„Тҳис Невер Ҳаппенед Бефоре“ (таржимаси „Олдин ҳеч бундай бўлмаган“) — инглиз хонандаси ва қўшиқнависи Паул МcCартней ижро этган қўшиқ. МcCартнейнинг 2005-йил чиқарилган „Чаос анд Cреатион ин тҳе Баcкярд“ албомига учинчи трек ўлароқ киритилган. Қўшиқ АҚШ радио стансияларида 2006-йилда эълон қилинган ва „Биллбоард“ журналининг „Вояга етганлар учун замонавий [қўшиқлар]“ (инглизча: Адулт Cонтемпорарй) хит-парадида 27-поғонагача кўтарилган[1]. „Тҳис Невер Ҳаппенед Бефоре“ Кеану Реэвес ва Сандра Буллоcк бош ролларни ўйнаган „Тҳе Лаке Ҳоусе“ (2006) филми саундрекига киритилган. Қўшиқ Буллоcкнинг туғилган кунида Реэвес билан Буллоcк валсга тушган саҳнада янграйди.

„Тҳис Невер Ҳаппенед Бефоре“
Паул МcCартней сингли
Чаос анд Cреатион ин тҳе Баcкярд албомидан
Б томон „Тҳис Невер Ҳаппенед Бефоре (албом версия)“
Чиқарилган санаси 2006
Ёзиб олинган 2003-йил ноябр
Студия РАК, Лондон
Жанр Рок
Давомийлиги 3:26 (албум версия)
3:13 (радио версия)
Лейбл Cапитол
Қўшиқ муаллиф(лар)и Паул МcCартней
Продюсер(лар) Нигел Годрич
Паул МcCартней сингллари хронологияси
„Реаллй Лове Ёу“
(2005)
„Тҳис Невер Ҳаппенед Бефоре“
(2006)
„Данcе Тонигҳт“
(2007)

МcCартней таронани илк бор шахсий массажчисига тўй совғаси ўлароқ туҳфа қилган[2]. Хонанданинг сўзларига кўра, таронанинг демосини массажчи қизга ижро этиб берганида у қўшиқ ажойиб эканлигини, яқинда турмушга чиқишини айтган. Бунга жавобан МcCартней қўшиқнинг илк ёзувини унга тўй совғаси ўлароқ юборишни таклиф қилган. Массажчи қиз бундай қилинса, қўшиқ тарқалиб кетиши хавфи борлигини айтган. Хонанда массажчини бундан хавотир олмасликка чорлаб, тўйдан кейин қўшиқ дискини унга қайтариб беришни сўраган. Пировардида „Тҳис Невер Ҳаппенед Бефоре“ қўшиғи жуфтликнинг тўйида илк бор янграган — улар мазкур қўшиққа рақсга тушишган[3]. Йиллар ўтиб сингл ўлароқ чиқарилган.

Жамоа

Қўшиқни ёзиб олишда қуйидаги шахслар иштирок этган:

  • Паул МcCартней — вокал, „Ямаҳа“ рояли, „Ҳöфнер“ бас-гитараси, „Эпипҳоне Cасино“ электрогитараси, Лудwиг барабанлари
  • Милленниа Энсембле — торли ва пуфлама мусиқа чолғулар
  • Жобй Талбот — аранжировка

Манбалар

  1. ↑ „Паул МcCартней Чарц анд Аwардс“ (инглизча). Аллмусиc. Қаралди: 2011-йил 14-октябр.
  2. ↑ „Паул МcCартней'с 15 греатест сонгс эвер, ранкед“ (инглизча). Смоотҳ Радио (24-июн 2022-йил). Қаралди: 6-декабр 2022-йил.
  3. ↑ „Тҳис Невер Ҳаппенед Бефоре“ (инглизча). Тҳе Паул МcCартней Прожеcт. Қаралди: 6-декабр 2022-йил.

Ҳаволалар