Theodore William Richards
Тҳеодоре Wиллиам Ричардс (талаффузи: Теодор Уилям Ричардс) [1868.31.1., Жермантаун (Пенсилвания штати) — 1928-йил, 4-феврал] — америкалик кимёгар. АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1899-йилдан) Америка кимё жамияти президента (1914). Америка санъат ва фан академияси президента (1919—21), Гарвард университетини тугатган, фалсафа доктори (1888), профессор (1901-йилдан). Илмий тадқиқотлари кимёвий элементларнинг атом массасини аниқлашга оид. Махсус қурилма ясаган ва ўзи ишлаб чиққан усули ёрдамида 25 та кимёвий элементнинг атом массасини катта аникликда ўлчаган. Таркибида уран бўлган турли минераллардаги радиоген қўрғошиннинг атом массасини ўлчаб қўрғошиннинг изотоплари мавжудлигини исботлаган (1914). Нобел мукофоти лауреати (1914)[1]>[2]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |