Тҳе сиэге оф Виэнна
Тҳе сиэге оф Виэнна (таржимаси: Вена қамали) – инглиз тарихчи ёзувчиси Жоҳн Стое томонидан ёзилган асар. Асар Усмонли давлатининг Вена қамалига бағишланган. Китоб дастлаб инглиз тилида, Cоллинс нашриёти томонидан 1964-йили Лондонда нашр этилган. 1965-йилда Ҳолт, Ринеҳарт & Wинстон томонидан Ню Ёркда, 2003-йилда эса „Доğан Китап“ нашриёти томонидан Истанбулда нашр этилган. Китобни туркчага Дерин Тüркöмер таржима қилган[1].
|
| |
| Асл номи | Тҳе Сиэге оф Виэнна |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Жоҳн Стое |
| Жанр(лар)и | Тарихий |
| ИСБН | 975-293-164-2 |
Асар мавзуси
Венанинг 1683-йилда Усмонли давлати томонидан қамал қилиниши (Вена жанги) Европа тарихидаги энг муҳим воқеаларидан бири саналади. Бу воқеа 1945-йил Қизил армиянинг таҳдидидан аввал бутун Ғарбий Европа учун вужудга келган жиддий хавфлардан бири сифатида ҳам билинади. Вазият шу даражага етиб борадики, бутун Ғарбий Европа давлатлари ўртдадаги бор адоватни бир четга суриб қўйиб, Усмонлий ва татар армиясининг босқинчилик юришларини тўхтатиш учун бирлашади. Туркларнинг Вена эгаллашига бир бахя қолганда мағлубиятга учраши вазиятни тубдан ўзгартириб юборган, яъни Усмонлийлар давлати бу мағлубиятнинг таъсиридан кейинги асрларда ҳам чиқиб кетолмади. Бошқа томондан сиёсий таъсирини оширишни мақсад қилган Габсбурглар сулоласи бу воқеадан сўнг Туна дарёсининг жануби ва шарқида жойлашган ҳудудларни таъсир доирасига олиш учун ҳаракатни бошлаб юборган[2].
Ҳилол ва хоч ўртасида бўлиб ўтган бу жангга гувоҳ бўлган сентябр ойи Европа тарихида 1914-йилга қадар давом этадиган янги бир даврнинг бошланғичи учун пойдевор бўлган. Бу асарнинг ҳаяжонга тўла воқеаларининг бош қаҳрамонлари: ғалабага яқин қолганидан мағлуб бўлган Садр’азам Мерзифонлу Кара Мустафа пошо, шаҳарни қутқариш учун қаҳрамонона ҳаракат қилган қўмондон Конт Старҳемберг, бир қарорга келолмаслиги туфайли шаҳардан ажралишига бир бахя қолган Император Леополд И ва ўз армияси билан ғалаба сари отланган Евгений Савойский эди[3].
Манбалар
- ↑ „Вияна Куşатмасı“ (2011-йил 10-октябр). 2022-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-август.
- ↑ „ИИ.Вияна куşатмасı / Еди Баşлı Эждерин Фенди“ (2020-йил 8-сентябр). 2005-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-август.
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-август.