Тҳеодора Меад Абел
Туғилган йили 1989-йил 9-сентябр

Нюпорт, Род- Айленд

Вафот этган йили 1998-йил 2-декабр

Форестбург, Ню-Ёрк

Касби клиник психолог, ўқитувчи
Илмий даражаси Психология фанлари номзоди,Пҳ.Д
Таълим олган билим юрти Вассар коллежи

Колумбия унивэрситети Париж университети

Китоблари
  • Субнормал ўсмир қиз (1940)
  • Юзнинг бузилиши (1952)
  • Маданий контекстда психологик тест (1973)
  • Маданият ва психотерапия (1974)
Турмуш ўртоғи Теодор Абел
Фарзандлари 3та

Теодора Меад Абел (1899-1998) америкалик клиник психолог ва педагог бўлиб, у социология ва психологияни уйғунлаштириш орқали инновацион ғоялардан фойдаланган. У маданиятлараро психология бўйича етук изланувчан олима эди[1].

Ёшлик йиллари ва таълим

Теодора 1899-йил 9-сентябрда Род- Айленд штатининг Нюпорт шаҳрида туғилган ва Ню-Ёрк шаҳрида ўсган. 1917-йилда у Мисс Чапин мактабини тамомлаган, у ерда талабалар жамоаси етакчиси бўлган[2]. Абел Вассар коллежида ўқиди ва 1921-йилда бакалавр даражасини олди. 1924-йилда у Колумбия университетида магистр даражасини олди, у ерда профессорларидан бири Лета Стеттер Ҳоллингворт эди[1]. Кейин у Париж университетига ўқишга кирди ва 1923-йилда психология бўйича илмий даражасини олди. Унинг якуний даражаси Колумбиядан олинган ва 1925-йилда психология фанлар номзоди бўлган.

Фаолияти

Таълим олгандан сўнг, Теодора ўқитувчи сифатида ўз фаолиятини олиб борди. У Иллинойс университетида (1925-1926), Сара Лоуренс коллежида (1929-1933) ва Манхеттен қизлар савдо мактабида дарс берган . Кейин у маҳаллий аҳоли дунёсига кирди. У 1940-йилдан 1946-йилгача Ню-Ёрк штати руҳий гигиэна департаментида бош психолог сифатида ишлаган. 1947-йилда у Ню-Ёркдаги Руҳий саломатлик бўйича аспирантура марказида психолог директор лавозимини эгаллади ва бу лавозимда 24 йил ишлади.

1971-йилда Ню-Мексикога кўчиб ўтгандан сўнг, у Албукерке шаҳридаги Болаларга раҳбарлик қилиш марказида оилавий терапия бўлими бошлиғи бўлди ва у ерда у шахсий амалиётни ташкил этди. Ню-Мексикода бўлганида, у Пуэблоан халқлари бўйича тадқиқотлар олиб борди[3].

У кўплаб китоблар ёзган, жумладан:

  • Субнормал ўсмир қиз (1940)
  • Юзнинг бузилиши (1952)
  • Маданий контекстда психологик тест (1973)
  • Маданият ва психотерапия (1974)

Ушбу тўртта китобнинг охиргисида Абел Колумбиядаги аспирантурада танишган Маргарет Миднинг кириш қисми мавжуд. Улар алифбо бўйича саф тортгандан сўнг дўст бўлишди (иккаласи ҳам „Меад“ фамилиясига эга эди, лекин улар қариндош эмас эди)[3].

Умрининг сўнгида

Абел 1998-йил 2-декабрда Ню-Ёркнинг Форестбург шаҳрида вафот этди Унинг эри Теодор Абел бундан ўн йил олдин вафот этган эди. Ҳозирда уларнинг икки қизи ва бир ўғли, набиралари ва чеваралари қолган[3].

Манбалар