охфорд 2008) пп. и, хив
- ↑ К. Сутҳерланд эд., Wеалтҳ оф Натионс (Охфорд 2008) пп. ххих–хххи
- ↑ К. Сутҳерланд эд., Wеалтҳ оф Натионс (Охфорд 2008) пп. ххи–ххии
Адабиётлар
- Смитҳ, Адам. Тҳе Wеалтҳ оф Натионс: А Транслатион инто Модерн Энглиш. Индустриал Сйстемс Ресеарч, 2015. ИСБН 978-0906321706.
- Смитҳ, Адам. Ан Инқуирй инто тҳе Натуре анд Cаусес оф тҳе Wеалтҳ оф Натионс: А Селеcтед Эдитион. Охфорд: Охфорд Папербаcкс, 2008. ИСБН 978-0199535927.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Тҳе Wеалтҳ оф Натионс“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Ан Инқуирй инто тҳе Натуре анд Cаусес оф тҳе Wеалтҳ оф Натионс ат Прожеcт Гутенберг
- Фаcсимиле оф тҳе фирст эдитион, фром тҳе Интернет Арчиве: Вол. И, Вол. ИИ
- Тҳе Wеалтҳ оф Натионс ат ЛибриВох (публиc домаин аудиобоокс)
- Глоссарй: Адам Смитҳ'с тҳе Wеалтҳ оф Натионс