Тҳеодор Моммсен (1817.30.11, Гардинг — 1903-йил, 1-январ 1, Шарлоттенбург) — немис тарихчиси, Петербург Фанлар академиясининг хорижий фахрий аъзоси (1893). Лейпсиг (1848-йилдан), Сюрих (1852-йилдан), Бреслау (Вроц-лав) (1854-йилдан), Берлин (1858 — 1903) университетлари профессор 1848—49 йиллардаги инқилоб даврида немис буржуа-зиясининг сўл қанотида бўлиб, Шлез-вигни Пруссияга қўшилиши тарафдори бўлган, ШлсзвигГолш-тейн муваққат ҳукуматининг нашрий органига муҳаррирлик қилган. Про-грессчилар партиясидан прус ландтаги ва Германия рейхстагига депутат қилиб сайланган (1863—66 ва 1873— 79 йилларда ландтаг депутати, 1881—84 йилларда рейхстаг депутати). Қад. Рим ва Рим ҳуқуқига оид 1500 дан зиёд тарихий асарлар муаллифи. Асосий асари "Рим тарихи"да, асосан, Римнинг милоддан аввалги 46 йилгача бўлган ҳарбий-сиёсий тарихини ёритган ва Рим провинсиялари тарихини баён қилган. Нобел мукофоти лауреати (1902)[1].

Тҳеодор Моммсен

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил