Theresa Goell
Тҳереса Батҳшеба Гоэлл (1901-йил 17-июл – 1985-йил 18-декабр) — америкалик археолог. Туркия жануби-шарқидаги Немруд тоғида қазиш ишларини олиб бориши билан машҳур бўлган. Тҳереса Гоэлл Ню-Ёркда таваллуд топган. Радcлиффе коллежида бакалавр даражасини олгандан сўнг Кембриждаги Неwнҳам коллежини тамомлаган ва кейинчалик Ню-Ёркдаги Колумбия университетларида таҳсил олган.
| Тҳереса Гоэлл | |
|---|---|
| Таваллуди |
17-июл 1901-йил Ню-Ёрк шаҳри |
| Вафоти |
18-декабр 1985-йил (84 ёшда) Ню-Ёрк шаҳри |
| Соҳаси | Археология |
| Таълими |
Б. А., Радcлиффе коллежи, 1923 Б. А. архитектура, Нюхем коллежи, Кембриж |
| Машҳур ишлари | Немруд тоғдаги қазишмалар |
| Турмуш ўртоғи | Cйрус Левинтҳал |
Тҳереса Гоэлл Иккинчи жаҳон урушидан кейин Яқин Шарққа қайтиб келган ва 1947-йилда илк марта Немруд тоғига ташриф буюрган, у ердаги қазишмалар унинг ҳаётий ишига айланиб улгурган. Тҳереса Гоэлл ўз фаолияти давомида Яқин Шарқдаги бир қатор жойларда, жумладан Тарсус ва Самосатада қазилма ишларини амалга оширишда қатнашган[1].
Ҳаёти ва таълими
Тереса Гоэлл 1901-йил 17-июлда Ню-Ёркда туғилган[1]. Унинг ота-онаси Жаcоб ва Марй Самоwитз Гоэлл Россиядан АҚШга ҳижрат қилган ўрта табақага мансуб яҳудийлар бўлган[2]. Гоэлл оиладаги уч фарзанднинг иккинчиси эди[3]. Унинг синглиси Эва ва эри Пҳилип Годфрей Гоэллнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаган[1], акаси Кермит эса у билан бирга қазиш ишларини давом эттирган[3].
Гоэлл Бруклинда катта бўлган ва Эрасмус ўрта мактабида таҳсил олган. Ўқишни тугатгандан сўнг, Радcлиффе коллежига кўчиб ўтишдан авалл Сйраcусе университетида икки йил таҳсил олган. У ерда фалсафа ва ижтимоий ахлоқ бўйича бакалавр даражасини тамомлаган[1]. Радклифда Гоэлл Cйрус Левинтҳал билан учрашган ва улар тумуш қуришган. Радклифда ўқиётган вақт Гоэллнинг Жай исмли ўғли бўлган[1]. Шунингдек, ўқиш пайтида отосклероз туфайли эшитиш қобилиятини йўқота бошлаган ва лаб ҳаракатлари орқали ўқишни ўрганган[2].
1926-йилда Гоэлл ва унинг эри Англияга кўчиб келган. У ерда Кембриж университетига ўқишга кирган. Гоэлл Неwнҳам коллежида санъат тарихи, архитектура ва археологияни ўрганган ва архитектура бўйича бакалавр даражасига эга бўлган (1948-йилгача аёлларга университетнинг тўлиқ аъзоси бўлишга ва илмий даражаларга эга бўлишга рухсат берилган)[1].
Аввалги фаолияти
1932-йилга келиб Гоэлл ва Левинтҳал ажрашгани[1][4]. 1933-йилнинг баҳорида Гоэлл Қуддусга бориб, Америка Шарқ тадқиқотлари мактабларида (АСОР) ишлай бошлаган, Wиллиам Ф. Албригҳт ва Ааге Счмидт учун кулолчилик чизмаларини чизган, Wиллиам Стинеспринг учун умумий расм чизиб берган[1][4]. 1934-йилда Қуддусдаги АСОР қўл остида ишлашни давом эттирган ва Герасадаги экспедицияда кўпроқ иш олиб борган. Шу жумладан қазиш ишларидан олинган топилмаларни реконструксия қилиш устида ишлаган[1]. Гоэллнинг Фаластиндаги фаолияти замонавий архитектурани ҳам ўз ичига олган ва Тел-Авив, Ҳайфа ва Қуддус каби шаҳарларда 200 дан ортиқ биноларни лойиҳалашда иштирок этган[4]. Гоэллнинг дизайнларида Бруклиндаги қасрларга ўхшаш модернистик услублар мавжуд[4].
1935-йилда Гоэлл Ню-Ёркка қайтиб келган ва Ню-Ёрк университетининг Тасвирий ва амалий санъат мактабида таҳсил олишни бошлаган, чунки археологиядаги фаолиятини давом эттириш учун чизиш маҳоратини ошириш зарур деб ҳисоблаган. Икки йил давомида бу соҳада бошқа иш топа олмаган, шунинг учун Ню-Ёрк ва Ню-Жерсидаги универсал дўконда архитектура ва деразалар бўйича дизайнер бўлиб фаолият юритган[1].
Немруд Тоғи

Урушдан кейин Гоэлл Ҳетти Голдман томонидан таклиф қилинган Туркиянинг жанубидаги Тарсусга борди; кейинги бир неча ойни у ерда қазиш ишларида ўтказган[1]. У 1953-йилгача Тарсусдаги қазишмалар устида ишлашни давом эттирган ва Голдманнинг касаллиги туфайли қазиш ишларини ўзи назорат қилган[5].
1947-йилнинг ёзида Тарсусдаги қазилма ишлари тўхтатилганда Гоэлл биринчи марта Немруд тоғига ташриф буюрган[1]. 1951-йилда Гоэлл Немруд Тоғига қайтиб келган ва Коммагениялик Антиох И қабрини топиб, у ерда экспедиция ташкил қила бошлаган[4]. Фриэдрич Карл Дорнер ҳам у ерга экспедицияни режалаштираётганини билиб, у билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган[1][4]. 1952-йилда маблағ тўплашни ва экспедиция учун гуруҳ ташкил қилишни бошлаган[1]; Америка фалсафа жамияти қазиш ишларига ҳомийлик қилишга рози бўлган ва Боллинген фонди 2000 доллар миқдорида грант ажратган[1]. Дорнер ва Гоэлл эпиграф сифатида унинг ёрдами билан Немруд Тоғи тепасида қазиш ишларини олиб боришга келишиб олишган[1].
1954-йил Гоэллнинг Немруд Тоғидаги қазишмаларининг биринчи тўлиқ мавсуми бўлган[1]. Қазишмалар 1955-йилда якунланиши режалаштирилган бўлса-да, Боллинген жамғармасининг 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги гранти ва кўпроқ иш олиб бориш истиқболлари Гоэллни 1956-йилги мавсумни шу жойда режалаштиришга кўндирган[1]. 1958-йилда қазиш ишлари давом эттирилган, гарчи ишни давом эттиришга ёмон об-ҳаво туфайли тўсқинлик қилган бўлса ҳам[1] Гоэллнинг қазишмаларида Немруд Тоғида машҳур бўлган улкан тош бошлари топилган[4].

1960-йил июл ойида Гоэлл Москвадаги Шарқшунослар Конгрессига Немруд тоғидаги қазишмалар ҳақидаги мақолани тақдим этган[1] ва кейинги йили Натионал Геограпҳиc журналида унинг иши чоп этилган[1]. У Лондон университетида ўз иши бўйича маъруза ўқишни давом эттирган ва Берлиндаги Германия археология институтининг мухбир аъзоси этиб сайланган. Гоэлл 1963-йилда Немруд Тоғига қайтиб келган ва Коммагениялик Антиох И қабрини топишга умид қилиб, икки йиллик геофизикавий текширишни бошлаган. Аммо бу уринишлар муваффақияциз тугаган[1].
Гоэллнинг Немруддагдаги иши Антиох И ҳукмронлиги давридаги (милоддан аввалги йиллар) диний оқимларни янгича ёритиб берган. Бу даврда минтақа маданиятига турли анъаналар, жумладан, Бобил, Эллинистик ва Анадолу маданиятлари таъсир кўрсатган. Гоэллнинг қазишмалари бутпарастлик ва насронийлик ўртасидаги ушбу ўтиш даврида „нажот“ сирли култларининг таъсирини ҳужжатлаштирган[4].
Самосата
1964-йилда Гоэлл ўз эътиборини қадимги Самосата шаҳрига қаратди ва бу ердаги тепаликнинг стратиграфиясини ўрганишга йўналтирган[6], бу ерда минг йиллар давомида ишғол қилинган 40 метр археологик конлар мавжуд[7].1965-йилда у Миллий География Жамияти учун Немруд тоғ ҳақидаги филмни ҳикоя қилиб берган ва йилнинг қолган қисмини Немруд тоғ экспедицияси ҳисоботини тугатишга ҳаракат қилган. 1966-йилда Ню-Ёркда қолиб, Самосата материаллари ва Немруд тоғ экспедицияси ҳисоботи устида ишлаган[8]. 1968-йилда Wиллиам Албригҳт Гоэллни Немруд тоғ ҳисоботининг биринчи жилдини нашр этишга ундаган бўлса-да, Дорнер ва Жоҳн Ёунгнинг (сайтдаги ҳайкал устида ишлаётган) ҳиссалари тўлиқ эмас деб ҳисоблаб, буни ишни қилмаган[9]. Худди шу йили у Самосата қазишмалари учун қиёсий материаллар устида ишлаш ва Персеполисни зиёрат қилиш учун Эронга сафар қилган[10].
Ҳаётининг сўнгги йиллари
1970-йил феврал ойида Гоэллга АСОР „Немруд тоғ“ нашрини тўлдириш учун бир йиллик муддат белгилаб қўйганлигини айтишган. Гоэлл кейинги беш йил давомида ҳисоботнинг қўлёзмаси устида ишлаган, аммо унчалик катта ютуқларга эришилмаган[1]. Бироқ, у Туркия Қадимги Эслатмалар Департаменти билан Немруд Тоғдаги реставрация ишларини бошлаш учун келишиб олган[1]. 1973-йилда Гоэлл охирги марта Немруд тоғига ташриф буюрган[3].
1976-йилда Германияда Гоэллнинг оёқлари фалаж бўлиб қолган. Унинг умуртқа поғонасида ўсимта борлиги аниқлангач зудлик билан жарроҳлик амалиётини амалга ошириш кераклиги айтилган. У аввал Мюнстердаги касалхонада, кейин эса Флоридадаги синглисининг уйида даволаниб, Ню-Ёркка қайтди. У ерда у Миллий География Жамияти учун Самосатадаги қазишмалар ҳақида ҳисобот тайёрлаган ва Немруд тоғига янги экспедицияларни режалаштирган[1]. 1978-йил апрел ойида шифокорлар Гоэллни Туркияга қайтиш учун етарлича соғайди деган хулосага келишган[1].
Гоэлл 1983-йилда инсултга дучор бўлгунга қадар Немруд тоғидаги қазишмалар ҳақидаги ҳисобот устида ишлашни давом эттирган[5]. У фаолияти давомида ҳисоботни тугатиб улгурмаган ва қирол Антиохнинг қабрини ҳам топа олмаган[1]. Узоқ давом этган касалликдан сўнг 1985-йил 18-декабрда Ню-Ёрк шаҳрида вафот этган[4][11]. Унинг ҳужжатлари Гарвард университетига акаси Кермит томонидан берилган, у ерда Шлесингер кутубхонаси ва семит музейида сақланаган[3]. 1990-йилда Гоэлл ўлимидан сўнг Коммагения тарихи бўйича ишини эътироф этган ҳолда магистрлик даражасига эга бўлган[1]. Гоэллнинг ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли филм Тоғ маликаси 2006-йилда суратга олинган[2].
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 1,14 1,15 1,16 1,17 1,18 1,19 1,20 1,21 1,22 1,23 1,24 1,25 1,26 1,27 Сандерс & Гилл 2004.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Гатес 2006.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Моорманн & Верслуйс 2005.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 4,7 4,8 Cоок 1985.
- ↑ 5,0 5,1 Моселей 2000.
- ↑ Сандерс & Гилл 2004, сс. 511–2.
- ↑ Меллинк 1978, с. 321.
- ↑ Сандерс & Гилл 2004, с. 512.
- ↑ Сандерс & Гилл 2004, с. 513.
- ↑ Сандерс & Гилл 2004, сс. 513–4.
- ↑ Жеwиш Wомен'с Арчиве.
Ҳаволалар
- Мақолалар, 1906–2005. Шлесингер кутубхонаси, Радcлиффе институти, Гарвард университети.