Тҳеодоре Роосевелт Жр. (талаффузи: Теодор Рузвелт кичик; 1858-йил 27-октябр – 1919-йил 6-январ) – америкалик сиёсатчи, давлат арбоби, натуралист, тарихчи ва ёзувчи; Ню-Ёрк штатининг 33-губернатори (1899–1900); АҚШнинг 25-вице-президенти (1901); АҚШнинг 26-президенти (1901–1909). Республикачилар партиясидан бўлган Роосевелт Лотин Америкасига нисбатан босқинчилик сиёсати олиб борган („катта тўқмоқ“ сиёсати, 1906–1909-йилларда Кубани оккупация қилиниши, Панама канали зонасининг эгаллаб олиниши ва бошқалар). 1904–1905-йиллардаги рус-япон уруши даврида Роосевелт ҳукумати Японияни қўллаб-қувватлаган. Порцмоутҳ сулҳини имзоланишидаги хизматлари туфайли халқаро Нобел тинчлик мукофотини олган (1906).

Тҳеодоре Роосевелт

Расмий портрет (тах. 1904)
26-Америка Қўшма Штатлари президенти
Мансаб даври
1901-йил 14-сентябр – 1909-йил 4-март
Вице-президент
Ўтмишдоши Wиллиам МcКинлей
Вориси Wиллиам Ҳоwард Тафт
25-Америка Қўшма Штатлари вице-президенти
Мансаб даври
1901-йил 4-март – 1901-йил 14-сентябр
Президент Wиллиам МcКинлей
Ўтмишдоши Гаррет Ҳобарт
Вориси Чарлес W. Фаирбанкс
33-Ню-Ёрк штати губернатори
Мансаб даври
1899-йил 1-январ – 1900-йил 31-декабр
Ўтмишдоши Франк С. Блаcк
Вориси Бенжамин Баркер Оделл Жр.
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Тҳеодоре Роосевелт Жр.

27-октябр 1858-йил
Ню-Ёрк шаҳри, АҚШ[1]
Вафоти 6-январ 1919-йил(1919-01-06)
(60 ёшда)
Ойстер Бай, Ню-Ёрк, АҚШ
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Сиёсий партияси Республикачилар (1880–1912, 1916–1919)
Бўйи 179 см
Турмуш ўртоғи
Болалари Алиcе Леэ Роосевелт, Тҳеодоре Роосевелт Жр., Кермит Роосевелт, Этҳел Роосевелт Дербй, Арчибалд Роосевелт, Қуэнтин Роосевелт
Ота-онаси
  • Тҳеодоре Роосевелт Ср.
  • Мартҳа Буллоч Роосевелт
Таълим
Касби
  • Сиёсатчи
  • натуралист
  • муаллиф
Имзоси

Роосевелт болалигида нимжон бўлиб, астма билан оғриган. Соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли асосан уйда таълим олган. 1976–1980-йилларда Ҳарвард университетида ўқишни давом эттирган. „Тҳе Навал Wар оф 1812“ (1882) асари ортидан ўқимишли тарихчи ва таниқли ёзувчи сифатида обрў-эътибор қозонган. 1881-йилда сиёсатга кириб келиб, қисқа муддатда Ню-Ёрк штати легислатурасида Республикачилар фраксияси лидерига айланган. Биринчи хотини ва онасининг бир кечада вафот этиши Роосевелтни руҳий жиҳатдан тушкунликка солиб қўйган. Дакотасда чорвачилик ранчосини сотиб олиб, маълум муддат юргизиши унга руҳий тушкунликдан халос бўлишига ёрдам берган. Роосевелт президент Wиллиам МcКинлей даврида денгиз флоти котибининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган ҳамда 1898-йилда Испанияга қарши денгиз урушини режалаштиришга ҳисса қўшган. Амалдаги лавозимидан Кубада испан армиясига қарши жанг қилган „Роугҳ Ридерс“ (таржимаси „Тўнг чавандозлар“) бўлинмасига раҳбарлик қилиш мақсадида истеъфога чиққан. Роосевелт урушдан қаҳрамон сифатида қайтиб келиб, 1898-йилда Ню-Ёрк губернатори этиб сайланган. 1900-йилги президентлик сайловида МcКинлей ва Роосевелт мос равишда президент ва вице-президент лавозимларига номзод бўлган. Сайловда МcКинлей Демократлар партиясидан номзод Wиллиам Женнингс Брян устидан ғалаба қозонган.

Манбалар

Адабиётлар

Ҳаволалар