Theodor Svedberg
Тҳеодор Сведберг (талаффузи: Теодор Сведберг) (1884.30.8, Валбо — 1971.26.2) — швед физик кимёгари. Швед Кироллик Фанлар академияси аъзоси (1934). Упсала университетини тугатган (1907). 1921-йилдан профессор Упсалдаги Ядро кимёси институти директори (1949-йилдан). Асосий илмий тадқиқотлари коллоид кимё, молекулаларнинг ўлчамлари ва шаклларини аниқлаш ҳамда электрофорезга оид. С. молекулаларнинг мавжудлигини ва замонавий молекуляркинетик тасаввурларни асослаб берган (1907). Эритмалардан коллонд заррачаларни ажратиб олишнинг ултрацентрифугалаш усулини кашф этган (1919) ва юқори дисперс золларни текшириш учун ултрацентрифугалар ясаган (1923). Нобел мукофоти лауреати (1926)[1][2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |